19 May 2013
14:26 - "Ҳаракат" хатқутисидан: Исломчилар! Бирликчиларга ташланишни бас қилинглар, ҳамма қиёмат куни ўзи учун ўзи жавоб беради
Ҳурматли бирликчилар! Сизларнинг сайтингизни доимо ўқиб бораман. Бирлик сафига киришни ўзимга шараф деб биламан! Мени мактуб жўнатишга мажбур қилган нарса,и сломчиларнинг сизларга қилаётган ҳужумларидир. Мен уларга сизнинг сайтингиз орқали айтмоқчиманки, олдин орқаларингни яхшилаб ювиб олларинг ва тўғри намоз ўқишни ўрганларинг! Сенлар авлиё деб юрган муллаларинг, айниқса ҳозиргилари, бари КГБ томонидан араб мамалакатларга ўқишга жўнатилган шахслар бўлган. КГБ ўшаларни нимага жўнатган, динни ўрганиш учун-ми? Замбаракни ўқи керак эмасми? Ушанда ўқишга жунатилган ҳозирги авлиё-уламолар Яқин Шарқдаги сиёсий диний ижтимоий вазият ҳақида КГБ га маълумот олиш учун ишлатилган.

Шунинг учун айниқса ёш исломчилар кўзларингни каттароқ очинглар. Сизлар пир авлиё деб юрганларинг ҳаммаси КГБ билан ҳамкор бўлган. Масалан, Нурота туманидаги эшонлар. Ҳозирги вақтдаги Ўзбекистоннинг айрим туманлардаги авлиё тариқатчилари ҳам худди шундай бўлган. Агар ҳозирги тузум ағдарилиб жамиятимиз ҳақиқий демократик жамиятга айланса, МХХ архивларида албатта бу маълумотлар чиқади.

Кейин, бирликчиларни худосизликда айблашни ҳам бас қилинглар, ҳамма қиёмат куни ўзи учун ўзи жавоб беради. Сизлар булбули гўё бўлиб сайрашдан бошқа ҳеч нарсага ярамайсанлар.

Яна бир нарсани (эртак) айтишни бас қилларинг, Абу Бакр ундоқ бўлган, Ҳазрати Умар бундоқ бўлган...деб. Улар ҳам оддий инсон бўлишган. Ўша пайти ҳам бири-бирингни гўштингни ейишдан бошқа нарсани билмагансанлар. Халифа Усмонни ким чавақлаб ташлаган? Ҳазрати Али билан ким тахт талашган ва урисчасига айтганда РАДИ ЧЕГО? 100 000 минглаб инсонларни, мусулмонларни қони тўкилган. Ҳозир ҳам шиа суннийлар бири-бирингни мачитингни портлатишдан бошқа нарсани билмайдилар. Ҳозир ислом олами шундай аянчли аҳволда, ҳақиқий сотқинлар Маккада ўтиришибди.

Бировга насиҳат қилишдан олдин, аввал айтганимдай, орқаларингни тозалаб олларинг. Насиҳат қилиш энди фақат имом Маҳдийдан бўлади. Ўша кишини кўриш насиб қилса, ул киши бизга тўғри кўрсатадилар. Қолган бари уламо-ю пешвоми кимларинг бўлса ҳам бари КРИМИНАЛ, оддий халқни эътиқодидан фойдаланиб, пул қилмоқчи бўладилар. Мен буни неча марталаб исботининг гувоҳи бўлганман. Вақти соати келганда исбот далилар билан иқтибос келтиришим мумкин. Лекин ҳозир эмас. Вақти келганда албатта, уламоларнинг кирдикорлари ҳақида битта катта мақолам чиқади. Ҳокимиятга келсаларинг, каллаларни сўйишдан бошлайсанлар....

Бу чьёто бошқача намоз ўқир экан, бу чьёто таҳоратни бошқача олар экан, бу саллани бошқача ўрабди. Бу сочини яҳудийга ўхшатиб олибди. Бу қора кўзойнак тақибди. Бу баданига тиғ тегдириб соқолини олиб қўйибди, гапларинг шу. СОҚОЛИНИ-Я, ахир бу трагедия-ку!!!!! Шунақанги икир чикир билан бўлиб қолгансанлар. Имон билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Ҳозир Қозоқдан 8 баравар оркада бўлсак, сизлар Ислом республикаси қилганларингдан кейин, 80 баравар орқада қолсак ҳам ажабланмайман.

Сенларга ўхшаган турк исломчилари Отатуркни ёмон кўришаркан, туркларни диндан чиқарган муртад деб, Отатуркни Аллоҳ яратди ва у ҳам Аллоҳни бандаси. Аллоҳ хоҳласа жазолайди, хоҳласа кечиради. Яна айтасанлар, Отатурк ароқ кўп ичган ва жигар серрозидан оламдан ўтган. Буни билмайман, лекин, у киши ҳозиргилардек ароқ ичмайдиган ЎҒРИ муттаҳам бўлмаган. Ароқ ичса ҳам ЎҒРИЛИК қилмаган, мана шу миллат учун муҳимроқ эмас-ми, саводсиз исломчилар!!!!

"Ҳаракат": Бундан бир неча йил аввал бу каби хатларни қўпол усулда ёзилгани учун ўз сайтимизда эълон қилмаган бўлардик. Аммо, ҳозир шок терапия усулига ўтганмиз. Ўқувчимиз ҳам айнан шу усулни қўллабди. Ислом дунёси дунёнинг энг қолоқ қисмига айлангани, ўзбеклар (улар ҳам мусулмон) ош ейишдан бошқа нарсани ўйламайдиган, Миллат ва Ватан билан иши бўлмаган подага айлантирилгани сабабли, бу аҳволдан тероқ чиқиш йўли сифатида ва уйқудагиларни тезроқ ўйғотиш ниятида бу усулга ўтганимизни кўп марта гапирганмиз.

Бундан ташқари, ўқувчимизнинг хати исломчилар, яъни фақат ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаб, ўзларига ёқмаган инсонни ҳақиқий мусулмон эмасликда айблашни одат қилиб олганлар ҳақида. Аммо, бу ҳамма мусулмонларга дарс бўлиши керак. Акс ҳолда Ислом дунёси оёққа туролмайди, бошқаларга хизматкор бўлиб юраверади. Ҳозирги Ҳузбу-таҳрир, ваҳобийлик ва Толибон каби оқимларнинг ҳам келажаги йўқ. Улар қурол ишлатиш йўли билан бир нарсалар қилишмоқчи. Ақл ишлатишни эса билмайдилар, Оллоҳ бизга ақл берганини унутганлар ҳам. Ақл ишлатсалар эди, кўп нарсани ақл билан қилиш мукинлигини тушунардилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону