14 January 2014
23:49 - Профессор-ўқитувчиларнинг маошлари оширилди, энди Ислом Карим намоз қилишни бошлаши керак

Лекин ҳали ҳам уларнинг маоши Россия ёки Қозоғистондаги мардикорларимизнинг ойлик даромадларидан анча кам, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг қонунчилик базасида пайдо бўлган хабарга кўра, кеча, 13 январдан бошлаб илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари илмий ходимлари ва раҳбарларининг маошлари оширилди. Мамлакатдаги институт директорининг бир ойлик маоши (агар у профессор бўлса) 1 414 838 сўмдан 1 485 580 сшмга, яъни қорабозор курси бўйича, 508 доллардан 534 долларга етказилади.Институт кичик илмий ходимининг маоши 997 341 сўмдан 1 047 208 сўмга, тадқиқотчининг маоши 787 260 сўмдан 826 623 сўмга оширилади.

Оддий ўрта таълим муасссаси, яъни мактабда соатбай ишлайдиган олий тоифали ўқитувчига 13 январгача соатига 7554 сўм 40 тийин тўланган бўлса, уларнинг маоши 7932 сўм 10 тийин кўтарилади.

Шунингдек,Ҳукумат қарорида Фанлар Академияси академиклари учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг ҳам 15 фоизгача оширилгани қайд қилинган.

Яхши хабар, ишлар шу йўналишда давом этса, бир неча йил ичида академикларимизнинг, тахминан 10 йилдан кейин профессорларимизнинг маоши қозоқ дворникалирининг маошига етиб қолади. Бу пайтгача, қозоқ дворникларининг ойлиги ошиб кетмаса, албатта. Ислом Карим намоз ўқишга бошлаб, Оллоҳдан айнан шу нарсани илтижо қилиши керак, акс ҳолда, академик ва профессорларимиз уни бир нарса қилиб қўйишлари мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону