26 June 2013
05:20 -
Эдвард Сноуден иши ёки Террозимга қарши кураш Инсон Ҳуқуқларини чеклайдими?
Маълумки, АҚШнинг Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, июн ойини бошида, АҚШда фуқароларнинг интернет ва телефон орқали ёзишмалари ва суҳбатларини назорат қиладиган махфий дастур борлигини жамоатчиликка ошкор қилган эди. Бундай қадамлари натижасида жавобгарликга тортилиши мумкинлигини сезган Сноуден Гонконга қочиб кетди ва ўша ерда бошпана топишга ҳаракат қилди.
Лекин АҚШнинг босими остида Хитой Сноуденга бошпана бермади ва у охир оқибат Эквадор давлатидан бошпана сўради ва бундай бошпана унга берилиши ҳақида Эквадорнинг расмийлари унга ваъда беришди.
Аммо Эквадорга бориш осон иш эмаслигини тушунган Сноуден, америкаликларни қўлига тушмаслик учун Россия ва Куба орқали Эквадорга учишга қарор қилди. Ҳозирги соатларда Сноуден Москва шаҳрининг Шереметьево аэропортининг транзит зонасида Гаванага учадиган ҳаво кемасини кутмоқда.
АҚШ расмийлари Россияга босим ўтказиб Сноуденни уларга мажбуран берилишини сўрашмоқда ва кўринишидан улар орасида қандайдир музокаралар бормоқда. Баъзи бир рус сиёсатчиларини фикрича Сноуден ушланиб, АҚШда қамоқда ўтирган халқаро миқёсдаги қурол савдогари Россия фуқароси Виктор Бутга алмаштирилиши керак. Шундоқ қилиб хозирча Сноуденни иши нима билан тугаши ноаниқ.
Лекин унинг иши қандай натижа билан тугашидан қатъий назар, Сноуденни иши терроризмга қарши кураш жараёнлари, жаҳонда қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари қоидаларига қарши бўлиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Ғарб демократик давлатлари, ўз фуқароларини хавфсизлигини таъминлаш учун, фуқароларни ҳуқуқларини яширинча бузиб келишган. Сноудсен воқеасидан сўнг фуқароларни телефон ва интернет орқали фаолиятини назорат қилиш тўхтатиб қўйилмайди, аксинча, бундай назорат усулларига расмий тус берилади ва Ғарб сиёсатчилари инсон ҳуқуқларини баъзи бир кафолатларини терроризмга кураш баҳонасида расмий ўзгартиришлари мумкин. Уларни фикрича террористлар демократия яратиб берган имкониятлардан фойдаланиб, демократияга қарши курашмоқдалар.
Воқеалар шу йўналишда кетса, яқин вақтларда Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари тушунчасига жиддий ўзгартиришлар киритилиши мумкин.