04 February 2014
22:13 - Ўзбекистон қаҳратоннинг забтига тушди
Шу кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, цельсий шкаласи бўйича айрим кунлари ҳатто пойтахт Тошкентда термометр -20 даражани қайд этаётгани кузатилмоқда. Кўп қаватли уйлар, муассасаларнинг истилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Шаҳарда автомобиль йўлларининг яхмалаги боис йўл транспорт ҳодислалари кўпайтган.

Шунингдек, вилоятларга элтувчи трассаларда йўловчи автобусларнинг тунда ҳаракатланиши таъқиқланган. Наманган, Фарғона, Термиз ва Андижон аэропортлари ёпилган. Синоптиклар мазкур ҳолатнинг 10 февралгача сақланиб қолишини айтишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону