Ўқувчимиздан келган бир саволга қисқа экспромт жавоб беришни лозим топдик.
Azizbek Mahmudovich: Sizdan bir savolim bor edi: Usmon Haqnazarov kim shu haqida batafsil malumot bera olasizmi, o'ylaymanki sizlar u odam haqida yetarlicha malumotga egasizlar. Bu savolni berishimni sababi ЎХҲ saytida shu odamni bazi maqolalarini o'qib qoldim va sizlar haqilarda ham ko'p gaplar gapirgan. To'grisi maqolalarni shu darajada yozganki birinchi marta o'qigan qaysi birilarga sizlargami yoki ularni gapilarga ishonishga ham ikkilanib qoladi. shunga u odam aslida kimligni bilishda yordam bering.
"Ҳаракат": Усмон Ҳақназаров биринчи мақоласини бизга юборган ва ўша мақола "Ҳаракат" журналининг 2002 йили 6-чи сонида эълон қилинган. Журналнинг Интернетдаги версияси билан шу адресда танишиш мумкин - http://harakat.net/harakat/?id=92.
Мақола журналнинг қоғоздаги версиясида ҳам бор. Энг қизиғи, биз бу рус тилидаги мақолани "Политические сплетни" рукни остида берганмиз. Бизнинг бу кишига муносабатимиз айнан шундан кўриниб турибди. У кейинчалик ҳам бир неча марта мақола юборди, уларни нашр ҳам қилмадик. Кейинчалик у йўқ бўлиб кетди ҳам.
Аслида, ўшанда дарҳол тушунганмизки, Усмон Ҳақназаров ўйлаб топилган исм. Муаллифнинг асл исми номаълум. Аммо, бунинг фарқи йўқ. Чунки, ёзадиган нарсалари фақат "сплетни".
Ҳозир ўша одамнинг номи остида Салой Мадамин исмли миллат хоини турли мақолалар чиқараётганини эшитиб турибмиз. Аммо, улардан биронтасини кўрганимиз йўқ, кўришни истамаймиз ҳам. Чунки, "сплетни" (ғийбат, фиски-фасод, олди-қочдилар) бизни қизиқтирмайди. Биз фақат ва фақат фактларга асосланган нарсаларни эълон қиламиз, фактларга ёки мантиқли аргументларга эътибор берамиз.