11 August 2008
03:00 -
20:30 - Пўлат Охунни яна топдик 19:00 - Абдураҳим Пўлат: Пўлат Охун яна ғойиб бўлди 16:30 - Эркчилар понага айланса ҳам масхарабозликдан қутулолмайди 11:00 - Пўлат Охун Бишкекдан чиқди 9:30 - Ўз йўқ партиянинг &

20:30 - Пўлат Охунни яна топдик
Ярим соатча аввал уйига телефон қилган Пўлат Охун Бишкек яқинида телефон қилиш қийин шароитда, аммо соғ-саломат эканлигини билдирган. Бугун, балки, эртага ҳам ўша ерда бўлиши мумкин, кейин Бишкекга келиб керакли ишларни қилишга бошлайди.
19:00 - Абдураҳим Пўлат: Пўлат Охун яна ғойиб бўлди
Партия бўйича ўринбосарим Пўлат Охун шанба куни Шаҳрихон милициясига кетгач, ғойиб бўлгандан кейин биринчи марта бугун эрталаб (Тошкент вақти билан 9:52да) менга Бишкекдан телефон қилганди. Унинг қўнғироғи менга АҚШнинг пойтахтидаги халқаро телекампания (INTL GATEWAY) орқали келди.
Пўлат нафақат ҳеч қандай ҳужжати, балки уйидан чиққанданги кийимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқлигини гапирди. Овозидан ҳеч қандай шубҳали нарса сезмаганим учун, унинг Бишкекда эканлиги қанчалик ҳақиқатга тўғрилиги хусусида биронта савол ҳам бериш хаёлимга келмади. Лекин, у ўзини шанба куниёқ Шаҳрихондан Андижон шаҳридаги милиция бошқармасига (шаҳар ёки вилоят бошқармаси, билмадим) олиб келиб, ўша ерда ушлаб туришганини айтганди.
У билан энди нималар қилиш ҳақидагина гаплашдик. Мен унга Бишкекда яшаётган ўзбек қочқини Алишер Сорбоннинг уй телефонини топиб беролдим. Бироздан кейин яна бир неча дўстларимизнинг, хусусан қирғиз ҳуқуқ ҳимоячисининг телефонларини топиб, уларни Пўлатнинг электрон адресига жўнатдим. Пўлат Бишкекада ҳар қадамда бўлган Интернеткафеларга кириш имкони борлигини айтганди.
Шундан кейин Пўлат яна ғойиб бўлди. Ўтган 9 соат ичида у ҳеч ким билан алоқага чиқмаган. Тошкент ва Бишкекдаги дўстларимиз билан жуда кўп марта гаплашдим. Ҳеч ким Пўлатнинг тақдири ҳақида хабарга эга эмас. Мен яна жиддий хавотирликка тушдим.
Ҳамма дўстларимизга, Андижондаги ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳам мурожаат қиламан: Пўлатнинг тақдири билан қизиқишни давом эттиринг, унинг аҳволи ҳақида маълумот топишга ҳаракат қилинг.
16:30 - Эркчилар понага айланса ҳам масхарабозликдан қутулолмайди
Эркчилар понага айланса ҳам масхарабозликдан қутулолмайди
Бугун эрталабки хабаримизда “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясига оид “Понауз” сайти ўз ўқувчиларига “Сиз ким томондасиз?” саволи билан муроржаат қилгани, сохталиги кўриниб турган натижаларга кўра, “Салой Мадамин тарафида” жавобига 6945 киши овоз бергани, унга қаршилар 7729 киши бўлганини (бетарафлар – 42 киши) навбатдаги масхарабозлик сифатида таърифлагандик.
Орадан 7 соат вақт ўтди. Сайт эгалари “Салой Мадамин тарафида”ман деганларнинг сонини 10133 қилиб қўйдилар. “Қаршилар” сони ўзгартирилмаган.
Дарвоқе, ўқувчилар сайтни қандай баҳолашига оид сўровнома ҳам бор эди. Унинг натижаларига кўра, эрталаб сайтни “яхши” деганларнинг сони 430, “ёмон” деганларнинг сони 615 эди. Ҳозир бу рақамлар ҳам “текислаб” қўйилган: Энди “яхши” деганларнинг сони 1404 бўлиб қолибди, “ёмон” деганлар сонини ўзгартиришмабди.
53-54-чиларнинг олдинги масхарабозликлари аввал сўровномлалар, сўнгра сайтларнинг бекилиб кетиши билан тугаганди. Яна ўша йўл такрорланади шекилли.
11:00 - Пўлат Охун Бишкекдан чиқди
Бундан бир соатча аввал АҚШда яшаётган Абдураҳим Пўлатга телефон қилган Пўлат Охун ўзининг ўзбек мирашаблари томонидан Бишкекга олиб келиниб, ҳеч бир ҳужжатсиз ташлаб кетилганини билдирди.
Аввалги хабаримиздан маълумки, Пўлат Охун ўтган шанба куни эрталаб Шаҳрихон милиция бошқармасига чақирилгандан кейин ғойиб бўлганди. Унинг ўзини айтишича, миршаблар унга президент Фармони билан Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилганини билдиришган. Аммо Фармонни кўрсатишмаган, нима сабаб билан фуқароликдан чиқарилганини айтишмаган. У Қирғизистонга депортация қилинажагини, кеаркали ҳужжатлар тайёрланаётганини билдириб, уйи билан боғланишга ҳам имкон беришмаган ва феълан қамоқда ушлаб туришган.
Сўнгра ўзбек мирашаблари Пўлат Охунни Ўш номерли автомобилда Қирғизистонга ўтказишган, чегарачиларга Пўлат Охун номига берилан вақтинча паспортни кўрсатишган. Бишкекга келгандан кейин уни ташлаб қочиб кетишган.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон тарафининг қилган ишлари халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузмоқда. Агар Қирғизистон ҳукумати принципиал позицияда турса, икки мамлакат ўртасида катта жанжал чиқиши мумкин.
Пўлат Охуннинг айтишича, “Бирлик” раисининг Ўзбекистон президенти номига ёзилган ўзбек меҳнат муҳожирларининг аҳволи ва Пўлат Охун ҳақидаги мактубидан кейин, ўзига нисбатан мунасабат юмшагандек кўринган. Унга бир неча кун ичида вақтинча ҳужжат берилиши ҳам гапирилган. Аммо, шанба куни Пўлат шаҳар милициясига келгандан кейин воқеалар ҳозир ёзилаётгандек кетган.
Абдураҳим Пўлат Қирғизистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларига телефон қилиб, Пўлат Охун масаласида ёрдам сўради. Аммо, дейди у, Ўзбекистонда ҳеч ким билан телефон орқали боғланиб бўлмади. Телефон системаси барбод бўлгандек кўринади. Ёки махсус хизматлар “яхши” ишлашмоқда. Кўп уринишлардан кейин фақат Васила Иноят билан қисқа гаплашолдим, сўнгра телефон узилиб қолди.
Ҳозир биринчи навбатда бу воқеанинг ҳуқуқий томонлари ўрганилиши керак. Шундан кейин, Ўзбекистон ҳукуматига қарши қилинадиган ишларнинг режаси аниқланади.
9:30 - Ўзи йўқ партиянинг ҳозирча бор сайтлари
“Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси деб ном олган парчаси ҳозир ҳам бор йўқлигини ҳеч ким билмайди. Агар бу фракция яширин бўлмаса ва бирон демократик фаолият олиб бораётган бўлса, эшитардик, ҳар ҳолда. Эшитмаяпмизми, демак “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси йўқ бўлиб кетди. Табиий, чунки, у миллатга хиёнат қилиш эвазига Ислом Каримнинг ёрдамида Ўзбекистонда бироз фаолият олиб борди, кейин ҳукумат томонидан бир тепиб улоқтрилгач, унинг лидерлари чет элга қочиб келиб, аввал террорга қўл уриб кўрдилар. Эплай олмадилар. Кейин ислом эмкстремизми йўлини танлаб, Тоҳир Йўлдош раҳбарлигидаги Ўзбекистон исломий ҳаракатининг ёрдамчиси бўлиш учун ҳаракат қилдилар, бирон нарса чиқаролмадилар.
Сўнги йилларда 53-54-чиларнинг борлигини эслатиб турадиган “Узбекистанерк” ва “Эркинюрт” сайтлари бор эди. Бу сайтлар ўзларича катта ишга қўл уриб, мухолифат партиялари ва мухолифат лидерларининг рейтингини ўлчаш учун сўровномалар ўтказганлари, натижада, ўз бошларини ўзлари еганларини кўпчилик билади. Чунки, ҳамма сўровномларда сайт эгалари “Эрк” партияси ва унинг лидери Салой Мадаминни олдинга чиқариш учун уларга овоз қўшиб қўйиш билан шуғулланишларига қарамасдан, ҳамма ерда “Бирлик” Партияси ва унинг раҳбари Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги энг юксак бўлаверди. Шундан кейин бу сайтлар бекилиб кетганди.
Ҳозир маълум бўлишича, 53-54-чилар иккита янги сайт очишибди: uzbekerk.com ва ponauz.info. Аслида, уларни партия сайти деб ҳам бўлмайди, чунки партиянинг фаолияти бўлмагани учун партияга оид ёритиладиган нарса ҳам йўқ. Моҳияти билан бу сайтларни “каримовнома” дейиш мантиқлироқ бўларди. Чунки, бу сайтларда ҳар икки сўзнинг бирида Каримов номини кўрасиз. Материалларнинг асосий қисми бошқа сайтлардан кўчирмалар.
Тўғри, сайтлар рангбаранг, қишлоқи қизнинг гулли иштони каби. Балки, ўқийдиган нарсаси бўлмаган сайтга ўқувчиларни жалб қилиш йўлидир бу. “Узбекерк” сайтида бу сайт партияники эканлигини эслатувчи бир бўлим борлигини тан олиш лозим. Унда Ўзбекистон “Эрк” демократик партиясининг Сиёсий платформи берилган ва унинг ҳамма бўлимларига Қуръондан олинган сўзлар эпиграф қилинган. Мана сизга дунёвий, демократик партиянинг аҳволи. У ғариблар нима қилишаётганини, ўзбек демократиясини исломлаштиришга уринишаётганини ҳам тушунишмаса керак.
“Понауз” сайти ҳам ўша гулли иштоннинг бошқачароғи. Ранглар бир турли эканлигини қўйиб туринг, ичи ҳам яна ўша “каримовнома”. Уларни Каримов тепиб улоқтирганда қаттиқроқ тегворган шекилли, ҳеч унутолишмайди.
Бу янги сайтлар “Узбекистанерк” ва “Эркинюрт”нинг анъанасини давом эттириб, сўровномлар ўтказиш одатини чиқаришибди. Сўровномалр олди-қочди мавзуларга оид бўлган учун, уларга ҳеч қизиқиш ҳам йўқ. Мухолифат партиялари ва лидерларнинг рейтингини ўлчаш деган нарсалар эса йўқ. Ҳар ҳолда, уларнинг шунга ақли етган бўлса керакки, бундай сўровномалар ўтказилса, яна “Бирлик” ва унинг лидери олдинда бўлади.
Шундай бўлса ҳам, ўз “катта”ларига оид бир савол қўйишдан ўзларини тийиша олмапти. Қизиғи шундаки, сайтда берилган “Сиз ким томондасиз?” саволига жавоблар сифатида партиялар ёки партия лидерлари кўрсатилиши мантиқли бўларди. Аммо, “Бирлик” ва унинг раиси ҳам кўрсатилса, иш пачава бўлишини тушунган 53-54-чилар қуйидаги учта мантиқсиз жавоблар рўйхати билан чекланишибди ва бу саволларга берилган жавоблар сони шундай бўлибди:
Салой Мадамин тарафида – 6945 (47%)
Салой Мадаминга қарши – 7729 (52%)
Бетараф – 42 (0%)
Бу гулли иштон сайтга минглаб одам кириб, шу сўровномда иштирок этишига Тўйтепанинг аҳмоғи ҳам ишонмаслиги маълум. Бу сонларни сайт эгаларинининг ўзи киритиб қўйишган. Лекин, улариннг мантиғини, уларда мантиқ бўлса агар, тушуниш мумкин. Мақсад - ўзи йўқ бўлиб кетган партия лидерининг ҳали ҳам халқ ичида, камайган бўлса ҳам, ҳурмати борлигини кўрсатиш.
Бу “ҳурмат” 53-54-чиларнинг қипқизил масхараболиги натижаси эканлигини ҳеч ким тушунмайди, деб ўйлашса керак у бечоралар.