29 July 2008
03:00 -
23:30 - Ғарб Белорусияни бир оз чекинишга мажбур қилди, энди Ўзбекистон тайёрлансин! 22:30 - Тошкентда ЕИнинг минтақавий дипломатик миссияси раҳбарларининг учрашуви ўтмоқда, ўзбек демократлари четда эмас 21:00 - Пойтахт

23:30 - Ғарб Белорусияни бир оз чекинишга мажбур қилди, энди Ўзбекистон тайёрлансин!
Шу пайтгача Ғарб мамлакатларининг демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларидаги ҳамма талабларини очиқча рад этиб келган, Ғарбсиз ҳам ҳаётимиз ўтаверади, деб бақиришдан чарчамаган Белорусия президенти Лукашенко орқага чекинишга мажбур бўлганга ўхшайди. Бугун оммавий ахборот воситаларида билдирилишича, бу мамлакатда 10 августда ўтказиладиган парламент сайловларига ЕХҲТдан 300 кузатувчи келишига рухсат берилибди. Бундан ташқари МДҲ давлатларидан ҳам 400 кузатувчи келар эмиш.
Ҳамма тушунадикт, МХҲдан келган кузатувчилар номигагина мониторинг ўтказишади ва сайловлар юксак даражада ва қонунлар доирасида бўлди, деб бонг уришади. Аммо, ЕХҲТнинг кузатувчилари ҳамма масалаларга принципал позициядан яқинлашадилр. Буни билиб туриб, ЕХҲТ кузатувчиларига рухсат бериш, Белорусия ҳукуматининг ўз-ўзини Ғарбдан изоляция қилиш сиёсати банкротга учраганини қабул қилиш демакдир.
Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати бу каби масалаларда айнан Белорусия каби йўл тутмоқда эди. Сўнги ойларда ЕИнинг ташаббуси билан бошланган сиёсий жараёнлар Ўзбекистондаги сиёсий вазиятни юмшатгандек кўринмоқда. Агар Ўзбекистон ҳукумати Белорусиянинг ҳолига тушмаслик учун шундай қилаётган бўлса яхши, акс ҳолда у ҳолга тушиши муқаррардир. Келаси йўл декабрь ойида Ўзбекистонда бўладиган парламент сайловлари олдидан бу мавзунинг аҳамияти ошиб бораверади.
22:30 - Тошкентда ЕИнинг минтақавий дипломатик миссияси раҳбарларининг учрашуви ўтмоқда, ўзбек демократлари четда эмас
Бугун Тошкентда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатларидаги дипломатик миссиялари вакилларининг учрашуви бошланди. Қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ташриф буюрган дипломатлар Иттифоқнинг минтақадаги стретегияси, иқтисодий алоқалар ва дипломатик миссияларнинг самарадорлигига доир масалаларини ўрганишади. Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган санкциялар истиқболи, уни қўллаш-қўлламаслик ҳам кўп жиҳатдан ана шу учрашувдаги қарорларга боғлиқ.
Йиғинда Иттифоқнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича махсус вакили (комиссари) Пъер Морел, Ўзбекистон тарафидан эса Ташқи ишлари вазири Владимир Норов иштирок этмоқда.
Европа Иттифоқининг бу йиғилишга келган катта делегациясига Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича Давлат котиби Жан-Пьер Жуйе бошчилик қилади. Бундай делегациянинг келиши Тошкентдаги мажлиснинг ЕИ учун жуда аҳамиятли эканлигини кўрсатмоқда. Владимир Норовнинг борлиги эса, Ўзбекистон ҳукумати ҳам ЕИ билан алоқаларга катта аҳамият бераётганининг кўрсатгичидир.
Кеча, 28 июлда ЕИ делегациясининг таркибидан ўрин олган 20 нафар дипломат бир гуруҳ ўзбе ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашди. Бу гуруҳга қуйидагилардан иборат: “Эзгулик”дан Абдураҳмон Ташанов, Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳидан Суръат Икромов, “Озод деҳқонлар” партиясидан Нигора Ҳидоятова ҳамда “Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси”дан Елена Урлаева.. Учрашувда Ғарблик вакиллар асосан қамоққа олиш ҳаққининг судларга ўтказилиши ҳамда ўлим жазосининг бекор қилинишига оид масалалар билан қизиқишди ва булар хусусида беозор саволлар беришди.
“Эзгулик” вакили охирги пайтда муҳокамадан тушмай қолган бу икки “ислоҳот” минтақалараро дипломатик музокаралар учун мавзудан бошқа нарса эмаслиги, аслида эса режимнинг ташқи сиёсати бироз юмшагандай кўринаётган бир паллада ички аҳвол ёмон томонга ўзгараётганини гапирди ва Ўзбекистонда сиёсий вазият ўнгланишининг бирдан бир чораси мухолифатдаги партияларни рўйхатга олиш ва сиёсий ҳуқуқларининг камстилишига барҳам бериш эканини урғулади.
Суръат Икромов Каримов режимига нисбатан санкцияларни кучайтириш лозимлигини таъкидлаган бўлса, Нигора Ҳидоятова кўпроқ иқтисодий муаммоларга эътибор қаратди. Елена Урлаева эса, ҳукумат бошлиқларини қатли ом, иқтисодий ва сиёсий жиноятларда айблаб, халқаро судга бериш устида иш олиб бораётганини гапирди.
21:00 - Пойтахтдаги ялпи иқтисодий ўсиш сезиларли бўлганмиш, халқ буни ҳис эттими?
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2008 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг якунларига бағишланган мажлис ўтди. Мажлисда пойтахт кундан-кунга фаровонлашаётгани залворли рақамлар билан таъкидланди. Масалан, ҳоким А. Тўхтанинг сўзларига кўра, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши 16,3 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 40,6 фиоизга умумий хизматлар ҳажми 24,2 фоизга ўсган.
Лўттибозликда мамлакат президентидан ҳам ўтиб тушган шаҳар ҳокими пойтахт бозорларида халқ истеъмоли товарлари нархи стабиллиги, аҳоли реал даромадларининг ошиб бораётганини таъкидлар экан, буларнинг ҳаммасига оқилона сиёсат ва муайян стратегия натижасида эришилаётганини урғулади.
Мажлисдан нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари Эргаш Шоисмат ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва пойтахтдаги оламшумул ютуқларга юксак баҳо берди, дейди мухбиримиз. Аммо ҳеч ким пойтахт аҳолисининг кундалик ижтимоий муаммолари, ишсизлик ва қашшоқлик ҳақида, иқтисодий ўсиш халққа нима бергани ҳақида лом-мим демади.