21 August 2008
03:00 -
23:00 - Уммон вазири Тошкентда - Ислом Каримга миннатдорчилик телеграммаси 22:00 - “Бирлик”чи Холиқназар Ғани... яна хавотирда - Пекин: юртимиз вакили — олимпиада чемпиони! 20:00 - “Бирлик” фаоли Пўлат Охуннинг ўғирланишига изо

23:00 - Уммон вазири Тошкентда
Мамлакатимизга ишчи ташриф билан келган Уммон Султонлиги Олий таълим вазири Ровия бинт Сауд ал-Бусаидия Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Қосимовнинг қабулида бўлди. Икки ҳамкасб ўртасидаги мулоқот мавзуи мамлакатлардаги олий таълимга қаратилди. Расмий хабарга кўра, ўзбекистонлик ҳукумат вакили мамлакатдаги узлуксиз таълим, амалга оширилаётган оламшумул ислоҳотлар хусусида лоф урган. Сўнгра меҳмон Ташқи ишлар вазирлиги, бир қанча ўқув мсуассасалари ва пойтахтнинг диққатга сазовор ерларини зиёрат қилган, дейди мухбиримиз.
Ислом Каримга миннатдорчилик телеграммаси
Куни кеча Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчилиги томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорчилик телеграммаси келган. Унда урушдан жабр кўрган Шимолий Осетия халқига юборилган чорак миллион доллар тилга олинади. Шу пайтга қадар Грузия — Россия можаросига муносабатини билдирмай келаётган Ислом Каримнинг маҳаллий матбуоти бу телеграммани тинмай чоп этиб ётганига қараганда режимбоши ўрис маъмуриятининг ҳаракатларини қувватлаётганга ўхшайди.
22:00 - “Бирлик”чи Холиқназар Ғани... яна хавотирда
“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Холиқназар Ғанига яна провакация уюштириш эҳтимоли бор. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари у кишини огоҳлантирар экан, провакация режасига кўра унга “Эрк”нинг Салой Мадамин гуруҳи фаоли, “Мазлум” инсон ҳақлари жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Нуриддин Комилов етакчилик қилиши кутилмоқда. Кекса мухолифат фаоли бундай провакацияни аввалдан очиқлаш билангина бартараф этиш мумкин, деб ҳисоблагани учун унинг бу ҳақдаги мактуби хабарга айлантирилди, дейди мухбиримиз.
Пекин: юртимиз вакили — олимпиада чемпиони!
Бугун ўзбекистонлик полвон Артур Таймазов юртдошларимиз орасида биринчи олимпиада олтин медалини қўлга киритди. 120 килограмм вазндаги россиялик курашчи Бахтиёр Ахмедовнинг устидан ғалаба қозонган спортчимизнинг ютуғига айримлар шубҳа билан қарашмоқда. Исмини очиқламсаликни сўраган Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телерадиоканали муҳаррири куни кеча 29-олимпиада ўйинлари ўтаётган Хитой пойтахтига эркин кураш федерацияси Президенти Салим (бой) Абдувалиев ҳамда Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Карим боргани, гўё, ютуқ сотиб олинганини айтди.
20:00 - “Бирлик” фаоли Пўлат Охуннинг ўғирланишига изоҳ берилиши керак! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 42, 21.08.2008)
Шу йилнинг 9 августида “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги уйидан сирли равишда ғойиб бўлди. Орадан икки кун ўтиб, Андижон вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими чақирувига биноан уйидан чиққан мухолифат фаолининг давлат рақами Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган автоуловда ўғирланиб, Бишкек шаҳри яқинидаги яйдоқ далалардан бирига ташлаб кетилгани маълум бўлди. Ҳозирги кунда “Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлат ва унинг ўзининг таъкидлашича, БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Қирғизистон бўлими мутасаддиларига мурожаат қилган, вақтинчалик қўшни мамлакатдан бошпана топган.
Аслида кейинги бир ярим йил давомида Пўлат Охун айнан сиёсий фаолияти учун Ўзбекистон ҳукуматининг бош оғриғига айланган, унинг фуқаролик паспорти алмаштириб берилмаётган эди. Айнан 2007 йилнинг 11 мартида 45 ёшга тўлгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуни талабларига кўра паспортини алмаштиришга берган Охунов уни қайтариб ололмади. Ички ишлар, прокуратура идоралари қонунни қўпол тарзда бузиб, унинг фуқаровий, сиёсий ҳуқуқларини поймол қилиб келди. 2008 йилнинг 3 апрелида ҳукуматнинг сиёсий буюртмасини қонунлаштирган фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Д. Мавлонова Ўзбекистон ИИВ ХЧК ва ФР бошқармасининг паспорт беришни рад этиш ҳақидаги иддаосини қондирди. Суднинг аппелация босқичида ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Тошкентга келаётган Пўлат Охун Қамчиқ довонида бир гуруҳ қуролланган миршаб ва ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинди, феълан уй қамоғига маҳкум этилди.
Шундан сўнг Пўлат Охун ўзининг паспорти масаласи сиёсийлаштирилаётганини, бу масала айнан Республика Президенти Ислом Каримов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ва Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг шахсан назоратида эканини урғулаб, уларни маҳкамага чақиришни талаб қилди. Муаммо дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари саҳифаларига кўчаркан, Пўлат Охунга нисбатан маҳаллий матбуотда, айрим интернет нашрларида провакацион чиқишлар, унинг шаъни, қадр-қимматини таҳқирловчи мақолалар уюштирилди. Мазкур ҳаракатлар айнан сиёсий буюртмалиги, масаланинг махсус хизматлар назоратида экани боис туҳматлар устидан унинг суд маҳкамаларига арзлари оқибатсиз қолдирилиб келаверди. Халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналари талабига айланган паспорт масаласи борасида ҳукумат кескин чора кўришга мажбур бўлди ва айни пайтда ўта хунук ўғирлик ҳолати содир этилди.
Бинобарин, Пўлат Охуннинг ўғирланиши, унинг ихтиёрсиз тарзда чегарани бузиб ўтган шахсга айлантирилиши аввалдан режалаштирилган, уни руҳан синдириш ва сиёсий фаолиятдан маҳрум этиш учун амалга оширилган ҳаракат экани маълум бўлди. Ҳартугул, воқеалар ривожи, унинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ ҳодисага қарийб икки ҳафтадан буён изоҳ берилмаётгани ҳолати буни исботламоқда. Ҳолбуки, Пўлат Охун Ўзбекистон ҳукуматининг устидан “Сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пактга мувофиқ, БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилган, бу борадаги 2-факультатив протоколга мувофиқ, ҳукумат қўмитага изоҳ беришга мажбур эди. Айнан шу жараён арафасида Қирғизистон ҳукуматининг бундай провакацияларга лоқайдлигидан фойдаланган ҳукумат Пўлат Охунни гўё қочоққа “айлантирди”.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти юртимизда Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларациянинг 60 йиллиги нишонланаётган бир пайтда “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг ғойиб бўлиш ҳодисаси атай уюштирилган деб хисоблайди. Айнан шу хилдаги ҳодисалар тажрибада бир неча марта такрорлангани, ўғирланган шахслар тақдирига изоҳ берилмагани боис ўзининг хавотирларини изҳор этади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизматини бу борада расмий изоҳ беришга чақиради. Жамоатчиликни Пўлат Охуннинг тақдиридан огоҳ бўлишга давъат қилади.
Йўқолган ҳасса ёки тошфонар
Сиёсат бу шайтонарава. Тепаликка қараб ҳайдаладиган шайтонарава. Замонавий қилиб айтсак, велосипед. Велосипед бир пайтлар шайтоннинг араваси дейилган. Ҳозир эса у ҳамманинг узоғини яқин қилгувчи, экологияни бузмайдиган, энг арзон, нормал транспорт.
Сиёсат шайтонараваси сал бошқачароқ. У фақат икки йўналишда ҳаракатланади. Юқорига ва пстга. Ҳар икки йўналишда ҳам бу шайтонарава ўз ҳайдовчисидан юксак масъулиятни талаб қилади. Яъни, ҳайдовчи юқорига тамон ҳаракатланар экан, педални тўхтовсиз тепиши керак. Акс ҳолда нима бўлишини ўзингиз мендан кўра яхшироқ биласиз.
Биз яъни, Ўзбек мухолифати ҳам сиёсат шайтонаравасини миниб юқорига тамон қийинчилик билан ҳайдадик. (Қийинчилик сабаби, у шайтонараванинг йўлига Каримов бигизли тошлар териб қўйгани) Шундай бўлса ҳам биз тошларни устали билан айланиб ўтиб ҳайдайвердик. Лекин тепаликка чиқай деганда шайтонаравамиз шувиллаганича орқага кетиб биз: - ИИИИИИИИИИИИИ, АААААААА! – деганимизча хандакка қуладик.
Сиз эҳтиётсизлик сабаб шимимизнинг пойчасини чарх ўраб кетган бўлса керак деб ўйлаётган чиқарсиз? Ё Каримов шайтонаравамизнинг ғилдиракларини ҳам бўшатиб қўйган эканда – деб ўйлаяпсизми? Йўқ, асло ундай эмас. Биз яна озгина ҳаракат қилсак юқорига чиқар эдик. Шайтохалокатнинг асосий сабаби тепаликка етай деганимизда оёқлар пойма-пой ишлашга бошлагани туфайли педалларни яхши теполмай қолганимиздир.
Содда қилиб айтсак бизнинг сиёсий фаолиятимизда ички бирлик-баробарлик ва изчиллилик етишмади. Ахир, ўзингиз ўйланг. Кучли боксчи рингда рақибига бир мушт отиб қўйиб чалғиса. Дейлик, орада “Жаркое”ми, “Бифштекс”ми еса, шарбат ичсада, кейин салфетка билан оғзини артса. Унгача нафасини ростлаб олган рақиб : - Оғайнимизнинг бироз қоринлари очиб қолган экан, майли, пича овқатланиб олсинлар. Муштлашиш қочмас – дея кутиб турадими? Қаерда кўргансиз ўшанақа инсофли боксчини? Албатта бундай холатда ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган боксчи “Бунақа қулай вазият яна бўладими йўқми” деб туриб рақибини нагдаун қилади ёки ер тишлатади.
Мени кечирасизлару, бизнинг сиёсий фаолиятимиз ҳам айнан ўша ер тишлаган найнов боксчининг ҳаракатларига ўхшайди. Биз сиёсий хушёрликни йўқотдик. Бизлар ички муаммолардан чиқиб олгунимизча ичидан пишган, маккор Каримов нафасини ростлаб олди. Мана оқибат. Энди биз матч реванш учун яна ринга қайтмоқчимиз. Лекин мусобақа ўтказиладиган спорт саройининг ҳашаматли дорвозаси берк.
Баъзи Ватандошларимиз, Биродарларимиз, дўстларимиз у спорт саройининг дорвозасини бульдозер билан таран қилиб бузиб кирсак қандай бўларкин? деган фикрдалар. Бульдозер билан дорвозани бузишдан кўра дорвоза қулфига тушадиган калитни ясаганимиз ҳатарсиз, зарарсиз ва арзон тушмайдими манави йўқчиликда. Бунинг устига биз таран қилмоқчи бўлган ўша дорвоза қўрғоннинг бетон деворига мойбўёқ билан чизиб қўйилган сурат ҳам бўлиши мумкинда. (Ўзбекистонда “Талантли” рассомлар оз дейсизми.) Қолаверса, бекордан бекорга бульдозерни расво қилишнинг нима кераги бор? Ортиқча салярка кеткизиб. Ватандошларим, Вулқон ҳар – хил байкалар айтиб бошимизни қотиряпти – дейишга шошилмай туринглар.
Ҳаммага маълумки, жарроҳ ништари билан ўтин ёрган гўлахи, болта билан жарроҳлик қилган хирург элу халққа кулги бўлиб енги ҳаддан ташқари узун кўйлак кийиши иккимас. Йўлимизга тўғаноқ бўлаётган бақувват Гориллани йиқитмоқчи бўлсак, уриб ё сўкиб эмас, оёғининг остига пича тарвуз пўчоғидан ташлаб уни итарайлик. Шунда Горилла тарвуз пўчоғига сирғалиб “Чйьёрт побьйери!” деганича кети билан эмас планетарийга ўхшаб дўппайган пешонаси билан бетонга бориб урилсин ва харом қотсин!
Ўз кучини чамаламай қудратли мошина билан очиқча жанга кирганларнинг аҳволи нима кечгани тарихдан ҳаммага маълум. Мен Дон Кихотни назарда тутмаяпман.
Бунинг учун иккинчи жаҳон уруши бошланишидаги “Пёрл Харбор”ни эслаш ҳам фойдали. АҚШ агрессиясини тўхтатамиз дея ва қасоскорона эҳтиросга берилган Японларнинг “Қизил бригада” эскадриляси Тинч океанидаги Оаху оролига жойлашган “Пёрл Харбор” (Гўзал бандаргаоҳ) Америка ҳарбий базасига 1941 йил, 7 декабр, тонгда хужум уюштириб АҚШнинг 188 та ҳарбий самолётини, 15 та ҳарбий кемасини, 20403 та солдат ва офицерларини йўқ қилди. Базанинг кулини кўкка совурди. Хўш, кейинчи? Кейин Амирконилар 1945 йил, 6 август куни кечки соат 6 дан 15 минут ўтганда учувчилар Пол Тиббец ва Том Феребилар бошқарувидаги В – 29 “Энола Гай” номли бомбаловчи самолётида Хиросима шаҳри устига “Болакай” деб номланган Атом бомбасини ташлади. Натижада миллионлаб бегунох одамлар , норасида болалар қирилиб кетдилар.
Ўшандан сўнг кўзларини катта очиб ибратланган Япония эҳтирослардан, урушлардан ҳеч ким фойда кўрмаслигини англаб етди ва урушмай, муаммоларни фақат сиёсий музокара, муроса йўли билан ҳал қилишга интиладиган бўлди. Ҳатто Россия билан “Хамабай”, “Шикатан”, “Итуруп” ва бошқа ороллар бўйича худудий бахсталаб муаммолари бўлса ҳам.
Бунақа мисоллар жуда кўп. Биз ҳам кучимиз етмайдиган тўнғизга шолғомми, қоғозми ташлаб, иложи бўлса қўлқоп билан манглайини қашлаб ўтиб кетаверайлик. Акс ҳолда манзилга етиш мушкул бўлади. Буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси, устозимиз Ғафур Ғуломни кўплар сотқин дейди. Балким шундайдир. Бу унинг инсоний заифлиги, қўрқоқлигидандир. Лекин унинг ёзган асарларининг кучини тан олишимиз керак. Биргина “Шум бола” повестини олайлик. Унда бой ота депрессияга учрашидан олдин суякли гўштни пичоқ билан кертиб еб, ковшаниб Қоравойга яъни шум болага Хўўўўш, иннайкейиииин? Деяверади. Қаранг иннайкейин деяпти. Иннайкейин деган сўзнинг қандай буюк ҳикматли сўз эканини биласизларми? Эээээххххх, Ватандошларима! Биз бирон ишни қилаётиб Хўўўўш, иннайкейиииин? Иннайкейин нима бўлади? – дейишни билганимизда шу кунларга тушмаган бўлардик.
Майли энди. Ҳалиям кечмас. Фаолиятимизни изчиллилик ва сиёсий хушёрлик билан бойитиб муроса йўлини тутсак, Зимбабвье муҳолифати каби биз ҳам урушсиз, қон тўкишларсиз Ватанга қайтишимизда мумкинчилик пайдо бўлади дея ўйлайман. Муроса ҳар доим керак. Ҳатто бугунги Ўзбек мухолифати давлат тепасига келганда ҳам!
Холдор Вулқон
20 август, 2008 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения