29 May 2013
11:10 - Озорбайжон демократик мухолифати Миллий Кенгашда бирлашди

Кеча тарқатган сўнги хабаримиз Бокуда ўтказилган митинг ҳақида бўлиб, бу мамлакат демократларининг бирлашиш учун ҳаракати узоқ йиллардан бери муваффақиятсизликка учраётгани, ҳозир ҳам мухолифатнинг Миллий Кенгашини тузиш устида иш давом этаётганини билдиргандик. Маълум бўлишича, кеча кеч соатларда Демократик Кучларнинг Миллий Кенгаши тузилгани ҳақида хабар берилган экан.

"Очиқ жамият", Либерал, Халқ Фронти, Классик Халқ Фронти, Эл Ҳаракати, Мусават партиялари раисларининг учрашувига яна бир қатор партияларнинг лидерлари сиртдан қўшилишган. Натижада 100 кишидан иборат Демократик Кучларнинг Миллий Кенгаши тузилган.

Тез кунларда Миллий Кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилади, унинг таркиби эълон қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону