08 February 2014
12:36 - Нурсултон Назарбой ҳам Сочида, у 2022 йил ўйинларини Қозоғистонда ўтказишга даъвогор
Кеча вақтлигина Сочига етиб келган Қозоғистон Президенти Олимпиада шаҳарчаси билан танишгандан кейин, пешин соатларида ўз мамлакатининг Олимпиада терма жамоаси билан учрашди.

Расмга қараб, Қозоғистондан қанча спортчи Олимпиада ўйинларида иштирок этаётганини санаб ўтиришга ҳожат йўқ. Қозоғистон иқтисодининг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги бўйича Ўзбекистондан 8 баравар (!!!) олдинда. Биздан Сочига 3 спортчи кетганми, демак, Қозоғистондан камида 24 cпортчи келганини тахмин қилиш қийин эмас. Қозоғистоннинг аҳолиси биздан 2 баравар кам эканлигини ҳисобга олсак, ҳамма соҳада бўлганидек, спортда ҳам қандай ғариб аҳволда эканлигимизни кўрамиз.

Нурсултон Назарбой ўз спортчилари билан учрашув пайтида Қозоғистон 2012 йилги қишки Олимпиада ўйинларини ўтказишга даъвогар бўлаётганини ҳам билдибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону