19 June 2013
21:39 -
“Ўзбекнаво”: Истиқлолни мадҳ этмасанг, қўшиқ айтма! "Ҳаракат": Санаъатчилар ҳам миллий руҳни қайта тиклашда қатнашиши шарт!
“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси Ўзбекистонда зихмат кўрсатган артистлар Дилфуза Раҳимова, Дилшод Раҳмонов, хонанда Отабек Муталхўжаев ҳамда “Уммон” ва “Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензияларини бекор қилди. Бу ҳақда "Ўзбекнаво" матбуот хизмати хабар қилди. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига кўра, ижодкорлар учун шарт-шароитлар яратилганига қарамай кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилмоқда.
“Ёш хонандалар айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилишаётгани, аксар холларда хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги, шунингдек, миллий-маънавий қадриятларга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетга зид бўлган қўшиқлар яратиб, эфирга узатилган” дейилади хабарда.
Бу санъаткорлар олдига қўйилаётган мутлақо тўғри талабдир, дейди мухиримиз. Аммо, бундай талабни “Ўзбекнаво” эмас, халқ қўйиши керак. Бундан ташқари талаб бироз бошқача бўлиши шарт: "Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон далат сифатини йўқотиб борар экан, санъатимизда миллатпарварлик ва ватанпарварлик руҳи кучайтирилиши керак. Санъатимизнинг ҳам асосий мавзуси, худди "Ҳаракат" Агентлигининг сайтида бўлгани каби, миллий руҳни қайтадан тиклаш бўлиши шарт."