03 February 2014
22:42 - АҚШ иқтисоди ўтган ҳафта кутилгандан камроқ ўсибди, шу сабабли Dow Jones индексининг ўпирилиши давом этмоқда, ўзбекларга нима?
АҚШ фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 500 поғанага ўпирилганини 28 январдаги хабаримизда ёзган эдик. Ўпирилиш ҳали ҳам давом этмоқда. Нью-Йорк биржасининг бугун бекилишига ҳали 3 соатча вақт бор. Аммо, фақат шу бугун Dow Jones индекси яна 200 поғанага шўнғибди. Ростдан ҳам, Dow Jones индексини нима жин урди? Бир ўқувчимиз ёзганидек, АҚШга иккинчи кризис келмоқдами?

Аммо, АҚШда янги кризис келиши мумкинлиги ҳақида хавотирлик ҳам кўринаётгани йўқ. Машҳур Reuters Агентлигининг экспертларига кўра, ўтган ҳафта АҚШ иқтисодида ўсиш кутилганидан камроқ бўлгани учун фондлар бозорда тушиш бўлибди.

Ана холос, иқтисодда кутилгандан камроқ ўсиш бўлгани учун молиявий системада бўҳрон бўлибди.

Бундай боғлилик қанчалик яхши ёки ёмон эканлиги тўғрисида тафсилотли анализлар бериш мутахассисларнинг иши. Лекин, ҳақиқат шундан иборатки, шундай боғланиш бор. Замонавий иқтисодий система билан яшашни истаганлар бу ҳақиқат билан ҳисоблашишга маҳкумлар.

Ўзбекистон каби қолоқ мамлакатлар учун бу аксиома ишламайди. Бизда на замонавий молиявий система, на замонавий иқтисод бор. Айнан шу сабабдан, Ислом Карим 17 январда Вазирлар Маҳкамасида қилган маърузасида 2013 йил натижалари бўйича ташқи қарзимиз Ялпи Ички Маҳсулотнинг 17 фоизига тенг бўлиб қолгани ҳақида сенсацион маълумот берди. Бу кутилмаган янгилик на молиявий системамизга, на оддий одамларга таъсир кўрсатгани йўқ.

Ҳозирча кўрсатгани йўқ, яқин орда кўрсатишга бошлаши муқаррар. Чунки, қашшоқ мамлакат бўлсак ҳам, жаҳон иқтисодига тўла боғлиқмиз. Аммо, унинг таъсири бизга кечроқ келади. Иқтисодимизни қора кунлар кутмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону