12 September 2008
03:00 -
21:00 - Дилмурод Саййид: “Икром Ёқубов иддаолари” ёки саёз сценарий хусусида 17:00 - ОДКБ сформирует воинскую группировку в Центральной Азии 10:30 - Ислам Карим в Баку (Два взягляда на один визит) 9:00 - Бош вазирнинг маҳалласида
21:00 - Дилмурод Саййид: “Икром Ёқубов иддаолари” ёки саёз сценарий хусусида

Бугунги кунда “саҳна”га ўта муваффақиятсиз чиқарилган ва “Қочоқ МХХ ходими” бош ролни ижро этаётган ярим қўғирчоқлаштирилган “томоша” ҳақида муносабат билдиришликни аввалига унчалик хушламагандим. Сабаби, ўзини чин мухолифат ҳисоблаб, кўксига муштлаш-ни бўйинбоғ қилиб олган ТЎДАнинг фисқу фасодларига “мишен” бўлишлик маъқул кўринмаганди. Лекин...

Асли “Каримовнинг қулоқлари-2” сарлавҳали мақолани ўқиганимдан кейин “Эзгулик”даги ҳамфикрлардан бирига қўнғироқ қилдим. Бу янглишмасам, шу йил июл ойининг учинчи ўнкунлиги бошларида эди. Суҳбат асносида кимгадир лой чапишга ва шунинг эвазига “Эрк” раисини мақтаб, “очко” олишга уринган “ижод аҳли”, хусусан, мақола муаллифи ҳамда унинг маънавий отасига қарши зарба беришлик фикрини билдирдим. Шунда суҳбатдошим:

- Эътибор беришга арзимайдиган, қолаверса, эски ва асоссиз иддаоларини такрорлашибди, - деган мазмунда оғирлик кўрсатди.

Бироқ бу “узоқни кўзлаб ёзилаётган сценарий” деган тахминга бордим. Тахминим ҳаётий бўлиб чиқди!

Аввало, “муаллиф хусусида қисқача” сўз.Фикри ожизимча, Абдулло Сарбадор ва эндилик-да Икром Ёқубов номидан матн эълон қилаётган одам бир шахс, лекин Икром Ёқубов эмас! Бу ўринда мен “ҳаммуаллифлик”ка Абдулла Искандар тахаллусли сухандонни ҳам қўшсам, хато чиқмас. Демак, тушунишимча, асосий муаллиф - Абдулла Искандар! “Таҳрир ҳайъати” фахрий раҳбарлигида, албатта, (шоир Муҳаммад Солиҳ эмас!) жаноб Салай Мадаминов турибди назаримда.

Бундай хулосага келишлик учун ақлни кўп сарфлаш исрофгарчилик бўларди. Чунки охири Икром Ёқубовга нисбат берилган мақолалар мазмун ва моҳиятан битта мақсадга қаратилган, яъни Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматнинг ягона мухолифи сифатида “Эрк” ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳ(МС)ни ўқувчи онгига сингдириш. Шу баробарида бошқаларни сотқинга чи-қариб, ўқувчи шуурида гумон уйғотиш! Бу-азалдан қўлланилган, айниқса, Сталин ва Берия даврида жуда қўл келган усул!

Ўзингиз ўйланг: “Атрофдаги барча-расмию норасмийларнинг ҳаммаси Ватан ҳамда халқ учун зарар келтирувчи, фақат Муҳаммад Солиҳгина ватанпарвар, элсевар” деган талқинни бош мавзу қилиб олган туркум матнлардан қандай холисона хулоса чиқариш мумкин? Ахир, бу матнларнинг бирортаси холисона ёзилмаган бўлса, бирёқлама ғоя етакчи ўринда турган бўлса-ю, мен бу саёз, ғаразли фикрларни қай йўсинда холис қабул қила оламан!

Гапнинг очиғи, кейинги икки ойда айнан шу йўналишда эълон қилинган матнларнинг ўзи-дан кўчирмалар келтириб,(“сопини ўзидан чиқариб”) таҳлилий муносабат билдириш имкони-га эгаман. Лекин ўқувчига шундоқ ҳам аён бўлиб турган тушунча хусусида батафсил баён ёзишлик ҳам мантиққа мувофиқ эмас-да! Биргина мисол билан чекланаман: муаллиф ўзини Абдураҳим Пўлатга кураторлик қилувчи шахс сифатида талқинлайди. Абдураҳим Пўлат мамлакатни тарк этганида “куратор” неча ёшда эди? Ҳазрат Навоийнинг 5 ёшида шеър ёзганига ишонаман, лекин И.Ёқубов 8-10 ёшида...

Фақат савол туғилиши табиий: “Бугунги кунда ўзини ягона мухолифат лидери ҳисоблашга уриниб, ўзини Ватанпарвар, элпарвар қилиб кўрсатишга интилаётган ЛИДЕР Ўзбекистон - Ватан учун нима ижобий иш кўрсатди? Ўзбек миллати учун қандай эзгу амалларни қила олди?”

Мен бу савол устида кўп ўйландим, лекин лоақал битта салмоқли, тош босадиган мисол топа олмадим. Аксинча, унинг утопияси касрига жабр чекиб, қамалиб чиққан дўстларимиз кўз ўнгимдан ўтдилар! Унинг бир ҳовуч ҳамфикрлари касофатидан ноҳақ бўҳтонлар эшитган ҳамюртларимни номма-ном эсладим!

Муҳтарам муштарийлар менинг 2006-2007 йиллар оралиғида эълон қилинган “Мухолифатга мухолиф мулоҳазалар” туркум мақолаларимни, ундаги фикрларимни балки эслашар. Ўша вақтлардаёқ ўзини “Эрк”дан ҳисобловчи айрим ғаразгўй, асосан бўҳтонлардангина матн яратадиган-тарқатадиган “қаламкаш”ларнинг чиркин мақсадлари хусусида холисона фикрларни эълон қилганимда, Сафар Бекжонга ўхшаган “манглайиқора”лар жўяли жавоб айтолмай, депсиниб қолгандилар. Бугунги Икром Ёқубовга нисбатланаётган матнлар мазмунан ўша депсинишнинг анча оғир кўринишидан бошқа нарса эмас! Зеро,табобатда ҳам касалликнинг зўрайиши деган тушунча мавжуд! Яна қайтараман, бу туркум матнларни эълон қилишликдан мақсад Ўзбекистондаги ички воқеликка холис баҳо беришмас, балки “ягона мухолифат раҳбари” деган мақомни тирилтиришга бўлган ҳаракатдир! Бу дунёқарашга қўшилишмаган ёки эътироз билдирган одамларга хоҳи чин, хоҳи бўҳтондан иборат маломат ёғдиришликдир. Худди Сталинча талқин: “Берия тасдиқладими, демак у одам душман!” Сталин даврида Берия битта эди, бугун эса, итнинг тезагидан-да кўпайиб кетди бериялар! Шунингдек, Сталинлар ҳам урчиган...

Менинг на “Эрк” партиясига, на унинг аъзоларига хусуматим йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бироқ унинг раҳбарлиги ниқоби остида фаолият юритаётган қатор кимсалардан кўнглим қолганига анча бўлган. Бунинг сабабларини “ТАРИХИЙ МАКТУБ ҲАҚИДА ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ мақоласини ўқиб...”; “ХОРИЖДАГИ МУХОЛИФАТ НИМАНИ ИСТАЙДИ?”; “Муҳаммад Солиҳнинг “НОМУС”ини ўқиб...” каби қатор мақолаларимда анча батафсил баён қилгандим.

Энди Икром Ёқубов шахсига келсак, шахсан мен у кимсанинг тайинли одам эканига ишонмайман.Чунки ўз ёзишича, “туғма чекист, чекистлик қонида бор” шахс. Бироқ қатор сабабларга кўра ўз касбига нафрати уйғониб, тузумга қарши бош кўтарган!?

Негадир жуда ишонарсиз талқин. Энг эътиборлиси, бу талқиннинг ишонарсизлигини матн муаллифи ҳам, уни эълон қилаётган (асосан, МС ёки СМ таъсиридаги сайтлар ҳам!) тўлиқ англаб ту-рибдилар. Лекин ҳозирда бўлак имконлари йўқлиги боисидан ҳам шунга мажбурдирлар балки. Икром Ёқубов шахсига аниқлик киритиш учун уни таниган, у билан бирга ишлашган (чекистлар эмас, журналист, оддий касб эгалари!) билан озгина суҳбатлашиш кифоя қиларди! Агар ундан қурол сифатида эмас, чин манба ўрнида фойдаланишни истаганларида эди, матннавису ноширлар унинг шахсига холис баҳо берардилар. Ўқувчига уни холис минбардан туриб танитардилар. “Юзидан ниқобини олган” муаллифнинг “ниқоб”да туриб ёзган матнларга бир қур кўз ташладим. Холислик кўринмади.

Мен бир нарсани тушуна олмайман, кейинги вақтда Ватанни тарк этганлардан айримлари ўзини жабрдийдалигини бўрттириб кўрсатиш баробарида МС тарғиботига зўр беришмоқда. “Ўзбекистон ҳукумати”, “Абдураҳим Пўлат”, “Жаҳонгир Маматов” бирикмалари улар эълон қилаётган матнларда энг кўп учрайдиган таъкидлар. Шу баробарида айнан шу таъкидлар қиёсида МС шахсини тарғибу ташвиқ этишлик. Бир вақтлар собиқ коммунистлар капиталистларни қоралаб, ўз мафкуралари устунлигини айнан шу таҳлитда исботлаб келгандилар. Қарангки, коммунистик тушунчалар ўзини оқламади, капитализм эса, барҳаёт!

СССР қулагач, Ленинга қўйилган ҳайкалларни йўқотиш бошланди. Чунки Ленин номи ва сиймосини одамлар онгидан сиқиб чиқармай туриб, янги даҳоларни яратиш мумкин эмасди! Абдураҳим Пўлатнинг хоинлигини исботламай туриб, МСнинг даҳолигини исботлаб бўлмайди ёки аксинча, МСни хоинга чиқармасдан АП лидер бўлолмайди! Бу - ҳозирда ўзини мухолифат сановчи гуруҳлар учун ягона стратегия!

Икром Ёқубовнинг “Эзгулик”ка шахсий нафратини ҳам тушуниш мумкин. Чунки Васила Иноят уни ишга қабул қилмаган! Агар янглишмасам, маълум муддат Суръат Икромов билан ишлашган ва унинг кўмагида хорижга боргану қайтиб келмаган. Қайтмаганлигининг сабаби ҳам маълум - ишсизлик! Шунингдек, “Депорт”лик хавфи ҳам бор! Буёғи энди қорин ғами...

Мен бу мулоҳазаларни нафрат ёки бирор адоват юзасидан ёзаётганим йўқ, балки МС раислигидаги гуруҳ хулоса чиқарсин, деган ўй билан фикр юритмоқдаман. Чунки бундай услубдаги “сценарий” одамни бадном қилиши аниқ!

Мен аввал ҳам бир саволни кўндаланг қўйгандим, ҳозир ҳам шуни эслатаман: “Ҳижратдан мақсад — Ватанга таҳдиду Ватандошларга лой чапишмиди, муҳтарам зотлар?”

Ўзингиз-ку, хоҳи ЛИДЕР, хоҳи РАИС аталинг, мақомингиз тенг - ҚОЧОҚ бўлсангизу, яна бир-бирингизга лой чапиб, нимага эришмоқчисиз? Қандайдир “шестёрка”ларнинг ҳеч бир текшириб кўрилмаган маълумотларидан байроқ ясашликнинг боиси нима - ЯГОНА ЛИДЕРЛИК ДАЪВОСИМИ? На Ватанга, на миллатга заррача нафи йўқ, бори ҳам зиён бўлган бу рутба обрў келтиришига ишонасизми? Билишимча, Сизнинг “муқбилтошотар” ўйинингиз миллат шанига доғ тушириб, йўлбарсларни қиришдан бошқага ярамаяпти!

17:00 - ОДКБ сформирует воинскую группировку в Центральной Азии

Организация Договора о коллективной безопасности (ОДКБ) планирует создать в центральноазиатском регионе крупную воинскую группировку из подразделений России, Казахстана, Узбекистана, Таджикистана и Киргизии, заявил генеральный секретарь ОДКБ Николай Бордюжа.

«Мы намерены иметь в случае согласия всех заинтересованных государств пятистороннюю группировку в центральноазиатском регионе, достаточно крупную группировку, куда бы входили не просто подразделения, а части и соединения», – сказал Бордюжа на пресс-конференции. // «Интерфакс»

10:30 - Ислам Карим в Баку (Два взягляда на один визит)

Начался визит президента Узбекистана в Азербайджан

Р.Керимов (www.echo-az.com)

Вчера в Баку с официальным двухдневным визитом в Азербайджан прибыл президент Узбекистана Ислам Каримов, сообщает пресс-секретариат президента Азербайджана. В международном аэропорту имени Гейдара Алиева президента Узбекистана встречал премьер-министр Азербайджана Артур Расизаде и другие официальные лица.

В аэропорту состоялась краткая протокольная беседа между Каримовым и Расизаде. Вчера же состоялась встреча один на один президентов обеих стран - Ильхама Алиева и Ислама Каримова. В ходе встречи главы государств обсудили различные аспекты двусторонних связей, регионального сотрудничества, вопросы, касающиеся международной обстановки. Состоялся также обмен мнениями по вопросам, представляющим взаимный интерес, сообщает АзерТАдж. Затем встреча продолжилась в расширенном составе с участием делегаций двух стран.

По итогам встречи при участии президентов намечается подписание около семи документов. Кроме совместного заявления сторон, речь идет о подписании документов о сотрудничестве в области науки и техники, торгово-экономической, гуманитарной, налоговой сферах, в сфере охраны окружающей среды, информационных технологий. Помимо этого в рамках визита намечено подписание соглашения о сотрудничестве между торгово-промышленными палатами двух стран. В рамках двухдневного визита президент Каримов также примет участие в церемонии закладки фундамента нового здания посольства Узбекистана в Азербайджане рядом с посольством России.

12 сентября в Баку также состоится церемония открытия памятника великому узбекскому поэту Алишеру Навои в парке на пересечении проспекта Азадлыг и улицы Наджафа Нариманова. В церемонии ожидается участие президентов Узбекистана и Азербайджана. Завершив встречи в Баку, Ислам Каримов в пятницу во второй половине дня вернется на родину. "Официальный визит президента в Азербайджан будет способствовать выводу узбекско-азербайджанского сотрудничества в политической, торгово-экономической и культурной сферах на качественно новый уровень", - отметили в пресс-службе главы Узбекистана. Напомним, что накануне в Баку началось восьмое заседание межправительственной комиссии по экономическому сотрудничеству Азербайджан-Узбекистан. В связи с этим в Баку прибыла большая делегация, возглавляемая заместителем премьер- министра Узбекистана.

Дипломатические отношения между Азербайджаном и Узбекистаном были установлены 2 октября 1995 г., однако экономические отношения, в том числе и торговые отношения, находятся на стадии развития, отмечает ИА "Туран". На днях в Баку на церемонии открытия Центра продаж и сервиса узбекской компании UzDeu-avto, где приняли участие министр транспорта Азербайджана Зия Мамедов и заместитель премьер-министра Узбекистана Нодирхон Ханов, было отмечено, что визит президента Узбекистана в Азербайджан станет новым этапом в развитии всестороннего сотрудничества между двумя странами. По данным Госкомстата Азербайджана, в 2007 году товарооборот между двумя странами составил 23,6 млн. долларов. Из них 19,1 млн. долларов - импорт из Узбекистана и 4,6 млн. долларов экспорт Азербайджана, которые, соответственно, сократились по сравнению с 2006 годом - 30,4% и 35%. Отрицательное сальдо Азербайджана с Узбекистаном в прошлом году составило 14,6 млн. долларов. Удельный вес Узбекистана в импорте Азербайджана составляет 0,33%, а в экспорте 0,07%. Азербайджан импортировал в прошлом году из Узбекистана фасоль, кишмиш, орехи, сухофрукты, зерно, меслин (смесь пшеницы и ржи), арахис, портландцемент, полиэтилен, меха, хлопчатобумажные ткани, стеклянные ампулы. Также был закуплен самолет стоимостью 6,7 млн. долларов. Азербайджан экспортирует в Узбекистан специи, авиационный керосин, лакокрасочные материалы на полимерной основе, полиэтилен низкой плотности и т. д.

Азербайджан и Узбекистан объединяет многое, и первый официальный визит президента Узбекистана Ислама Каримова в Азербайджан поднимет отношения между двумя странами на новый уровень, комментирует визит депутат Милли меджлиса Азербайджана Айдын Мирзазаде. "Нынешним визитом наши отношения между двумя странами поднимутся на более высокий уровень, будут очерчены новые контуры торгово-экономических отношений", - заявил он в четверг "Новости-Азербайджан", добавив, что в экономической сфере Азербайджану и Узбекистану есть что друг другу напомнить. "Это совместные промышленные предприятия, совместные инвестирования, крупные проекты, обмен в сфере науки и образования, культуры", - отметил он. По словам депутата, визит президента Узбекистана в Азербайджан откроет новую страницу в отношениях между странами. "Наши государственные деятели, деятели культуры, науки, руководители предприятий часто совершают взаимные визиты. Это стало обыденным делом. Но первый официальный визит главы государства, конечно, для Азербайджана является событием", - говорит Мирзазаде. "Во-первых, это даст возможность обсудить все вопросы, касающиеся межгосударственных отношений, вопросы международного положения, касающиеся двух государств, и обменяться мнениями", - отметил он, добавив, что во многих вопросах позиции Азербайджана и Узбекистана совпадают. "Это дружеские страны, в трудные моменты эти страны поддерживают друг друга. В Азербайджане хорошо помнят заявление Каримова о поддержке Узбекистаном территориальной целостности Азербайджана и требовании вывода армянских войск с азербайджанских территорий", - заявил депутат. Мирзазаде также отметил, что открытие в Баку памятника Алишеру Навои станет символом уважения и дружбы между двумя народами.

Ильхам Алиев принял Ислама Каримова

АЗЕР (/www.zerkalo.az)

Вчера президенты Азербайджана и Узбекистана - Ильхам Алиев и Ислам Каримов - обсудили вопросы двусторонних отношений, ситуацию в регионе, актуальные проблемы международной жизни. Вначале президенты говорили один на один, а затем при участии делегаций. Собственно говоря, сами подробности переговоров пока не стали достоянием широкой гласности, но есть смысл напомнить о том, как характеризовались двусторонние отношения между странами.

Дипломатические отношения между Азербайджаном и Узбекистаном были установлены 2 октября 1995 года. Посольство Азербайджана в Ташкенте открылось в июне 1996 года, а Узбекистана в Баку - в мае 1998 года.

26-27 мая 1996 года впервые президент Узбекистана Ислам Каримов прибыл в Азербайджан с официальным визитом. В ходе визита были подписаны 17 межправительственных соглашений, в том числе "Договор о дружбе и сотрудничестве между Азербайджанской Республикой и Республикой Узбекистан" ("Туран").

18-19 июня 1997 года президент Азербайджана Гейдар Алиев посетил Узбекистан с официальным визитом. По итогам визита были подписаны "Декларация о перспективах развития многостороннего сотрудничества и партнерства между Азербайджанской Республикой и Республикой Узбекистан", 20 межправительственных соглашений, включая протокол "О создании совместной межправительственной комиссии по сотрудничеству между Азербайджанской Республикой и Республикой Узбекистан".

7-8 сентября 1998 года президент Узбекистана Ислам Каримов принял участие в состоявшейся в Баку в рамках программы TRACECA международной конференции "Исторический Великий шелковый путь".

2 апреля 1999 года во время саммита глав стран СНГ в Москве президент Азербайджана Гейдар Алиев встретился с президентом Узбекистана Исламом Каримовым.

10 июня 2000 года в ходе тегеранского саммита глав стран-членов Организации экономического сотрудничества президент Азербайджана Гейдар Алиев встретился с президентом Узбекистана Исламом Каримовым.

20-21 июня 2000 года во время саммита глав стран СНГ в Москве президент Азербайджана Гейдар Алиев встретился с президентом Узбекистана Исламом Каримовым.

Словом, встречи двух лидеров регулярно имели место и на последней из них в Узбекистане было подписано 6 межправительственных документов.

Что касается экономической составляющей, то, по данным Госкомстата Азербайджана, в 2007 году товарооборот между двумя странами составил около 23,6 млн. долларов, из которых около 19,1 млн. долларов - это импорт из Узбекистана. Отрицательное сальдо Азербайджана составило около 4,5 млн. долларов.

Азербайджан импортирует из Узбекистана фасоль, кишмиш, орехи, сухофрукты, зерно, меслин (смесь пшеницы и ржи), арахис, портландцемент, полиэтилен, меха, хлопчатобумажные ткани, стеклянные ампулы и многое другое.

Азербайджан экспортирует в Узбекистан специи, авиационный керосин, лакокрасочные материалы на полимерной основе, полиэтилен низкой плотности и т.д.

9:00 - Бош вазирнинг маҳалласида... аввал портлаш, сўнг босқинчилик! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 43, 11.09.2008)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Германия Федератив Республикаси Мюнхен шаҳар Герцогштандштрассе 19-уйда яшовчи мамлакатимиз фуқароси Анвар Усмонов мурожаат қилиб, ўзининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Фозил Йўлдош кўчасида жойлашган уйи муайян шахслар томонидан талончилик ва фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини таъкидлаган. Маълум бўлишича, 1987 йилда онаси Усмонова Миноварнинг васиятномаси асосида унинг номига ўтказилган уй Мирзо Улуғбек (аввалги Куйбышев) тумани уй-жой ва давлат кадастри бўлимида қайд қилинган. Шу пайтга қадар уйнинг барча солиқ ва мажбурий йиғимлари Анвар Усмонов томонидан тўлаб келинган. Мулкнинг тегишли тартибда мусодара қилингани, давлат ҳисобига ўтказилгани ёки уй эгасининг муайян эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилинганига доир ҳужжатлар мавжуд эмас.

Аслида эса мазкур хонадон 1992 йилда Анвар Усмонов “Бирлик” халқ ҳаракати намоёндаларидан бири бўлгани, мавжуд тузумга мухолиф қарашдаги шахс экани боис портлатиб юборилган. Ўша портлашда “Бирлик”нинг Абдураҳим Пўлат, Васила Иноят, Толиб Ёқуб, Дамин Нарзиқул сингари раҳбарлари қатори бахтли тасодиф туфайлигина омон қолгач, Анвар Усмонов Германия Федератив Республикаси ҳукуматидан олган сиёсий бошпана асосида муҳожирликда яшамоқда. Бу ҳодисалар тафсилоти ҳақида ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида кўп марта гапирилган. Ўша маҳалдаги хонадон ўрнида эса чуқурликдан иборат каттагина из қолган. Қаровсиз қолган хонадондан Анвар Усмоновнинг илтимосига кўра, қўни-қўшнилар хабарлашиб туришган.

Бироқ Анвар Усмонов шу йилнинг баҳор ойларида ўз уйи ўрнида ҳашаматли иморат қад кўтараётгани, кимдир участкани сотиб олгани хусусида эшитади. Анвар Усмоновнинг билдиришича, қурилаётган иморат Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг яқин қариндоши Тимур исмли шахсга тегишли экани маълум бўлади. Юртдошимиз шундан сўнг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига арз қилди, воқеа сабабларини суриштиришда қулайлик яратиш учун жамият раиси Васила Иноятова номига Мюнхен шаҳар нотариуси Рудольф Спурернинг тасдиғи билан ишончнома жўнатди. Ишончнома Германиянинг Ўзбекистондаги элчилиги консуллик бўлими томонидан легаллаштирилди. Ҳужжат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқ учун олиб борилганида ишлар тўхтаб қолди, консуллик бўлими ходимлари ҳужжатни тасдиқлашдан бўйин товлашди.

Ҳолбуки, Васила Иноят шу кунга қадар Анвар Усмоновнинг аризаси асосида мазкур уй жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла оқсоқоли Баҳодир Йўлдошевнинг таъкидлашича, мазкур кўча ҳукумат маҳалласи бўлиб, бу ер Бош вазир Шавкат Мирзиёев, собиқ Давлат маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов сингари амалдорлар истиқомат қиладиган ибратли овуллардан биридир. “Лекин айнан “Фозил Йўлдош - 8” нинг ғалва бўлишини билардим, мен кўп марта айтганман, ҳужжатларига эҳтиёт бўлларинг, деганман, опа”, деди оқсоқол.

Маҳалла фуқаролар йиғинида ҳатто мазкур уйнинг олди-сотдиси билан боғлиқ нотариал ҳужжат мавжуд экан, оқсоқол уни ҳуқуқ ҳимоячисига тақдим этди. Нотариал шартномага кўра, Анвар Усмоновнинг 20 йил илгари конуний йўл билан ажраб кетган собиқ хотини Светлана Усмонова гўё бу уйни 1964 йилда туғилган фуқаро Кабилов Махмуджон Позиловичга сотган. Исмини Тимур деб таништирган ҳозирги хўжайин эса ҳолатни Махмуджондан уйни “сотиб олгани”, қолаверса, Мюнхенда унга Анвар Усмоновнинг гўё энди Ўзбекистонга бормайман, дегани билан изоҳлади. Янги иморатга кўп пул сарфлагани, уни ҳеч ким тортиб ололмаслигини билдирди.

Шундан сўнг В.Иноят Анвар Усмоновнинг собиқ рафиқаси Светлана Усмонова билан сўзлашаркан, бу аёл, агар мазкур уй масаласи қўзғалса, унинг жони хатарда қолиши, участканинг ҳозирги хўжайинлари катта одамлар экани айтиб, зорланди. Суҳбатдан кўп ўтмай ўзини Республика Бош прокуратураси раҳбарларидан бири деб таништирган киши телефон орқали Васила Иноятга бу маҳаллага қайтиб келмасликни маслаҳат бериб, таҳдид қилди. Ҳозирда маълум бўлишича, Анвар Усмонов уй олди-сотдисида қатнашган Светлана Усмонова билан 1979 йилдаёқ ажрашган, унинг мазкур хонадонга мутлақо алоқаси йўқ. Демак, Усмонова ўзининг айтишича, қўрққанидан бу уйни ўзганинг номига расмийлаштиришида қатнашган ва Тошкент шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси аввал М.П.Кабилов (ҳозир бу шахс ҳам йўқ – “Эзгулик”)га, сўнгра ҳозирги эгасига расмийлаштирган. Анвар Усмоновнинг эътирофича, Тимур Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг тус жияни (поччаси Бош прокуратурада амалдор), улар билан курашиш осон бўлмайди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига уйнинг олди-сотдисини бекор қилиш, Анвар Усмоновнинг мазкур мулкка эгалик ҳуқуқини тиклаш ҳақида давъо аризаси киритиш учун адвокат ёллади. Ҳозирда мазкур масала юзасидан ҳужжатларни тўплаш, даъвони асословчи гувоҳларни йиғишга киришилган. Лекин айни жараёнда жамият фаолларига Ташқи ишлар вазирлигидан тортиб, давлат ер кадастригача бўлган идораларда тайзиқ, пўписалар бошланди. Ҳужжатларни бермаслик, ишончномаларни легаллаштиришдан бўйин товлашга киришилди. Анвар Усмонов ишончномага тааллуқли хужжатларни Германия ташқи ишлари вазирлигида расмийлаштирмоқда. Тошкентдаги Германия элчихонаси мухри ва консул имзосини тан олмаган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хар қалай бу хужжатни бекор қилолмаслиги аниқ.

Жамиятимиз мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ва бошқа тегишли органларни уй-жой можароси, 16 йил аввалги портлаш, уйнинг ҳуқуқий ҳолати юзасидан изоҳ беришга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Рўзи Назар

    "Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...

    Добавить сведения