16 September 2008
03:00 -
23:30 - Инсон Ҳақлари Ҳимоячилари Мукофоти олганлар ичида Умида Ниёзова ҳам бор (!?) 20:30 - HRW ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилинишини талаб қилмоқда 20:00 - Украинада зарға

23:30 - Инсон Ҳақлари Ҳимоячилари Мукофоти олганлар ичида Умида Ниёзова ҳам бор (!?)
Бугун HRW ташкилоти ҳар йили бериладиган Инсон Ҳақлари Ҳимоячилари Мукофотига лойиқ кўрилган беш кишининг исмини очиқлади. Булар:
Бо Кий – Бирмадаги Сиёсий маҳбусларга ёрдам бериш Ассосиациясининг асосчиларидан бири;
Матилда Мухиндо – Конго Демократик Жумҳуриятида аёлларнинг зўрланишига қарши курашувчи;
Абд ал-Раҳмон ал-Лахим – Саудия Арабистонидан ҳуқуқ ҳимоячиси адвокат;
Сунила Абейскера – Шри Ланкада ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг асосчиси;
Умида Ниёзова – Андижон воқеаларини ёритган ўзбек журналисти.
Юртдошимиз Умидани юксак мукофоот билан табриклаймиз.
Айни замонда, бундай жиддий воқеаларнинг ҳар томонлама тушунишни истаганларга ёрдам бериш ниятида, Умида Ниёзованинг қаламига мансуб бўлган биронта пичоққа илинадиган ёзувни топиш учун Интернетда қидирув ўтказдик. Маълум бўлдики, унинг исми чегарадан ноқонуний ўтганлиги учун қамалишидан олдин ҳеч бир ерда чиқмаган. Унинг на Андижон воқеаларига на Ўзбекистондаги аҳволга доир биронта мақоласи йўқ, ёки биз уни тополмадик.
Шундан кейин қуйидаги хулосага келдик. Умида HRWнинг Тошкентдаги офисида турли маъмурий лавозимларда ишлаган, хусусан таржимонлик қилган. Аслида, бу ҳам қаҳрамонлик. HRW ташкилоти ўзи билан ҳамкорлик қилган шундай қаҳрамонни ҳам моддий ҳам маънавий томондан тақдирлашга қарор қилгани мақтовга сазовор нарса. Лекин, ҳеч бир нарса ёзмаган одамни журналист қилиб кўрсатишга интилиш унчалик тўғри бўлмаса керак. Бу ҳодиса шу мукофотга сазовор бўлган кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиларининг (масалан, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари – Абдуманноб Пўлат, Михаил Ардзинов, Толиб Ёқуб, Васила Иноят ва бошқаларнинг) обрўсига ҳам салбий таъсир қилиши муқаррар.
Умиданинг Интернетда топилмаган, аммо қаердадир чоп этилган бирон мақоласини бизга юборадиган ўқувчимиз топилса, унга аввалдан миннатдорчилик билдирамиз, Ундан кейин Умидадан узр тилаймиз ва, энг муҳими, мукофотдан воз кечиш ёки мукофотни, масалан, Андижон воқеаларини қораловчи "Бирлик" Партиясинининг баёнотини Андижон вилоятида тарқатгани учунгина 5 йилга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Муҳиддинга топшириш чақириғи қилмаймиз.
20:30 - HRW ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилинишини талаб қилмоқда
Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch ташкилотининг бугун Москвада тарқатган баёнотида Ўзбекистон ҳукуматидан Қорақалпоғистонда қамоққа олинган 56 ёшли Аъзам Турғуновни озод қилиш талаб қилинади. Ҳуқуқ ҳимоячиси “Мазлум” ташкилотининг раиси ва “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг фаоли Аъзам Турғунов шу йил 11 июлда Манғит шаҳрида гўёки тамагирлик қилаётганда милиция томонидан тутулганди. HRWга кўра, бу - ўзбек махсус хизматларининг пухта тайёрланган провокациясидир.
Аъзам Турғунов эридан ажраган бир аёлга собиқ эридан алимент ундириш масаласида ҳуқуқий ёрдам бериш учун Манғитга келгани ва низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун собиқ эрдан пул олаётган пайтида ушлангани расмийлар тарафидан иддао қилинмоқда.
Турғун Аъзамов ўз адвокати Рустам Тўлагановга айтишича, уни қамоқхонада ҳам доимий тазйиқлар остида тутмоқдалар, бир кун устига қайнаган сув ҳам тўкиб юборганлар.
HRW ўз баёнотида Европа Иттифоқига ҳам мурожаат қилиб, Ўзбекистон билан муносабатларини белгилашда Аъзам Турғуновнинг ишини ҳам назарда тутишга чақирган.
20:00 - Украинада зарғалдоқчилар коалицияси расман тугади
Бу коалицияга президент Виктор Юшченко тарафдорларидан иборат бўлган “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” (БУ-ХМ) блоки ва ҳозирги Бош вазир Юлия Тимошенко раҳбарлигидаги “Юлия Тимошенко Блоки” (ЮТБ) кирарди. ЮТБ сўнги замонларда парламентда россияпараст Регионлар Партияси билан биргаликда ҳаракат қилишга бошлагани ва президент Юшченконинг ваколатларини қисқартирувчи қонунлар чиқарганидан ғазабланган БУ-ХМ зарғалдоқчилар коалициясидан чиққанини эълон қилган эди. Бугун бу қарор кучга кирди ва коалиция тугагани расман парламентда эълон қилинди.
Украина қонунларига кўра, бир ой ичида парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи янги коалиция тузилмаса, парламент сайловлари эълон қилинади. Кўринишидан, Юшченконинг мақсади янги сайловлар ўтказишдир.
Янги парламент кўпчилиги коалицияси тузишнинг иккита варианти бор: ёки Юшченко ёки Тимошенко Регионлар Партияси лидери Виктор Янукевич билан бирлашиши керак.
Зарғалдоқчиларнинг иккала лидери ҳам бунга журъат қилишмаса керак. Чунки, улар шундай қилишса, Украинанинг ғарбий қисмидаги русларга қарши ва айни замонда Ғарб билан яқинлашишни истайдиган тарафдорларидан айрилиб қоладилар. Бу улар учун сиёсий ўлим бўлиши мумкин.
Демак, энг эҳтимоли кучли бўлган вариант – янги парламент сайловлари. Хуллас, Украинада сиёсий барқарорсизлик янада кучаяди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения