13 January 2014
01:19 -
Эрон Ғарб билан ўз ядровий дастурларини тўхтатиш хусусида келишди
Кеча Эрон ва ЕИнинг ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг ўринбосарлари Женевада бу ҳақда келишишган. Аслида, АҚШ, ЕИ ва яна 4 мамлакатнинг вакиллари ўтган йили 24 ноябрда бу хусусда умумий шаклда келишиб олишганди. Ўша учрашувда АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам бўлган.
Келишув 20 январдан кучга киради, Эрон ўз ядровий дастурларини қадамма-қадам тўхтатади, бошқа келишувларга етишиш учун музокаралар давом этаверади.Ғарб эса, ўз навбатида, 20 январданоқ Эронга қарши киритилган санкцияларни юмшатишни бошлайди. Жумладан, Эрондан нефть маҳсулотлари сотиб олиш йўлида қадамлар қилинади, Эрон ўзининг автосаноат маҳсулотларини импорт қилишга бошлайди, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар савдосига йўл очилади.
Лекин, бу Келишув қанчалик самарали бўлиши номаълум, қолаверса, Эронга ишонишнинг ўзи соддалик бўларди, дейди “Ҳаракат” мухбири.Фанатиклар тарафидан бошқарилаётган мамлакатни тиз чўктириш мумкиндир-ку, у билан келишиб бўлмайди. Балки, санкциялар Эрон раҳбариятини тиз чўкишга мажбур қилгандир.