10 February 2014
21:52 - Биометрик паспорт олмаган шахс Ўзбекистондан чиқарилмайди
Ўзбекистон ҳукумати худди шундай анитқа қарорга келибди. Шу йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб амал қилинишга бошлайдиган бу тартибга кўра, биометрик маълумотлар акс этган паспорти бўлмаган шахсга хорижга чиқишга рухсат берилмайди. Қатор маҳаллий ахборот воситалари прогресс сифатида талқин этаётган бундай қарор аслида дунёнинг Ўзбекистон сингари давлатидагина бор, ва ҳатто Шимолий Кореяда ҳам фуқароларининг хорижга чиқишини чекламайди.

Хабарларда айтилишича, 1 июлга қадар бундай паспорт олмаган кишига на темир йўл чиптаси ва на авиачипта расмийлаштирилмайди. Янги қарор юзасидан давлат чегара хизмати, божхона органлари ва назорат пунктлари огоҳлантирилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону