20 June 2013
01:03 - Ўзбекистонлик порахўр миршаб Нижний Новгородда ҳибсга олинди, исми Ислом Каримовми?
“Криминальная хроника” интернет нашрининг хабарига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан халқаро қидирувга берилган ургутлик миршаб ҳибсга олинган. У 2011 йилнинг сентябрида Ургут туманидаги Ўроқбойжар қишлоғидаги ҳовлилардан бирида ўсаётган 7 туп наша ўсимлигини яшириш эвазига хонадорн эгасидан 7 миллион сўм талаб қилган экан.

Хабарда айтилишича, исми-шарифи очиқланмаган миршабни Ўзбекистонга экстрадация қилиш масаласи кўрилмоқда.

Оддий бир жиноят. Эътиборга ҳам лойиқ эмас. Аммо, нега жиноятчининг исми очиқланмаяпти? Ҳар ҳолда исми Ислом, фамилияси Каримов бўлса керак. Президентнинг оддийгина адаши. Лекин, бу хабар Ўзбекистонда тарқалса ва у жиноятчининг исми маълум бўлса, кўпчилик ўзбеклар "Ҳа, нима ҳам қилардик, Ислом Каримовларнинг ҳаммаси ўғри" дейиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону