23 January 2014
22:22 - Ўзбекистон яна 10 та энг ёмон диктаторликлар ичида
АҚШдаги дунёча машҳур Фридом Хаус (Freedom House – Озодлик Уйи) ташкилоти 2013 йил натижалари бўйича “Дунёда озодлик - 2014” рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга кўра, қўйидаги давлатлар сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаровий эркинликларнинг бўғилиши бўйича дунёнинг энг ёмон 10 та давлатидир:

Марказий Африка Жумҳурияти
Экваториал Гвинея
Эритрия
Шимолий Корея
Саудия Арабистони
Сомалия
Судан
Сурия
Туркманистон
Ўзбекистон.

Бу рўйхат биз учун янгилик эмас. Йиллардан бери шу ўнталикдамиз. Демак, қозоқларга узум сотиш ва қозонга ўхшаш дўппи кийишдан бошқа фахрланадиган нарсаларимиз ҳам бор - дунёнинг 10 та энг ёмон диктаторликларидан биримиз. Яшасин Ислом Карим раҳбарлидаги тожиклар режими ва унга хизмат қилаётган ўзбеклар, тўғрироғи, миллат сифатини йўқотган ўзбеклар!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону