08 June 2013
18:08 - Калифорнияда АҚШ-Хитой норасмий саммити
Кеча Калифорнияга турмуш ўртоғи билан келган Хитой Президенти (расман Раис дейилади) Хи Жинпинг (инглизча - Xi Jinping, русча Си Цзиньпин) бугун эрталабдан Президент Обама билан унинг шу ердаги қароргиҳида норасмий учрашув бошлади. Хабарларда айтилишича, уларнинг норасмий саммити икки кун давом этади.

Бугунги икки соатлик учрашувдан кейин журналистлар олидига чиққан икки президент умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса дейишмади. Хи Жинпинг кибер-хавфсизлик масаалари ҳам муҳокама қилинаётганини айтиб ўтди, холос.

Аммо, шубҳасиз, бу учрашувда дунё миқёсидаги муҳим масалалар тилга олинади, Яқин Шарқ, хусусан, Сурияда бўлаётган воқеалар бўйича қандайдир норасмий келишувлар бўлади.

Ҳар қандай кризисларни усталик билан айланиб ўтишига қарамасдан, нимагадир борган сари қашшоқлашиб бораётган Ўзбекистон тажрибаси ҳам алоҳида муҳокама қилинса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону