31 July 2008
03:00 -
22:00 - МХХ ва “Озодлик” радиосининг боши қотган 11:00 - “Бирлик”нинг Самарқанд вилоят ташкилоти теле-конференция ўтказди 9:00 - Туркия нафасини ростлади, ҳокимиятдаги партия бекитилмади, огоҳлантирилди

22:00 - МХХ ва “Озодлик” радиосининг боши қотган
Мухолифтнинг асосий, ҳозир ягона кучига айланган “Бирлик” Партияси навбатдаги қурултойига тайёргарчиликлар доирасида вилоят конференцияларини ўтказаётгани МХХ ва унинг назорати остига ўтиб олган “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг бошини қотирмоқда. Уларнинг шу кунгача стратегияси – Ўзбекистонда мухолифат йўқ, чет элга келиб олиб, “дод-вой” солишни касб қилиб олган ва бундан бошқа ҳеч нарсага ақли етмайдиган бир гуруҳ ўзбек бор, деб кўрсатиш эди.
“Бирлик” уларнинг бу ишини бузмоқда, ҳамма қийинчиликларга қарамасдан мамлакат ичида фаолият олиб бормоқда, вилоят конференцияларини ўтказмоқда, мамлакатимиз учун ўта муҳим бўлган ўзбек меҳнат муҳожирларининг аҳволига оид ҳукуматга конкрет таклифлар киритмоқда, Ўзбекистоннинг келажагига оид инқилобий масалаларни (масалан, Ўзбекистонни НАТОга аъзо қилиш ҳақида) кун тартибига олиб келмоқда.
Бу каби хабарлар ўзбек халқига етиб қолса, “Озодлик” радиосининг шарманда бўлиши аниқ. “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни эмас, демократия масалаларини эмас, МХХ рухсат берган эшиттиришларни радиода бериш билан машғул эканлигини аҳмоқлар ҳам тушунишга бошлайди.
Масалан, Андижонда ўтказилган “Бирлик” конференциясидан хабари бўлган Форухбек исмли радио мухбирининг айтишича, ўзбек хизмати ходимлари МХХдан келадиган янги инструкцияларини кутишмоқда. МХХнинг ўзини ҳам ҳам боши қотган. “Бирлик”ка қарши репрессияларни кучайтирайлик деса, Тошкентга ҳар куни бўлмаса ҳам, кун ора Европа Иттифиқадан бирон вакил келиб турибди. Репрессияларни тўхтатиб турайлик деса, “Бирлик” ҳаддидан ошмоқда. “Озодлик”нинг ўзбек хизмати Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни кўрмасдан келаверса, унинг келажаги номаълум бўлиб қолади.
Айниқса, бутун дунёга маъшум воқеалар туфайли машҳур бўлиб кетган Андижонда “Бирлик” ўз вилоят конференциясини ўтказса, ўша воқалар туфайли бутун дунёнинг оммавий ахборот воситалрида номи тилга олинган Саиджаҳон Зайнобиддин “Бирлик”нинг шу вилоятдаги етакчиси этиб сайлансаю, демократия ва инсон ҳуқуқларига оид хабарларга афзаллик берувчи “Озодлик” радиоси буларни кўрмаса, нима бўлади? Қамоқдан яқинда чиққан бошқа машҳурлар ҳам “Бирлик”чи бўлиб кетса нима бўлади?
Ҳа, бош оғритадиган саволлар. “Эй, қуриб кетсин, ўша “Бирлик”, деб ўйлаётган бўлса ажаб эмас, ўзбек программасининг раҳбари Сожида Жафарова тожикчалаб, ўзбек тилини билмагани учун.
11:00 - “Бирлик”нинг Самарқанд вилоят ташкилоти теле-конференция ўтказди
Маълумки, Самарқанд вилояти аввалдан “Бирлик” Партияси фаоллари ва партиянинг вилоят ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғанига ўтказиладиган энг кучли тазйиқлар билан ажралиб турарди. Ҳозир ҳам шундай бўлмоқда. Шу кунларда ҳокимият органлари томонидан партия фаолларига таъқиб-тазйиқлар жуда кучайиб кетган. Шундай шароитда ҳам Холиқназар Ғани аввалги конференцияда сайланган Кенгаш аъзолари билан юзма-юз учрашиб, ўз ҳисобот доклади билан уларни таништириб чиқди ва ҳамма билан келишилиб, партия вилот конференциясини телефон орқали, яъни теле-конференция шаклида, ўткаизшга келишилди.
30 июль куни шундай конференция ўтказилди ҳам. Бунинг натижасида вилоят ташкилотининг раиси, Кенгаши ва қурултойга делегатлар сайланди. Вилоят Кенгашининг жорийдаги раис Холиқназар Ғанининг кексалиги туфайли бу вазифадан озод қилиш ҳақидаги илтимоси қондирилмади, у яна раисликка сайланди.
Шуни алоҳида айтиш керакки, баъзи ҳолларда партия ўзининг баъзи тадбирларини, масалан, Марказий Кенгаш ва унинг Ҳайъати йиғилишларини теле-мажлис шаклида ўтказиб келган. Аммо, ҳисбот-сайлов конференцияси каби тадбирни телефон орқали ўтказиш ҳали ҳеч бўлмаганди.
Шуларни ҳисобга олган партия раиси Абдураҳим Пўлат ва партиянинг вилоят раҳбари Холиқназар Ғани телефон орқали гаплашиб, қуйидагича келишдилар. Ҳозир жуда шошилишга ҳожат бўлмагани сабабли, вилоят вонференциясини анаъанавий мажлис шаклида ўтказиш учун ҳарaкатлар давом эттираверилади. Агар ҳамма вилоятлар ўз конференцияларини ўтказиб бўлиб, партия Қурултойи тайинлангунча ҳам Самарақанд вилоят ташкилотининг конференциясини ўтказиш имкони бўлмаса, ҳозирги теле-конференцияда сайланган партия органлари фаолиятларини давом эттираверадилар, сайланган делегатлар қурултойда иштирок этадилар.
9:00 - Туркия нафасини ростлади, ҳокимиятдаги партия бекитилмади, огоҳлантирилди
Кеча Туркия Конституцион Суди ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясини (АТП) бекитиш истаги билан очилган даъвони кўриб чиқишни тамомлади ва қарорини очиқлади. Конституцион Суднинг биргина аъзоси (бу - Суднинг раиси эди) даъвони рад этиш учун овоз берди. Қолган 10 аъзонинг 6 нафари даъвони қабул қилиш ва партияни бекитиш учун овоз берган бўлса, 4 нафари даъвони қабул қилиш, аммо жазо сифатида партияга давлат томонидан бериладиган молиявий ёрдамнинг ярмини кесиб ташлаш учун овоз берди.
Конституцион Судда олинадиган қарор кучга кириши учун 11 аъзонинг 7 нафари бу қарорни қўллаб овоз бериши керак эди. Шу сабабли, АТПни бекитиш қарори ўтмаган ҳисобланади. Конституцион Суд мавжуд вазиятни қуйидагича таҳлил қилишга қарор қилди: Партияни бекитиш қарори, автоматик равишда унга ёрдамни бутунлай кесилишини тақазо қилгани сабабли, партияни бекитиш учун овоз берган 6 кишининг овози, айни замонда, партияга ёрдамни кесиш учун ҳам берилган овоздир. Шундан келиб чиқиб, 10 кишининг овозини АТПга қарши очилган даъвони қабул қилиш ва жазо сифатида унга давлат томонидан бериладиган ёрдамнинг ярмини кесиш учун берилган овоз, деб ҳисоблаш мумкин.
Ва шундай қилинди ҳам. Бу ишни очган Давлат прокурорининг даъво аризасисида айтилган “АТП мамлакатнинг дунёвий принципларини йўқ қилишга ҳаракат қилаётган фаолиятларининг марказига айланди” иддаоси қабул қилинди ва партияга жазо сифатида давлат унга берадиган молиявий ёрдамнинг ярми кесиладиган бўлди.
Туркияда Конституцион Суднинг бу қарори АТПни жиддий шаклда огоҳлантиш сифатида қабул қилинди.
Эслатиб ўтиш керак, Туркияда парламентда фракцияси бор партиялар давлатдан молиявий ердам оладилар ва асосан шу ёрдам ҳисобига фаолият олиб борадилар. Бу йил АТП давлатдан 45,6 миллион Янги Турк Лираси миқдорида ёрдам олган экан. Демак, бунинг ярмиси, яъни 27,8 миллиони давлатга қайтарилиши керак. Бу кунда 1 АҚШ доллари 1,177 Янги Турк Лирасига тенг. Демак, АТП бу йил давлатга сал кам 24 миллион доллар қайтариб бериши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения