12 November 2013
03:49 -
“Эзгулик” фаоли Исроил Ризаев хонадонида босқинчилик!
2013 йилнинг 9 ноябрь куни соат 18 лар атрофида бир гуруҳ милиция ходимлари ва ўзларини Сирдарё вилояти суд ижро Департаменти ходимлари деб таништирган шахслар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Исроил Ризаевнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Баҳор маҳалласидаги хонадонига бостириб кириб, қўлига илашган ашёларни олиб чиқиб кетишди. Уларнинг таъкидича, бу босқинчилик эмас, балки суд қарори ижроси бўлиб, уларнинг қўлларида махсус ордер мавжуд. Улар жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг шу йил 22 апрелдаги қарорини ижро этишмоқда.
Суд ижрочиларининг босқинидан Исроил Ризаевнинг ўғли Беҳзод тан жароҳати олди, рафиқаси тез тиббий ёрдам машинасида қон босими билан шифохонага олиб кетилди. Инсонийлик қиёфасини йўқотган, топшириқ билан келишганини яширмаётган суд ижрочилари ва миршаблар ҳуқуқ ҳимоячисининг 19 кунлик невараси сақланаётган хонага киришиб, бақир-чақир билан DVD плейр, эски телевизорни олиб чиқиб кетишди. Сўнгра совутгич, оғилхонадаги молга ҳамла қилишди. Исроил Ризаевнинг ўзини эса пичоқ билан ҳамла қилди, мазмунидаги далолатнома билан олиб кетишга, қамашга уринишди. Қўни-қўшниларнинг ёрдами ва бевосита кўмаги билан ижрочилар ниятига етиша олмади.
Ҳолбуки, “Эзгулик” фаоли Исроил Ризаев шу йилнинг 22 апрель куни сирт(!)дан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 239-моддаси (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши)да назарда тутилган қонунбузарликни содир этганликда айбланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари (5 571 300 сўм – 2800 АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима билан жазоланган. Суд ижроси у ишлаётган Мирзаобод туманидаги 9-сонли ўрта умумтаълим мактабига, унинг ойлик маошининг 50 фоизига қаратилган. Қолаверса, Исроил Ризаев ҳозирда суд қарори устидан Ўзбекистон Репсубликаси Олий судига шикоят қилган бўлиб, ҳанузгача мурожаатига жавоб олган эмас.
Шундай бир пайтда суд ижрочиларнинг босқини, этика ва инсонийлик нормаларига амал қилмаслиги тўғридан-тўғри ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан таъқиб бўлиб, у буни ўзининг касбий профессионал фаолияти билан боғламоқда. Аксинча, тасаввур қилинг, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукми билан бир неча миллиард сўмга жарима қилинган Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Юнусов, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов, Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Исмоил Жўрабековлар хонадонига ҳам шундай ҳужумлар уюштирилиши мумкинми?! Давлат мулкини ғорат қилган коррупционер амалдорлар, неча миллиардлаб халқ мулкига зарар келтирган корчалонлар хонадонига шу тариқа босқинчилик содир этиладими?!
Исроил Ризаев Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг энг фаол вакилларидан бири ўлароқ иносн ҳуқуқлари борасида ўнлаб ҳисоботлар, баёнот ва ахборотлар муаллифи. У кейинги 3 йил давомида Сирдарё вилояти судининг сохта айбловлари билан бир неча марта жавобгарликка тортилди. Турли ёлланма шахслар орқали унинг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирланиб келди! Сохта айблов билан судланган, мунтазам таъқиб остидаги шахс хонадонига ниҳоят ўзига хос босқинчилик уюштирилди!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Исроил Ризаевга нисбатан айрича муносабат, суд ижрочилари ва миршаблар ҳаракатини кескин қоралаб, мазкур ҳодиса бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги суд қарорларини ижро этиш ва техник таъминлаш Департаменти раҳбариятидан изоҳ талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судини Исроил Ризаевга нисбатан шу йилнинг 22 апрелида чиқарилган адолатсиз суд қарорини бекор қилишга чақиради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
Пресс-релиз №30, 10.11.2013 йил
O`zbekiston inson huquqlari “Ezgulik” jamiyati
Общество прав человека Узбекистан «Эзгулик»
Toshkent-11, Navoiy ko`chasi, 10-uy, 10-xona
Website: www.ezgulik.org, e-mail: vasila.iva@gmail.com
Tel: +998 93 562 47 80 Fax: +99871 241 85 88