22 August 2013
22:30 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги уюшган жиноятчилик мисоллари
Андижон шаҳар прокурори А.С.Маматходжаев 83 ёшли нуроний кампир Хўжаобод тумани, Навоий кўчасида яшовчи Ураимова Адашхоннинг қадимда вафот этиб кетган онаси билан қариндошлик алоқаларини суриштиришга тушиб фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига протест киритган. Прокурор жуда кексайиб қолган кампирнинг фамилияси бошқача эканидан важ келтириб низо ўйлаб топишидан муддао нима? Гап шундаки, Ураимова Адашхон онаси Тохирова Қундузхоннинг яккаю ягона қизи бўлган. Унинг бошқа фарзандлари бўлмаган. Қонун бўйича меросхўр сифатида 1987 йилда вафот этган онасининг Андижон тумани Ҳакан қишлоқ, Зангибобо маҳалласида жойлашган ховли-жойини қабул қилиб олиб, тасарруф эта бошлаган. Унинг узоқ қариндоши Мамадалиев Солижон кампирнинг кекса эканидан фойдаланиб, гўёки низоли бу уй-жойни сотиб олган сифатида ҳужжатлар сохталаштирган. Иш шу даражага борганки, С.Мамадалиевнинг ўзи томонидан ёлланиб, қандай ва нима дея гапиртирилишигача машқ қилдирилган гувоҳлари С.Мамадалиевни бу ҳовли-жойда бир кун ҳам яшамаганлигини адашиб кетиб фош этиб қўйишади. Андижон вилоят судида С.Мамадалиевнинг яхшигина рағбатлантирилганидан мамнун прокурор Х.Мадаминова, судья Г.Асрановалар сохта ҳужжатлар тақдим этиш йўлларини ўргатишда фирибгар бойвачча С.Мамадалиевга “консультант”лик вазифасига киришиб кетадилар. С.Мамадалиев ўғли Ш.Мамадалиев билан кампирнинг адвокати И. Мамадалиевани беш миллионга сотиб олмоқчи бўладилар. “Таклиф”лари рад этилгач, уни ўлдириб юбориш билан таҳдид этиб қўрқитишади. Уларнинг жиноий ҳаракатларидан норози бўлган адвокат аёлнинг Жалақудуқ туман прокурорига топширган аризаси ҳам “ёпди-ёпди” қилиб юборилади. Маҳалла фуқаролар йиғинидан гўёки гувоҳлар кўрсатмаларини “далолатнома” сифатида тасдиқлатишади ва низоли уй-жойни ўн уч яшарлигида Солижон Мамадалиевнинг ўғли Шерзод Мамадалиев томонидан сотиб олиниб, бузиб ташлаб қайта қурган сифатида мотивлаштирадилар. Ўзлари яшаб келаётган уйларининг солиқ тўловлари ва мулк суғурта тўловларини худди низоли уй учун тўлаб келган сифатида кўрсатилиб суд ишига тикилади. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга эришадилар. Мерос уй суд маҳкамалари ва прокурорлар саъй-ҳаракати билан мулкнинг ҳақиқий эгасидан тортиб олиниб бойвачча Солижон Мамадалиевга олиб берилади. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Олий судида уларнинг қилмишлари фош бўлиб қолиб, Олий суднинг 2013 йил 15 июн кунги № ШБФ – 2133-13 сонли ажрими билан мулк ўзининг қонуний эгаси, 83 ёшли меросхўр Адашхон Ураимовага қайтарилади.
Аммо, чамаси Андижон шаҳар прокурори “рағбат” суммасини фирибгар С.Мамадалиевга қайтаришдан уяляпти шекилли, “хатоси”ни тузатиш учун ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ажрими бажарилишини кейинга суриш орқали кампирнинг вафотигача “ўйин қилиб туриш”га қасд қилган кўринади. Худди шу мақсадда фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси М.Карабоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ажрими бажарилиши учун суд қарорларини ижро этиш департаментига “ижро варақаси” чиқарилишини қасддан тўхтатиб турибди. Уларнинг режасига кўра, яна янги низо чиқарилиб, суд асоссиз бўлса ҳам чўзилиб турилса бас, меросхўр кампир Адашхон Урайимова вафот этса, прокурорнинг киритган протестидаги “Ўлган меросхўр кампирнинг фамилияси бошқачайди” деган важ иш бериб қолишидан умидлари бор. Фамилия ўзгаргани билан биттаю битта меросхўр иккита бўлиб қолмаслиги уларни қизиқтирмайди. Ҳозирда, яна Андижон вилоят судида “протест” қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 1 август кунги № 4-407 сонли ажрими билан прокурор вакили О.Отахонов, суд раиси А.Маматов, судъялар А.Тўраев, А.Нажмутдиновалар томонидан тўп биринчи инстанция суди раиси М.Карабоевга қарата тепилди. М.Карабоев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ажримини бекор қилиш учун тўпни кимга қандай оширишини томоша қиламиз. Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги уюшган жиноятчилик ана шундай ташаббускорлик ва изланувчанлик билан гуллаб яшнаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения