Кечаги хабарларимизда Нурсултон Назарбой Қозоғистонни дунёнинг энг ривожланган 30 давлати қаторига олиб кириш Концепциясини тасдиқлаганини билдиргандик. У Концепция 17 январда тасдиқланган экан.
Казинформ Агентлигинг бугунги хабарига кўра, Нурсултон Назарбой 21 январь куни “Қозоғистон Жумҳуриятининг 2014-2020 йиллар учун Ташқи Сиёсат Концепцияси”ни ҳам имзолабди. Хабарда, бу Концепция ҳақида ҳеч бир маълумот берилмаган. Лекин, бу концепциялар қуруқ қоғоз деб уларни камситиш учун ҳам жиддий сабаб йўқ. Аксинча, аввалари оддий бир диктатор бўлиб кўринган Нурсултон Назарбой бошчилигида Қозоғистон кучли иқтисод яратиб, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича Ўзбекистондан 8 баравар юқори туриши, ҳар қандай одамни ўйлантириб қўйиши керак.
Икки диктатор – Ислом Карим ва Нурсултон Назарбойни солиштириб, керакли хулосалар чиқариш бизнинг вазифамиздир. Авваламбор, шуни айтиш керакки, Нурсултон Назабой Ислом Каримдан фарқли ўлароқ, дунёнинг энг ёмон 10 та диктатори ичига кирмаган. Бу икки сиёсатчининг иқтисодий ютуқ-камчиликлари эса, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ва ўртача ойлик бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 8 баравар орқадалигидан, ўзбек академик ва профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишларидан ҳам кўриниб турибди.
Бундан ташқари, қаранг, Нурсултон Назарбой сўнги кунларнинг ўзида Қозоғистоннинг келажагини яратишда мҳим бўлган иккита ҳужжатни имзолабди. Ислом Карим тарафидан “Келажаги буюк давлат” деб эълон қилинган Ўзбекистон қашшоқликка юз тутган, миллионлаб ватандошларимиз чет элларда мардикорлик қилишмоқда, мингаб аёлларимз Туркия ва узоқ шарқ мамлакатларида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинганлар.
Мардикорбоши ва Фоҳишабоши Ислом Каримнинг эса, шу ой ичида икки марта номи тилга олинди. Биринчиси – Вазирлар Маҳкамасидаги масхарбозларча нутқ қилиши муносабати билан, иккинчиси болалар спортини ривожлантириш бўйича йиғилишда раислик қилиши билан. Бошқа пайтда Ислом Карим бор-йўқлигини ҳам билмайсиз, одам инидан чиқмайди ёки чиқолмайди.