01 June 2013
21:09 - Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг биносига ўт кетди
Аслида ёнғин 2 соатча аввал бу бинога қўшни бўлган уйдан бошланди, аммо кейин олов Соғлиқни сақлаш бошқармасига сачради. Мажлислар зали ва коридорнинг бир қисми ёниб битди. Сони 20 атрофида бўлган ўт ўчириш машиналари ёнғин билан кураш бошлади.

Лекин ҳалигача ёнғин бутунлай ўчирилгани йўқ. Муҳим бўлгани, қурбонларнинг йўқлиги. Ҳар ҳолда қурбонлар борлигини ҳеч ким кўрмади, бизнинг мухбиримиз ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону