21 July 2013
04:02 -
“Эзгулик” жамияти: "ҚИРҒИЗ СУДИ ФАШИЗМ ҒОЯЛАРИНИ ҚОНУНЛАШТИРМОҚДА!"
Пресс-релиз №17, 19.07.2013 йил
ҚИРҒИЗ СУДИ ФАШИЗМ ҒОЯЛАРИНИ ҚОНУНЛАШТИРМОҚДА!
АКИpress ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳар суди “Ҳаракат” янгиликлар агентлигининг интернетдаги www.harakat.net нашрини миллатлараро тотувликка раҳна солиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишда айблаб, қарор чиқарди http://svodka.akipress.org/news:133353/. Мазкур актга Ўш Давлат Университети экспертлари томонидан берилган хулосалар асос бўлган. Суд қарорига кўра, бундан кейин мазкур интернет нашри Қирғизистонда фаолияти таъқиқланган оммавий ахборот воситаси ҳисобланади ва сайтга расмий йўл билан тўсиқ қўйилади. Мамлакатнинг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сайт материаллари ва сайт билан боғлиқ жараёнларни тўла ўз назоратига олади.
Бундан ташқари Қирғизистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасининг тергов бошқармаси www.harakat.net нинг номаълум муаллифлари, ташкилотчиларига нисбатан миллатлараро тотувликка раҳна солиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш факти бўйича Қирғизистон Республикаси ЖКнинг 299-моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Жиноят иши доирасида сайт фаолиятини ўрганиш, мутасаддиларни тутиб жазолаш кўзда тутилган.
Ҳолбуки, “Ҳаракат” янгиликлар агентлиги Ўзбекистон ва дунёдаги воқеа-ҳодисаларни тезкор ёритиш, таҳлил қилиш ва воқеалар синтези, сиёсий жараёнларни баҳолаш бўйича ўзига хос мавқега эга бўлган ахборот воситаси бўлиб, агентлик 2010 йил Қирғизистон жанубида содир этилган генодцит ва фашистик ҳаракатларни ёритган.
Жумладан, Ўш ва Жалолободда 400 дан ортиқ ўзбек хонадонларининг кули кўкка соврилди, минглаб ўзбеклар тириклайин ёқилиб, аёллар зўрланди. Гўдаклар ўлдирилди. Ўзбеклар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди, таниқли ҳуқуқ фаоли Тулекен Исмаилова таъқиб этилди. Ана шу қатли ом юзасидан халқаро комиссия ташкил қилиниб, комиссия залворли фактларни жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавол этди. Қирғиз фашизмининг илдизлари мамлакат ҳукумати, Парламентига бориб тақалиши айнан Ўш мэри Мэлс Мираақматов ҳаракатлари мисолида исботланди. Қирғизистон ҳукумати ана шу вазиятдан ўзига хулоса чиқариши лозим эли. Бироқ Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан миллий камситиш, хўрлаш кампанияси ўзининг янги босқичига, яъни мазкур ноинсоний муносабатларни қонунлаштириш фазасига кўтарилди. Бу эса ўта хавфли тенденциядир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қирғизистон ҳукуматининг фазишм куртакларини йўқотиш ўрнига сўз эркинлигини миллий хавфсизлик баҳонаси билан бўғишини, интернет нашрлари фаолиятига тўсиқ қўйишини кескин қоралайди. Ўш суди қарорини мамлакатда ёйилиб келаётган миллий ва ирқий камситиш сиёсатини қонунлаштиришга қаратилган ҳужжат, деб ҳисоблайди. Қирғизистон Парламентини мазкур ҳолатни ўрганиб, қардош қирғиз халқ эрки ва иродасини ифода этувчи инсонпарварлик йўлидан боришга чақиради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
--
Vasila Inoyatova
Human Rights Society of Uzbekistan “Ezgulik”
Tashkent-11, Navoi st. 7/403
phone: (+998 93) 5624780
(+998 71) 241-85-88
skype: vasilauz
www.ezgulik.org