18 May 2013
07:42 - “Ҳаракат” Агентлигининг сайтига америкаликлар ёрдамида, яъни Psiphon орқали киринг
Кейинги пайтда хатқутимизга келаётган мактубларда "Ҳаракат" Агентлигининг harakat.net сайтига кириш имкони бўлмаётгани, кўпчилик прокси серверларнинг ҳам блок қилинаётгани таъкидланади. Ўзбекистонда блок қилинган сайтлар учун муҳтарам ўқувчиларимизга Psiphon 3 дастуридан фойдаланишни маслаҳат берган бўлардик. Мазкур дастур Американинг юқори малакали мутахассислари томонидан www.ozodlik.org сайти учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, радио сайти орқали бошқа интернет нашрларига ҳам ўтиш имконини беради.

Psiphon 3 бу Psiphon Inc. компанияси томонидан яратилган VPN ва HTTP прокси серверлар ёрдамида Интернетга айланма йўл билан кириш имконини берадиган янги воситадир. Psiphon 3 клиенти автоматик тарзда Интернетга киришнинг янги айланма йўлларини топиб, қўйилган тўсиқларни четлаб ўтиш имконини эга.

Psiphon 3 клиент дастурини юклаб олиш учун ozodlik@ozodlik.info манзилига мактуб юборинг. Электрон мактубга ҳеч нарса ёзмасдан уни бўш ҳолатда юборсангиз ҳам бўлади. Сизга автоматик равишда юбориладиган жавоб хатида Psiphon 3 дастурига доир линклар ва керакли изоҳ берилади.

Psiphon 3 дастурини ишлатиш учун компьютерингизда Windows XP, Windows Vista ёки Windows 7 дастури бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону