30 May 2013
07:13 - Рус хабарчилигида мини-бўрон: НАТОнинг бир офиси Остонадан Тошкентга кўчар экан
Бир неча кундан бери ўнлаб рус ахборот воситаларида бир овоздан НАТОнинг минтақавий алоқа офицерининг офиси Остонадан Тошкентга кўчаётгани, Тошкентдаги офис 3 июнда иш бошлаши хабар қилинмоқда. Хабар қилишни қўйиб туринг, бу воқеа Ўзбекистон Россияда юз ўгириб Ғарбнинг қучоғига ўтиб кетаётганининг навбатдаги исботи сифатида таҳлил қилинмоқда.

Ваҳоланки, бу офис Остонада иш бошлаганда, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермаган бўлса керак. Бу офис дипломатик мавқега эга бўлади, офиснинг бошида турган офицер НАТО қўшинларининг Афғонистондаги юкларини Марказий Осиё орқали олиб кетилиши билан боғлиқ масалаларни координация қилади. Бу офицер айни замонда НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан узоқ замонли ҳамкорлигини мустаҳкамлаш билан ҳам шуғулланади.

Бу офиснинг Остондан Тошкентга кўчиши оддий ротация эканлиги ҳам НАТОнинг ўзи тарафидан эълон қилинди.

Ислом Карим раҳнамолигида ва унинг ташаббуси билан яккамоховга айланиб бораётган Ўзбекистон учун бундай офиснинг Тошкентга келиши кичкина бўлса ҳам ижобий воқеадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону