Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши ҳақида ўтган йили билдирилган эди. Шу кунларда Ўзбекистонда бу билан боғлиқ хабарлар яна пайдо бўлаётганидан тушуниш мумкин, босс яқинда Тошкентга келади.
Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ сайтларида айтилишича, Қозоғистон элчихонасининг Тошкентдаги янги биноси очилишга тайёрланмоқда. Бино олдига Абайнинг ҳайкали ўрнатилиб бўлинди. Табиий, очилиш маросими Нурсултон Назарбойнинг келишига мос келтирилади. Элчихона атрофи хам юксак даражали меҳмоннинг келишига тайёрланмоқда. Масалан, яқин атрофдаги кўп қаватли уйларга бир хил балоконлар ўрнатилди, немисларнинг Schloss ресторани элчихона биносининг рангига қайтадан бўялди, йўллар янгидан асфальт қилинмоқда.
Қозоғистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти Ўзбекистонникидан 4 баравар, Марказий Осиёдаги қолган мамлакатларнинг Ялпи Ички Маҳсулоти йиғиндисидан тахминан 2,5 баравар катта эканлигини, ўзбеклар Қозоғистонда дворниклик қилиб оила боқишаётганини ҳисобга олиб, элчихона атрофини тозалаш ишларини Дворникбоши Ислом Карим шахсан бошқарса керак. Тўғри-да, боссга ҳурмат кўрсатиш лозим. Амир Темур авлодлари эканлигимизни вақтинча унитиб турсак, ўлиб қолмаймиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения