03 February 2014
18:41 - Нурсултон Назарбой ядровий хавфсизлик бўйича саммитга таклиф қилинди, Ислом Карим учун ҳам махсус саммит ўтказиш керак
Нурсултон Назарбой бугун расмий ташриф билан Қозоғистонга келган Голландия ташқи ишлар вазири Франс Тиммерманс билан Остонадаги Оқўрда қароргиҳида кўришди. Голландия элчиси бу ташрифнинг асосий мақсади - Голландия қироли номидан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойни шу йил март ойида Голландия пойтахти Гаагда бўладиган ядровий хавфсизлик саммитига расмий таклиф қилишдир, дебди.

Саммит пайтида Нурсултон Назарбойнинг Голландия Бош вазири билан учрашуви бўлишини таъкидлаган элчи, ўз мамлакати Қозоғистоннинг жаҳондаги 30 та кучли мамлакат қаторига кириш режасини қўллаб-қувватлашини ҳам урғулабди.

Оқсарой номли инидан ҳам чиқмайдиган Ислом Каримни ҳам биронта муҳим учрашувга таклиф қилишармикан? Ташқи ишлар вазиримиз жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторлари саммитини ўтказиш таклифи билан чиқса, Ислом Карим ўша ерга чақирилган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону