23 January 2014
21:13 - Ўзбекистонда навбатдаги масхарабозлик тадбири: Миллий дўппилар кўргазмаси
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан” деб номланган кўргазма очиибди.

Давлатнинг расмий хабар агентлиги ўз хабарига илова қилган расмга қаранг. Шу расмдаги нарсалар Ўзбекнинг миллий ғурурига мос келадиган буюмларми?

Тўғри, ўзбеклар ичида шунақа дўппиларни кийиш одати ҳали бор. Аммо, шу дўппилар, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов айтгандек, “Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида миллий ўзлигимизни англаш, бой тарихимиз, маданий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар”дан бири бўлоладими?

Йўқ, дейди “Ҳаракат” мухбири. Кўпроқ тўнтарилган қозонни эслатувчи бу дўппиларни миллий ўзлигимизни англаш йўлидаги буюмлар сифатида тарғиб қилиш учун Ўзбекистон Бадиий Академиясидагилар аҳмоқ бўлишлари керак. Агарда шу аҳмоқлик президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган бўлса, иқтисодий ва сиёсий саводсиз бўлган, қизи Фуҳуша билан масхарабозлик қиладиган даражага тушган Ислом Каримнинг маънавият даражаси қанчалик паст эканлиги яна бир марта намоён бўлади, холос.

Шунақа дўппилар билан овора бўлган ўзбек миллати қирғиз фашиситлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбекларни қатлиом қилишганда овозини чиқармасдан ўтирмадими?

Эй, Ўзбек! Ипаклари тиллодан дўппи тик, миллатдошларининг тириклайин ёқилганда эса, қисиб ўтиравер.

Ўзбек қайтадан миллат бўлмоқчи бўлса, дўппиларни миллий даражага кўтаришгача борган Бадиий Академия ва коммунистлардан мерос қолган миллат хоинларининг ини бўлмиш Ёзувчилар Уюшмаси каби ташкилотларни таг-туги билан йўқ қилиши керак. Ва қилади ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону