03 February 2014
15:07 - АҚШ ва ЕИ Украинада мухолифат тарафидан тузиладиган Вақтли ҳукуматни феълан тан олди
Табиий, ҳали тузилмаган Вақтли ҳукуматни тан олиш тўғрисида гапириш кулгили бўларди. Аммо, ҳозир кулишга вақт йўқ. Чунки, Украинада бўлаётган воқеалар бу мамлакатнинг ички иши бўлишдан чиқди, энди гап замонавий Сталин бўлишни истаган Путинни синдириш ҳақида кетмоқда.

Ўтган ҳафта Украинага келиб кетган ЕИнинг хавсизлик ва ташқи сиёсат бўйча комиссари Кэтрин Эштон, уни ЕИнинг ташқи ишлар вазири дейиш мумкин, Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида “ЕИ ва АҚШ Украинага катта молиявий ёрдам бериш масаласи устида ишлашмоқда” дебди. Аммо, Кэтрин Эштоннинг “Свобода” радиосига айтган “мақсад ўтиш даврида сиёсий ва иқтисодий ислоҳатлар қиладиган Украинанинг вақтли ҳукуматига ёрдам беришдир”, деган сўзларидпн тушуниш мумкинки, у мухолифат тузадиган Вақтли ҳукумат ҳақида гапирмоқда.

Ёрдамнинг ҳажми “кичкина бўлмайди” ва бундай ёрдам учун Халқаро Валюта Фонди билан узоқ муддатли шартнома имзолаш шарт эмас.

Хуллас, Украинада ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги давом этар экан, ҳокимият секин-аста мухолифатнинг қўлига ўтиши, яъни ҳали тузилмаган Вақтли ҳукуматга қўлига ўтиши Ғарб томонидан очиқча қўллаб-қувватланишга бошлади. АҚШ Давлат Котиби Жон Керрининг Мюнхенда мухолифат лидерлари билан учрашуви (расмда) Украинадаги жараёнларнинг бурилиш нуқтаси бўлган бўлиши мумкин.

Энди Путин Украина масаласида бош эгишни истамаса, унинг битта йўли қолмоқда, бу ҳам бўлса, қарама-қаршиликни фуқаролар уруишига айлантириб юбориш.

Агар, хабарларда айтилаётгандек, армия бу ишларга аралашса, у намойишчилар тарафида бўлади, деган иддаолар тўғри бўлса, Путинга уруш ҳам ёрдам бермайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону