28 August 2008
03:00 -
23:30 - Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди - Сенсация: ўзбек мардикорларни ҳимоя қилишга доир Битим - Афғонистонга электр энергиясини икки бараварга оширилади 22:30 - Душанбеде дунёнинг энг антидемократ раҳбарлари учр

23:30 - Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди
Бугун Олий Мажлис Сенатида мустақилликнинг 17 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан Амнистия ҳақидаги қарор эълон қилинди. Унга кўра, жамият учун хавфи бўлмаган жиноят содир этганлар, илк марта жиноятга қўл урганлар ва кексалар тегишли тартибда озодликка чиқарилади. Мазкур қарор шахсан Ислом Каримнинг ташаббуси ва муруввати билан чиқарилгани алоҳида таъкидланган.
Сенсация: ўзбек мардикорларни ҳимоя қилишга доир Битим
Регнум ахборот ширкати тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги Битим Россия Давлат думасига тасдиқлаш учун киритилган. Маълум бўлишича, ўрис қонунчилигида меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир нормалар мавжуд эмас. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда бундай ҳуқуқий механизм мавжудлигига қарамай Битим шартларининг Россия меҳнат мигрантлари (Ўзбекистонда улар йўқ) ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир қисми Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқланиши керак.
Аслида, дейди мухбиримиз, мазкур Битимнинг амалиёти ҳукуматлараро муносабатларнинг илиқлигига боғлиқ. Афтидан Россиядаги юртдошларимиз Ислом Каримнинг Душанбедаги Дмитрий Медведов билан учрашувларидаги мимика (чеҳра)лардан сўнг бироз енгил тин олишмоқда. Ҳолбуки, яқин ўтмишда катта оғалар билан муносабатларимиз анчсайин совуқлашган, ҳатто Россия-Грузия уруши чоғида ҳукуматимиз ўз позициясини билдирмай туришга журъат топа олганди.
Афғонистонга электр энергиясини икки бараварга оширилади
Ўзбек хонадонларига етиб бормаётган электр энергияси қўшни Афғонистонга икки бараварга ошириладиган бўлди. Бу ҳақда Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Муҳаммад Исмоилхоннинг мамлакатимизга ташрифидан сўнг эшитдик. Маълум бўлишича, 2009 йилнинг феврал ойигача бўлган қисқа муддатда мамлакатлараро электр энергияси линияси ётқизилади. Узунлиги 442 км. ни ташкил этадиган мазкур линия қўшни давлатнинг беш минтақасини кесиб ўтиши билан мақтанилмоқда, дейди мухбиримиз.
22:30 - Душанбеде дунёнинг энг антидемократ раҳбарлари учрашишди
Бугун Тожикистоннинг пойтахти Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бўлиб ўтди. Дунёнинг демократликдан узоқ бўлган президентлари йиғилишида Эроннинг реакционер лидери Аҳмединажот ҳам кузатувчи сифатида иштирок этаётгани бу саммитни яна ҳам қорароқ қилиб қўрсатади.
Бу ташкилотга кирувчи мамлакатларнинг раҳбарлари кечаёқ Душанбеда йиғилиб, икки тарафлама музокра-учрашувлар бошлашган.
Ўзбекистонда тарқатилган расмий хабарга қараганда, президент Ислом Карим Тожикистон ва Россия раҳбарлари Эмомали Раҳмон ва Дмитирий Медведевлар билан кўришган. Бу учрашувларда Россия-Гуржистон урушига оид масалалар тилга олингани айтилмайди. Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, масалан, Дмитирий Медведев билан фақат шу мавзу муҳокама қилинган ва Дмитирй Медведев Ислом Каримни уруш масаласида Россияни дастаклашни талаб қилган.
Москвалик журналист Аркадий Дубновнинг “Свобода” радиосида берилган маълумотига қараганда, Ислом Карим бугун ШҲТ мажлисининг ёпиқ қисмида Россиянинг Гуржистонга агрессиясини ҳимоя қилган ва урушни бошлаган Гуржистонга қарши Россия жавоб бермаса эди, Россиянинг обрўси тушарди, деган ножиддий фикрни гапирган.
Демак, бугун эрта Ислом Карим Россиянинг обрўсини сақлаб қолиш ниятида ҳаракат қилиб, Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олишини эълон қилса ажаб эмас. Вассал вассал-да, ундан нима ҳам кутиш мумкин.
ШҲТнинг бугун эълон қилинган баёнотида Гуржистгон-Россия урушига муносабат жуда мавҳум шаклда ифодаланган. Бу баёнотни шакли бўйича Россияни дастакловчи ҳужжат деса ҳам бўлади, демаса ҳам. Лекин, моҳиятан, Евросиё диктаторлари ўз ҳамкасбларини очиқдан очиқ дастакламаганларини, дастаклашдан воз кечиш, деб баҳолаш керак. Бунинг сабаби ҳам очиқ – улар Ғарб билан алоқалари бузилишидан, бу масалада Россия билан бир паллада бўлиб қолишдан қўрқишган.
22:00 - АҚШ генерали Ислом Карим билан учрашмади
Тошкентга келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони вазифасини бажарувчи, генерал Мартин Демпси бир кунлик ташрифи давомида Президент Ислом Карим билан учрашмади. Расмий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, АҚшлик зиёратчи Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Мудофаа вазири Руслан Мирзаевнинг қабулида бўлди.
Таъкидлаш керак, Мартин Демпси АҚШ-Ўзбекистон муносабатларининг илиши чоғида, яъни шу йил 24 январда режимбоши билан учрашган адмирал Уильям Фэллонннинг ўрнига тайинланган.