02 February 2014
23:44 -
Украинадан сўнг хабарлар
Хабарларнинг асосийси – Украинанинг собиқ Президенти Виктор Янукович қаерда эканлиги ҳақида. Аммо, буни ҳеч ким билмайди. У ҳозир Севастоплда русларнинг ҳарбий базасида, Россияга кетиш учун тайёрланмоқда деган хабарлар энг ишончли кўринмоқда, холос
Кеча қамоқдан чиққан собиқ Бош вазир, зарғалдоқчиларнинг собиқ маликаси Юлия Тимошенко Германия канцлери Ангела Маркел билан телефонда гаплашибди ва ундан бу мамлакатдаги “Шарите” касалхонасида даволаниш таклифини олибди. Юлия Тимошенко Европа Халқ Партиясининг саммитига боргандан кейин, даволаниш учун “Шарите” касалхонасига бориш ниятини билдирибди.
Мухолифатга яқинлиги билан билинган УНИАН агентлигининг хабарига кўра, Киевда ҳукумат-мухолифат тўқнашувлари авжига чиққан кунларидан бирида, аниқроғи 20 февраль куни Юлия Тимошенконинг қизи Евгения (расмда) Римдаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналардан бирида туғилган кунини нишонлабди. Евгениянинг неча ёшга кирганини айтмаган, аммо бу отелда бир кеча қолиш сал кам 10 минг доллар эканлигини айтган агентлик, “Ёши яқинда 20 дан ошган бу аёл қайси пулга бундай тантаналар ўтказди?” деган савол қўйишни унитган, ёки атайлаб қўймаган.
Олий Рада Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Сергей Арбузовни бу лавозимдан улуқтирган ва сўнги кунларда у ҳеч қаерда кўринмаган бўлса ҳам, бугун у пайдо бўлибди, шу кунларда касал бўлганлиги сабабли кўринмагани, аммо ўз вазифасида эканлигини урғулаб, эртадан ўз вазифасини бажаришни давом эттиришини билдирибди.
Айни замонда, АҚШ Украинага молиявий ёрдам беражагини билдирган, Харьковнинг ҳокими Михаил Добкин 25 майга тайинланган президентлик сайловларида бу лавозимга номзод бўлишини эълон қилган. У жума куни Президент Янукович билан учрашганини, аммо у ҳозир қаерда эканлигини билмаслигини айтган.
Украинанинг тақдири масаласида ҳал қилувчи роль ўйнаши кутилган Россия ва унинг Президенти Владимир Путин қаерда ва у эртага нима қилмоқчи деган савол ъабарларда қўйилмган, табиий, жавоб ҳам изланмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения