23 July 2008
03:00 -
23:00 - Сирдарёлик “Бирлик”чиларнинг конференцияси ўтди 15:30 - Туркия нафасини ютиб кутаётган Конституцион суд мажлиси 28 июлда бошланади

23:00 - Сирдарёлик “Бирлик”чиларнинг конференцияси ўтди
Бугун Гулистон шаҳрида “Бирлик” Партияси Сирдарё вилоят ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтди. Вилоятнинг турли туманларидан 14 нафар партия фаоли иштирок этган мажлиснинг кун тартибига биноан мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни таҳлил этиш, вилоят ташкилоти раҳбарининг фаолиятига баҳо бериш ҳамда партиянинг навбатдаги Қурултойига тайёргарлик ва унга делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги илк масала юзасидан партия Сирдарё вилоят ташктлоти Кенгашининг раиси Исроил Ризонинг ҳисоботи тингланди ва у қониқарли деб топилди. Очиқ овоз бериш йўли билан Исроил Ризо лавозимига қайта сайланди.
Партия вилоят Кенгашининг аъзоси, ҳуқуқ ҳимоячиси Карим Бозорбой йиғилганларнинг эътиборини бу кундаги коррупция ва уюшган жиноятчилик, сиёсий таранг вазият ҳамда истиқболдаги реал хавфларга қаратди. Хусусан, партия вилоят ташкилотининг фаолиятини танқидий-таҳлилий баҳолаган ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳозирги даврда вилоят ташкилоти яна ҳам фаоллашиши лозимлигини урғулади. Эслатиб ўтиш керак, “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилоят бўлими раисининг ўринбосари Карим Бозорбой ўтган йили вилоятдаги туман судларидан бирида сахта айблов асосида 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва шу йил 4 январда унинг апелляциясини кўрган вилот суди томонидан озод қилинган эди.
Конференция қатнашчилари иштирокида Ўзбекистондаги сиёсий-иқтисодий аҳвол ва бу вазиятда мухолифатнинг роли ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди.
Партиянинг навбатдаги Қурултойига тегишли тартибда делагатлар сайланди.
15:30 - Туркия нафасини ютиб кутаётган Конституцион суд мажлиси 28 июлда бошланади
Сўнги ойларда Туркияда сиёсий ҳаёт тургандек кўринади. Паралментда муҳим масалалар кўрилмапти. Партиялар нима қилаётгани, нимага тайёрлик кўраятгани маълум эмас. Ҳар ҳолда ҳеч нарса қилмаяптилар, ҳеч нарсага тайёрлик кўрмаяптилар. Ҳамма нафасини ютиб, ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт Партиясини (АТП) бекитиш талаби билан Конституцион Судда очилган иш нима билан тамом бўлишини кутмоқда.
Ҳозир бу партия парламентда - Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўпчилик овозга эга, бу партиянинг раиси Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатнинг Бош Вазиридир. Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ҳам шу партиянинг қурувчиларидан. Мамлакат пойтахти Анқара ва Туркиянинг энг катта шаҳри Истанбул ҳокимлари ҳам шу партиянинг аъзолари.
Расман дунёвий бўлса ҳам, диний илдизлари чуқур ҳисобланадиган бу партияни бекитиш учун очилган айбномада - партия мамлакатнинг дунёвий принципларини секин-аста йўқ қилаётгани, Туркияни исломий мамлакатга айлантириш йўлидан кетаётгани айтилади. Сабр косасини тоштирган сўнгги томчи сифатида, бу партиянинг ташаббуси билан аёлларга университетларда ҳижоб билан юришга рухсат беришга йўл очувчи конституцион қонун парламентда қабул қилингани айтилади.
Конституцион Судда даъво очилгандан кейин ўтган бир неча ой ичида АТП ўзини ёзма шаклда ҳимоя қилувчи докладни Судга топширди. Суднинг аъзоси Алпарслон Алтан прокурор айбномаси ва АТПнинг доклади асосида Конституцион Суднинг докладини тайёрлади. Бугун расман эълон қилинишича, Конституцион Суд 28 июлда бу даъвони суд мажлисларида кўришга бошлайди.
Алпарслон Алтан ҳам Суд раиси Ҳошим Қилич ҳам суд қанча вақт давом этиши ҳақидаги саволларга аниқ жаво бермадилар, Ҳамма нарса иш қандай кетишига боғлиқ, дейишди улар.
Охирги сўровномаларга кўра, ҳали ҳам сайловчиларнинг 40 фоиздан кўпи бу партия учун овоз беришга тайёр. Халқнинг катта қисми қўллаб-қувватлаётган партиянинг бекитилиши мавжуд сиёсий бўхронни битирмасдан, уни яна ҳам чуқурлаштириши мумкин.