25 August 2008
03:00 -
23:30 - Андижон вилояти суди раиси ишдан олинди - Ислом Карим олимпиадачиларни муносиб тақдирламоқчи 22:30 - Рустам Азимов Кремлга йўл олди 15:00 - Двое узбекских рабочих убиты на петербургском заводе

23:30 - Андижон вилояти суди раиси ишдан олинди
Андижондаги мухбирларимизнинг билдиришича, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Нуриддин Тўхлиев ишдан олинган. Шахсан Президент Ислом Каримнинг кўрсатмаси билан бу рутбани эгаллаган Тўхлиев режимбошининг совет давридаги сафдошларидан бири, Самарқанд вилояти фирқаси котиби Суюн Тўхлиевнинг фарзанди. Шунга қарамай вилоят судлов тизими устидан шикоятларнинг кўпайиб кетгани боис у лавозимидан бўшатилган. Ҳозирда вақтинча унинг курсисини ўринбосари Бахтиёр Низомов эгаллаб турибди.
Ислом Карим олимпиадачиларни муносиб тақдирламоқчи
Бугун Президент Ислом Карим 29-олимпиада ўйинларида ғолиб чиққан юртдошларимизни тақдирлаш, умуман, бундан кейинги олимпиада чемпионларини мукофотлашга оид қарорга имзо чекди. Унга кўра, олимпиада олтин медали билан қайтган юртдошимиз давлат ҳисобидан энди 200 минг АҚШ доллари, ҳомийлар ҳисобидан яна 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олади. Кумуш билан қайтганлар шунинг ярмини, бронзасидар эса чорак миқдорга тенг маблағларни қўлга киритади. Олимпиада иштирокчилари бўлган юртдошларимизнинг барчасига 2000 АҚШ доллари миқдорида пул улашилади, уларнинг уй-жойлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўркам қилиб жиҳозланади.
Солиштириш учун айтиб ўтиш керак, масалан, кичкинагина Чеченистон икки олимпиада чемпионига Грозний марказидан янги квартиралар ва 500 минг АҚШ долларидан мукофотлар берди.
22:30 - Рустам Азимов Кремлга йўл олди
Шу йилнинг 1-2 сентябрь кунлари Россия ҳукумати раҳбари Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Москвага учиб кетди. У ҳамкасби Сергей Иванов билан музокаралар қилиб, Ислом Карим ва Путин муҳокама қиладиган масалаларни аввалдан пишитиб олади. Матбуотда, айниқса, ўрис оммавий ахборот воситаларида Путин айнан энергетик, хусусан, газ масаласини ҳал этиш учун келаётганлиги урғуланмоқда. Афтидан мамлакатимиз ҳукумати Россиядан юз буриб, Ғарбга бағрини очгандек кўринаётгани сабабли, газ нархларии бўйича русларни хавотир хавотир қилаётган масалалар бўлса керак.
Табиий, Путин Ўзбекистондан Россиянинг Гуржистонга қарши агрессиясини очиқча қўллаб-қувватлашни ҳам талаб қилса керак.
Рустам Азимовнинг Москвага кетиши хусусидаги хабарнинг яна бир қизиқ тарафига эътибор бериш керак. Аслида, Путин Тошкентга зиёрат билан келар эканми, русларнинг вакиллари аввалдан бу ерга келиб зиёратга оид масалаларни гаплашишлари лозим эди. Ҳозир эса аксинча бўлмоқда. Путин Ислом Каримга берадиган буйруқларини “эт ўлдириш” учун олдиндан билдириб қўймоқчи, шекилли.
15:00 - Двое узбекских рабочих убиты на петербургском заводе
Hа петербургском механическом заводе имени Карла Либкнехта убиты двое работавших на предприятии граждан Узбекистана, сообщил в понедельник источник в правоохранительных органах. «Пятеро неизвестных после застолья обрезком металлической трубы избили 32-летнего гражданина Узбекистана, после чего ножом нанесли ему ранение бедра, а затем обрезком трубы нанесли открытую черепно-мозговую травму его брату – 41-летнему мужчине», – сказал источник.
По его словам, старший из братьев скончался на месте, младший – в больнице.
«Оба погибших легально работали в цехе по изготовлению металлоконструкций. По основной версии, убийцы являются соотечественниками погибших и работают на этом предприятии», – добавил источник. // «Интерфакс»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения