05 February 2014
18:05 - Мисрнинг собиқ исломчи президенти Муҳаммад Мурсий устидан суд март ойигача қолдирилди, Исломда ислоҳатлар ўтказилмаса, исломчиларнинг ҳолига вой

Бу мамлакатда узоқ йиллар диктаторлик қилган Президент Ҳусни Муборак Араб баҳори номли инқилоблар вақтида йиқитилгандан кейин, унинг ўрнига 2012 йил 30 июнда сайланган ашаддий исломчи, Мусулмон-қардошлар ташкилотининг норасмий лидерларидан бири  Муҳаммад Мурсий орадан бир йил ҳам ўтар-ўтмас, аниқроғи 2013 йил 3 июлда ҳарбийлар тарафидан ағдарилган ва ҳибсга олиниб, устидан жиноий игш очилган эди. Сабаб сифатида Муҳаммад Мурсий 2011 йилда бошланган инқилоб даврида 120 киши билан биргаликда Ҳусни Муборак замонида ташланган қамоқхонасидан қочгани кўрсатилди. Аммо, бу фақат баҳона, асл сабаб – бу исломчи Мисрни исломий давлатга айлантириш учун ҳаракат қилаётгани эканлигини ҳамма тушунарди.  


Мана сал кам 7 ойдан бери ҳибсда ўтирган Муҳаммад Мурсий устидан ҳали суд бошланмаган эди. Судни 1 мартга қолдирилишининг сабаби - судьялар ишни тўлиқ ўрганиб чиқишга улгурмаганлари эмиш. Аслида, ҳамма тушунадики, исломчилар ўз вакилларининг тахтдан йиқитилиши ва ҳибсга олинишига қаршилик кўрсатиб, турли намойишлар ўтказмоқдалар. Намойишчиларнинг полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашувлари натижасида ўнлаб мисрликлар ҳалок бўлди. Ҳозир ҳокимиятда бўлган ҳарбийларнинг мақсади – воқеаларнинг бироз сокинланишини кутиш, охир-оқибатда Муҳаммад Мурсини қамоққа жўнатиш.


Шу сабаб билан бу мавзуга кенгроқ қараш кераклигини ҳам урғуламоқчимиз.


Ислом дини бор экан, у умрбод бўлади, Ислом ақидаларидан келиб чиқиб, ўз мамлакатини исломий қилишга уринадиган мусулмонлар доим бўлиши мутлақо табиий. Аммо, шуни тушиниш керакки, автомобиллар транспорт воситаси, телефон алоқа воситаси бўлгани каби, давлат - жамиятни бошқариш воситасидир. Бу воситаларнинг ҳеч бири, демак, давлат ҳам, принцип ўлароқ исломий бўлолмайди.


Ислом уламолари ва олимлари ўрта асрдаги дунёвий билимлари асосида Қуръонни тафсир қилишган ва жуда кўп хатоларга йўл қўйишган. Бу хатолар тузатилиши, Қуръон қайтдан тафсир қилиниши мутлақо шарт. Ва ахир бир кун шундай бўлади.


Бунинг учун Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказиш лозим. Ислоҳотлар натижасида Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилади, Исломнинг ягона фарзи Имон эканлиги, қолган фарзлар қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар эканлиги тан олинади.


Акс ҳолда, Муҳаммад Мурсий кабиларнинг ҳаёти қамоқларда ўтади ёки яқинда хабарларимизда билдирилганидек, Банладешда бўлаётгани каби, улар олий жазо билан ҳаётдан узоқлаштирилади.


Исломда ислоҳотлар ҳақидаги сайтимизда аввал эълон қилинган, шубҳасиз, тарихий мақоллар билан пастдаги линклар орқали танишиш мумкин:


Ислом ислоҳотларга муҳтожлигини тушунганлар ҳар доим бор ва бўлган - http://www.harakat.net/actual/?id_topic=9&id=124


Ислом догмаларини илмий асослашга уриниш ва имомларни иш ташлашга чақириш ақлсизликдир, Исломни ислоҳот қилиш керак - http://www.harakat.net/actual/?id_topic=9&id=116


Ислом ислоҳотларга муҳтож, аммо буни тан оладиган мардлар кам - http://www.harakat.net/actual/?id_topic=9&id=85


Ислом динида қилиниши муқаррар бўлган ислоҳотларнинг умумий принциплари ҳақида - http://www.harakat.net/actual/?id_topic=9&id=84

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону