09 February 2014
22:08 - “Ўзавтойўл” компанияси: “Қамчиқ довони ёпилмаган”
Мамлакатимизнининг асосий қисмини Фарғона водийси билан боғловчи ягона Қамчиқ довони ёпилмаган. Бу ҳақда “Ўзавтойўл“ акциядорлик компанияси маълум қилди. Гап шундаки, мамлакатда кунларнинг меъёридан ортиқ совуши натижасида йўллар музлама бўлгандан кейин, одамлар ўртасида ўзаро ва ҳатто айрим оммавий ахборот воситаларида, Қамчиқнинг ёпилгани ҳақида миш-мишлар болалаганди. “Ўзавтойўл”нинг иддаосича, ҳаммаси жойида, одатий қатнов давом этмоқда.

Аммо Қамчиқдаги йўл ёпилиши билан боғлиқ гапларда ҳам қисман жон бор, дейди мухбиримиз. Фарғона водийсини Тошкент билан боғловчи хусусий киракашларнинг айтишича, довон йўли қор кўчиши хавфи бўлган соатларда муайян вақтга ёпилмоқда, довонда ҳаракат тўхтатиляпти. Бу ҳол эса узунқулоқ гапларнинг ортишига сабаб бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону