16 November 2013
05:41 -
Ўзбекистон ва Латвия – ўзаро тижорат ва шубҳали муносабатлар...
13 ноябр куни Тошкентдаги халқаро бизнес марказида, Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доираларини бизнес форуми бўлиб ўтди.
Форум давомида икки давлат орасида иқтисодий ва сиёсий алоқалар йилдан йилга кучайиб ривожланаётганлиги ва бу муносабатларни кўрсаткичи сифатида икки давлат ўртасида товар алмашиш ҳажми 2012 йили 246 миллион АҚШ долларидан ошгани айтилгандан ташқари, Латвиянинг Ўзбекистонда 22 қўшма корхонаси, Латвияда эса Ўзбекистоннинг 40 дан ортиқ қўшма корхоналари фаолият олиб бораётганлиги тилга олинган.
Бизнес форумда таъкидланишича, Ўзбекистон Латвияга пахта толаларини, техник мойлар, фармацевтикада ишлатиладиган хомашё ва бошқа товарлар етказиб беради. Бу албатта яхши. Лекин мухбиримизни айтишича Ўзбекистон ва Латвия муносабатларини шубҳали томонлари ҳам мавжуд.
Масалан Латвияда ўз бизнесига эга Ўзбекистонликлар асосан юқори доирадаги раҳбарларини қариндошлари ва фарзандларидир. Ва энг қизиғи бу одамлар ўз тижорат фаолияти даврида, Ўзбекистондан олиб чиқиб Латвия банкларига жойлаштирган валюта миқдори, жуда ҳам катта ҳажмларни ташкил қилар экан. Бу маблағларни қанчаси Ўзбекистонга қайтиб келиши ҳақида эса умуман ҳеч қандай маълумот йўқ.
Мухбиримиз масалани бу томонига эътибор қаратганини сабаби, шу йилнинг октябр ойида Американинг низолар (конфликтлар) ва хавфсизликни таҳлил қиладиган C4ADS ташкилоти, ўз ҳисоботида "Одесса тармоғи" уюшмасига бирлашган баъзи Украина ва Россияни қурол билан савдо қилиш компаниялари, ўз ноқонуний даромадларини Европа Иттифоқида (ЕИ) легаллаштириш учун Латвия банкларидан фойдаланаётганини ва бу фактларни исботи ҳам уларни қўлида борлигини билдирган.
C4ADS ташкилотини билдиришича, ноқонуний даромадлар Украинадан, аввал Латвия банкларига ўтказилган ва бу билан пуллар ЕИга кириб келиб легал, яъни қонуний йўл билан топилган даромад, деган мақом олган.
Эслатиб ўтиш керакки, пулларни қонуний ёки ноқонуний эканлик масаласини ЕИда фаолият юритишга рухсат олган банклар ўзлари текширгандан кейин, молиявий операциялар ўтказишга рухсат беради.
Демак юқорида айтиб ўтилган "Одесса тармоги" уюшмасини ноқонуний йўллар билан топган даромадларини Латвия банклари легаллаштириб берган ва кейинчалик бу пуллар Цюрих ва Лондонга ўтказилган.
Бундай ноқонуний молиявий операцияларни амалга оширган банклар қаторида Латвиянинг ABLV, Baltic International Bank, Trasta Kommercbanka, Rietumu Banka, Baltic Trust Bank ва PrivatBankлар кўрсатилган.
Бу банклар рўйхатидаги ABLV банки, коррупцияга қарши Global Witness ташкилоти томонида утган йилнинг август ойда Қирғизистондан келган 30 миллион доллар пулни ноқонуний легаллаштирганликда айблаган.
Юқорида айтилган фактларга асосланиб, Латвия банклари собиқ совет давлатларидан ноқонуний даромадларни «ювиб, тозалаб» легал пулга айлантириш ишлари учун кўприк бўлиб қолганлигини тушунамиз.
Бизда бор маълумотларга караганда, Ўзбекистонлик бизнесменлар ҳам асосан юқорида биз тилга олган Латвия банкларидан фойдаланар экан. Бу ерда ўринли савол пайдо булади, агарда Латвияда бизнес юритадиган ўзбекистонликлар асосан юқори доирадаги раҳбарларни қариндошлари ва фарзандлари бўлса, у ҳолда улар бизнес билан шуғулланяптими ёки ватанимиздан олиб чиқилган ноқонуний даромадларини легаллаштириш учун Латвияга келишмоқдами?
Биз бу масалада ўз текширишларимизни давом эттирамиз, агарда ўқувчиларимизда бу масалани ёритиши мумкин бўлган маълумотлар бўлса уларни бизга жўнатишларини илтимос қиламиз. Чунки гап ўзбек миллатимизни бойлиги ҳақида кетяпти.