30 October 2004
03:00 - 22:30 - Жанубий минтакадаги «Бирлик»чилар хам сайлов кампаниясида 21:30 - Кўкондаги округ сайлов комиссиясининг раиси «гойиб бўлди» 20:00 - Яна бир чўнтак партияси курултойини ўтказди 17:00 - Сайлов кампаниясидаги «ўйин»лар - Сообщение пермских прав
22:30 - Жанубий минтакадаги «Бирлик»чилар хам сайлов кампаниясида

Бугун маълум бўлишича, бундан бир неча кун аввал маркази Термизда жойлашган сайлов округида сайловчиларнинг 300 дан кўпрок кишилик Ташаббус гурухи тузилган ва Ташаббус гурухининг мажлисида «Бирлик» Партияси Сурхандарё вилоят ташкилотининг раиси Шавкат Турсунов Олий Мажлиснинг Конунчилик палатаси депутатлигига номзод килиб кўрсатилган. Ташаббус гурухи округ сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган.

Расмий лавозими Вилоят темир йўлчилари касаба уюшмаси раиси бўлган Шавкат Турсунов Олий Мажлиснинг Конунчилик палатасига депутат бўлиш учун катъий харакат килмокда, деди мухбиримизга хукук химоячиси Холик Хурсандов. Бундай мувафаккиятга эришишнинг ўзи бўлгани йўк, унинг сафдошлари Шавкатнинг номзодини кўрсатган Ташаббус гурухини рўйхатга олдириш учун жонини жабборга бердилар. Аммо, афсуски, телефон алокаси ёмон бўлгани боис мухбиримиз Шавкат Турсуновнинг ўзи билан гаплашиб, бошка тафсилотларни билолмаган.

Кашкадарёдан олинган бошка хабарга кўра, вилоятнинг Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасида сайловчиларнинг Ташаббус гурухи мажлисини ўтказиш учун жиддий уриниш бўлган. Ўтган пайшанба куни йигилган одамларнинг сони 100 га етар етмас, мажлис жойига етиб келган махаллий фукаролар йигини маъмурияти ва участка нозирлари хаммани таркатиб юборишган. Ташаббус гурухининг максади - «Бирлик» Партияси Кашкадарё вилояти ташкилоти раиси Дайнов Ташановнинг номзодини депутатликка номзод килиб кўрсатиш эди. Бу вокеанинг бошка тафсилотлари хали маълум эмас.

21:30 - Кўкондаги округ сайлов комиссиясининг раиси «гойиб бўлди»

Олий Мажлиснинг Конунчилар палатаси депутатлигига Ташаббус гурухи номидан Кўкондаги 86- округ бўйича номзод килиб кўрсатилган «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосати Исмоил Дадажоннинг билдиришича, бугун округ сайлов комиссиясининг раиси Сохиб Мавлонов ишига келмаган, хеч ким унинг каердалигини хам билмайди. Раис бўлмагани учун комиссия ишламаяпти хисоб. Бу шахс кеча Ташаббус гурухи мажлисининг хужжатларини Тошкентдан хали топширик келмади деган бахона билан олмаган эди. Бугун эса, ўзи кочиб юрибди. Кўринишидан, Тошкентдан когозда «хужжатлар олинсин» деган буйрук билан баробар, телефонда «хеч нарса олмаларинг» буйруги келган бўлса керак.

Бу хокимият шу йўл билан давлатни бошкармокчи бўлганига хайрон коласан, дейди мухбиримиз. Туппа-тузук лавозимдаги кишилар масхарабозлик билан шугулланишдан уялишмайди.

20:00 - Яна бир чўнтак партияси курултойини ўтказди

Бугун (30 октябрь) Тошкентда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг 3-Курултойи бўлиб ўтди. Курултой ишида хисоботини ўкиб эшиттирган партия Марказий кенгашининг биринчи котиби (рахбари) Тургунпўлат Даминов партия фаолиятига танкидий-тахлилий бахо берди. Унинг таъкидлашича, 50 000 нафардан кўпрок аъзога эга бўлган партия сўнгги беш йил давомида бирмунча суст харакат килган. Аммо фаолиятдаги кувонарли жихатлар хам талайгина бўлиб, партия аъзолари орасида ёшлар сони 30 фоизга, аёллар сони эса 31 фоизга етибди. Курултойда партия муассислигида чоп этиладиган "Адолат" газетаси тахририяти фаолияти коникарсиз, деб топилди.

Курултойда Олий Мажлиснинг Конунчилик палатаси депутатлигига 120, махаллий кенгашларга эса 6 000 дан ортик номзод кўрсатилди.

17:00 - Сайлов кампаниясидаги «ўйин»лар

Сўнгги кунларда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва унинг раиси кўрсатаётган «ўйин»лар сайловчиларнинг ташаббускор гурухларидан Олий Мажлиснинг Конунчилик палатасига том маънодаги мустакил номзодлар кўрсатиш имкониятини йўкка чикармокда, деса бўлади. Бу «ўйин», илгари хабар берганимиздек, асосан 21 октябрда Марказий сайлов комиссияси (МСК) нинг Матбуот марказида ўтказилган матбуот конференциясида МСК раиси Бўритош Мустафоевнинг ташаббускор гурухларнинг ваколатли вакиллари 24 октябрга кадар ариза ва хужжатларини округ сайлов комиссияларига топшириб улгуришлари керак деган баёнотидан бошланди.

Тўгри, МСК ўз календарь режасига ушбу муддатни 10 ноябргача узайтирувчи ўзгартириш киритиш хакида 26 октябрь куни карор кабул килгани ва мазкур карордан округ сайлов комиссиялари вокиф этилгани тўгрисида 27 октябрь куни соат 18 да республика радиоси “Ўзбекистон“ каналининг “Ахборот“ дастури расмий хабар берди. Бу эса ташаббускор гурухлардан ўз номзодларини кўрсатаётган сайловчиларга озми-кўпми умид багишлади. Лекинб хозир вилоятлардан келаётган хабарларга кўра, округ салов комиссиялари хали МСКдан бундай карорни олмаганларини важ килиб, ташаббус гурухи мажлисларининг хужжатларини кабул килишдан бош тортмокдалар.

Хўш, агар округ комиссиялари хужжатларни олишга хозир бўлсалар, бу хужжатларнинг ўзи канака хужжатлар? Улар камида 300 сайловчи иштирокида мажлис ўтказиб ва депутатликка ўз номзодини аник кўрсатиб тузилган ташаббускор гурух аъзоларининг имзолари кўйилган рўйхати.ва ваколатли вакилининг аризасидир. “Ўзбекистон Олий Мажлисига сайлов ўтказиш тўгрисида“ги конунда хам, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халк депутатлари вилоят, туман ва шахар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон килиш тўгрисида“ МСК томонидан 15 сентябрда кабул килинган карорда хам ташаббускор гурухларнинг мажлисларини ўтказа бошлаш вакти кўрсатилмаган. Конун ва карор рухидан келиб чикиладиган бўлса, бу ишга сайлов кампанияси бошланган 20 сентябрдан киришиш кераклигини тахмин килиш мумкин. Ташаббускор гурухлар хужжатларини ва кўрсатилган номзодни рўйхатдан ўтказтириш учун тайёрланадиган хужжатларни округ сайлов комиссиясига топширишнинг охирги муддати эса умуман (на бевосита, на билвосита) кўрсатилмаган.

Демак, мавжуд конунларнинг харфидан келиб чикадиган бўлсак, хужжатларни сайлов кунигача топшириш мумкин. Бу мантиксиз нарса, аммо, Ўзбекистондаги мавжуд конунлар шундай мантиксиз. Агарда конунларнинг мохиятидан (рухидан) келиб чикилса, Ташаббус гурухи томонидан кўрсатилган номзоднинг хужжатларини рўйхатдан ўтказиш учун округ комиссиясига топшириш муддати партияларга берилган муддат каби, яъни 10 ноябрь бўлиши керак.

«Бирлик» Партияси бу масала бўйича катта «тўпалон» чикаргандан кейин МСКнинг оркага чекиниши ва хужжатларни топшириш учун 10 ноябрни белгилаши – шу масаладда конунларнинг рухига кайтиш каби кўринмокда.

Борингчи, бу хужжатлар топширилиб, ташаббускор гурух рўйхатга олиндиёк дейлик. Ташаббускор гурух аъзолари (бошкалар эмас!), конунга кўра, энди округ сайлов комиссиясидан ўзларига берилган тегишли шаклдаги имзо варакаларига округ сайловчилари умумий сонининг камида 8 фоизи микдорида, яъни ўрта хисобда 9600 сайловчидан (хар бир махалла ва кишлокдан мутаносиб равишда) номзодни кўллаб-кувватловчи имзо тўплайдилар. Лекин бу ишга МСКнинг 15 сентябрь карори бўйича 12 октябрдан кейингина киришиш мумкин бўлди. Чунки шунгача сайлов округи чегаралари ва ундаги сайловчилар сони номаълум эди.

Ташаббускор гурухлар учун бу - Олий Мажлисга сайлов тўгрисидаги конуннинг 23-моддасидаги энг мураккаблаштирилган жараёндир. Имзо варакасида номзодни кўллаб-кувватловчи фукаронинг тугилган йилидан паспорт ракамигача - барча маълумотлар кўрсатилади, имзолар тўплаб бўлингач, имзо тўплаган шахс ва ваколатли вакил ўзлари хакидаги барча маълумотларни кўрсатиб, варакаларни имзолайдилар. Шундан кейингина варакалар хар махалла ва кишлок бўйича алохида-алохида килиб тикиб, округ сайлов комиссиясига топширилади. Бунинг охирги муддати, МСКнинг ўша карорига кўра, 13 ноябрдир.

Модомики, сайловчиларнинг ташаббускор гурухлари мажлислари хужжатларини топшириш муддати, республика радиосининг расмий хабарида айтилганидек, 10 ноябргача узайтирилган бўлса, сайлов кампаниясидаги энг мураккаб жараённи бажаришга - округ комиссияларидан имзо варакаларини олиб, уларни деярли 10 минг имзо билан тўлдиришга атиги 3 кун колади. Хулоса килиш - сизга.

Агар Марказий сайлов комиссияси хохласа, ташаббускор гурухларларни чалкаштириш ўрнига “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўгрисида“ги конунга биноан аник саналарни кўрсатиб, муаммони ойдинлаштирган бўларди. Лекин... Йўк. Унинг максади – муаммони ойдинлаштириш эмас, Ташаббускор гурухлардан мустакил номзодлар ўтиб колишини олдини олиш. Айнан шунинг учун хозир кўраётганимиз «ўйин»лар килинмокда.

Кузатишлар бу «ўйин»ларни Марказий сайлов комиссиясини койитмай округ сайлов комиссияларининг ўзиёк хар хил бюрократик важлар билан “боплаб“ бажараётганини кўрсатмокда. Олий Мажлиснинг Конунчилик палатасига номзод сурган ташаббускор гурухлардан биронтаси бўлса хам округ сайлов комиссиялари томонидан рўйхатга олингани хакида маълумот йўк.

Масалан, Намангандан олинган хабарга кўра, 29 октябрь куни вилоят сайлов комиссиялари матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида 46-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Рустам Киргизовнинг айтишича, бу ерда хеч канака ташаббус гурухи рўйхатдан ўтказилмаган, 24 октябргача комиссияга топширилган икки ташаббус гурухининг аризалари эса рад этилибди.

Сообщение пермских правозащитников о Хамроеве

Б.М. Хамроев распределен в КП-23, которое подведомственно учреждению ОИК-10 и находится в пос. Ныроб Чердынского района. От Перми до Ныроба примерно 320 километров. Доехать можно либо на автобусе прямо от Перми, либо от Соликамска (до Ныроба примерно 140 км). Это лесная колония - поселение, основная работа там - заготовка леса. Хоть это и дальше, чем ОИК-5, зато туда имеется хорошая дорога и добраться в это подразделение значительно проще.

В настоящий момент Б.М. Хамроев находится "на пересылке" и в колонию еще не приехал. Скорее всего, он должен прибыть на этой неделе. Такие уж у нас длительные этапы, что 2 - 3 недели для них "не срок". Дня через 3 я свяжусь с ВК-240 (Камское УЛИУ) еще раз и сразу сообщу если он прибыл.

С уважением,
В. Краснобаев.

Пермский региональный правозащитный центр,
614006, Пермь, ул. Куйбышева, 14-203
тел. (3422) 901-304
e-mail: prpc@perm.raid.ru
http://www.prpc.ru/

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону