01 February 2014
17:06 - Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистон Президенти Чехияга боришини чехларнинг хабаридан билдик

Ҳозир хабарчилик дунёда иккинчи нонга айланган. Хабарчиликсиз замонавий ҳаётни тасаввур ҳам қилиб бўмайди. Аммо, ўзбекларга биринчи ноннинг ўзи етарли. Шу сабабдан, бизда хабарчилик махарабозликдан фарқ қилмайдиган даражада. Бу ҳақда жуда кўп марта ёздик. Бугун янги мисол билан қаршилашдик.

Баъзи ўзбек хабар воситаларида билдирилишича, Чехия матбуоти Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 21 февралда икки кунлик ташриф билан Чехияга келишини хабар қилибди.

Ана холос. Инидан камдан кам чиқадиган президентимиз чел элга сафар қилармишда, буни чет элдан эшитар эканмиз. Бунинг устига хабарнинг мақоми ҳам тилга олинмайди. Бу Чехия тарафининг таклифи билан қилинаётган расмий ташрифми ёки ишчи ташрифми, маълум эмас. Бу ҳақда на Ислом Каримнинг матбуот хизмати ва ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агантлиги ҳам хабар бермаган.

Чехия давлати билан алоқаларимиз қандай паст савияда эканлигини Прагада элчимиз йўқлигидан, Берлиндаги элчимиз бу вазифани ҳам бажариб туришидан билса бўлаверади. Ҳа, айтгандай, Чехиянинг ҳам Тошкентда элчиси йўқ. Уларнинг Москвадаги элчиси расмиятчилик учунгина Ўзбекистондаги элчи вазифасини ҳам бажариб туради.

Шундай экан, нима жин урдики, Ислом Карим Прагага борадиган бўлиб қолибди? Балки, унинг асосий мақсади - Прагада жойлашган америкаликларнинг “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати журналистлари билан учрашиш ва уларга америкаликларни ҳам лақиллатиб, Ўзбекистоннининг аянчли аҳволига доир хабарлар бермаётганлари ва майда-чуйда ғийбатсифат мавзулар билан чекланаётганлари учун миннатдорчилик билдиришдир. Бўлиши мумкин.

Дарвоқе, Ислом Карим Прагада расмдаги Чехия президенти Милош Земан (расмда) билан ҳам кўришармиш. Тўғри, ўзбекнинг мақолида айтилганидек, президент президентни чехияда ҳам топади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону