30 May 2013
20:32 - Буюкбританиянинг элчиси Ислом Каримнинг яккамоховлик сиёсатини қоралаб, интеграциянинг афзалликларини мақтади
ЕИнинг Тошкентдаги элчихонаси тарафидан Ўзбекистон олий ва ўрта таълим вазирлигининг иштирокида ўтказилган Давра Суҳбатида нутқ сўзлаган Буюкбританиянинг Тошкентдаги элчиси Жорж Эдгар ЕИнинг тузилиши ва унинг ривожланиб бориши тарихидан Миллий Университет ўқитувчилари ва талабаларига дарс бериб, интеграцион жараёнларнинг муҳимлигини мақтаб, яккамоховлик сиёсати олиб бораётган Ислом Каримни феълан шарманда қилибди.

Расмий хабарда айтилишича, сони 80 дан кўп бўлган ўқитувчи ва талабалар бу мароқли нутқни оғизлари очилиб тинглашибди. Аммо, уларнинг оғзи нимадан очилгани хабарда айтилмайди. Ислом Каримнинг яккамоховлик сиёсати қораланганданми ёки интеграцион жараёнларнинг муҳимлигини шу пайтгача билишмаганданми? Фақат тахмин қилиш мумкинки қорамол ўқитувчи ва талабаларимиз бу иккала нарсадан ҳам шокка тушишган. Яхши, тушишсин, зора ўзларига келганларида озгина бўлса ҳам ақллари ишлай бошласа.

Бу ишга ҳиссасини қўшган элчи Жорж Эдгарни олқишлаш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону