17 June 2013
13:35 - Ҳақиқий хабар "Ҳаракат"да ўқилар: Туркияда кескинлик ортмоқда ва яна ортади
Аввалги хабарларимиздан бирида Туркиядаги воқеалар ҳақида ёзар экан, "Дунёда диктатор давлатларнинг сони яна биттага ортди" ифодасини ишлатган эдик. Бугун бу мамлакатнинг энг таниқли коломнисти (газета шарҳчиси) ҳисобланадиган Жон Дундор Туркияда бўлаётган воқеаларни баҳолайдиган "Полиция давлати каби" номли мақола эълон қилди. Ҳар ким тушунадики, "полиция давлати" ва "диктатор давлати" сал кам синонимлардир. Бу ўхшашлик ҳам "Ҳаракат"нинг таҳлил ва башоратлари қанчалик тўғри эканлигини яна бир марта кўрсатмоқда.

Туркияда кескинлик ортиши давом этмоқда. Мана бир неча мисол.

- Туркиядаги бир қатор касаба уюшмалари полициянинг намойишчиларга қарши қилаётган зўравонликларига норозилик билдириб, иш ташлаш эълон қилдилар. Турк матбуотининг ёзишича, бу касаба уюшмалари 900 минг кишини бирлаштиради.

- Кеча полиция намойишчиларни шаҳар кўчаларида кўз ёшартирувчи газ ва босим остида сепилаётган сув билан тарақатаётган пайтда, қўлларида катта пичоқлар бўлган тахминан 50 кишилик номаълум гуруҳ намойишчиларга ҳужум қилиб, уларни қочишга мажбур қилган (расмда). "Ҳаракат" тахмин қилаётгандек, яқинда исломчилар дунёвий давлатчилик тарафдорларини дорга осишга ёки тошбўрон қилишга бошлашса, ҳайрон бўлмаслик керак.

- Намойишчилар ва полиця орасидага қарама-қаршилик учига чиқмоқда. Турк матбуотининг ёзишича, кеча намойишчиларни тарқатиш оперциясидан қайтаётган полиция ходимларини уйига тарқатаётган автобус шиддатли ёмғир ва трафик сабабли йўлда тўхтаб қолган экан, оломан унга ҳужум қилибди. Полициячилар автобусдан тушиб қочишаётган пайтда, оломан автобусни ёқиб юборибди. Бу яхшилик аломати эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону