18 July 2008
03:00 -
22:30 - Режимбоши Когонда бўлди - Сурхондарёлик тужжор Гулнора балосига йўлиқди 19:00 - Чет эллардаги ватандошларини ҳимоя қилиш, “Бирлик”нинг таклифи билан Пўлат Охунни бу ишга тортиш ҳукуматнинг вазифасидир 16:30 - Дадхон

22:30 - Режимбоши Когонда бўлди
Кеча Президент Ислом Карим 10 июль куни мудҳиш портлашлар содир бўлган Бухоро вилоятининг Когон шаҳрига қадам қўйди. Расмий хабарга кўра, воқеа жойини кўздан кечирган режимбоши: “Бунда ҳар бир ишни пухта ўйлаб, аниқ таҳлил ва қатъий мeъёрлар асосида бажариш муҳим аҳамиятга эга, воқeа содир бўлган жой атрофида яшаётган аҳолининг, ўз хизмат бурчини бажараётган ҳарбийларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз кeрак”, дебди.
Мудофаа вазирлиги мутасаддиларини лоқайдлик ва хизмат вазифасига совуққонликда айблаган Ислом Каримнинг воқеа тафсилотларини жамоатчиликка ошкор қилиш лозимлигини урғулаши эса, дейди мухбиримиз, иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас. Чунки, ҳамма нарсани халқдан яшириш - айнан президент олиб бораётган сиёсатнинг асосларидан биридир.
Сурхондарёлик тужжор Гулнора балосига йўлиқди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Номозовнинг тижоратчи укаси Шуҳрат Гулнора Каримнинг навбатдаги қурбонига айланди. Маълум бўлишича, тижоратчи томонидан пойтахт марказида қурилган “Ходжа Насреддин” ресторанига давлат маликаснинг ишқи тушибди ва дарҳол уни “сотиб олибди”.
Сотиб олиш антиқа шаклда ўтган. Тужжор бу ресторанни қуриш учун 200 000 АҚШ доллари сарфлаганини билдиргандан кейин, Гулноранинг ўзи шахсан унга 200 000 ўзбек сўми (145 АҚШ доллари) санаб берган ва “Мард йигит экансан, кўк банкнотлар сўрайсанми, деб қўрқибман”, дея жилмайган.
Ана шу табассум Шуҳратни тўшакка михлади, у ҳозирда пойтахтдаги 16-шифохонада юрак хуружидан сўнг муолажа олмоқда, дейди мухбиримиз.
19:00 - Чет эллардаги ватандошларини ҳимоя қилиш, “Бирлик”нинг таклифи билан Пўлат Охунни бу ишга тортиш ҳукуматнинг вазифасидир
Ўзбеклар эскидан муҳожирликни ёқтирмаган, ўз туғилган қишлоғи ёки шаҳридан узоққа кетмасликка ҳаракат қилган миллат бўлган бўлса керак. Руслар Марказий Осиёни босиб олгандан кейин ҳам сезиларли миграция бўлмаган. Албатта, кейинчалик коммунистик тузум дастидан мажбуран юртни тарк этганларни ҳисобга олмаганда.
Совет замонида ҳам Россиянинг йирик саноат марказларида, Сибирнинг янгидан ўзлаштирилаётган жойларида ҳамма миллат вакилларини кўплаб учратиш мумкин эди, аммо у ерларда ўзбеклар ёки бўлмаган ёки жуда оз бўлган.
Балки, буни халқ ўз ерида фаровон яшагани, четга чиқишга эҳтиёж туғилмагани билан тушунтириш мумкиндир. Балки, бу - туғилган ерига ўта боғлиқлик, ҳатто ибтидоийлик белгисидир. Буларни ўрганиш шу соҳадаги мутахассисларнинг иши. Нима бўлганда ҳам, факт фактлигича қолади: ўзбеклар ичида қадимдан оммавий муҳожирлик бўлмаган.
Аммо, Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин миллионлаб ўзбеклар бир бурда нон дардида чет элларга чиқиб кета бошладилар. Уларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия каби қўшни мамлакатларда экан, узоқларда ҳам ўзбеклар етарлича бор.
Миграция секин-аста бўлса, аввал чет элга келганлар у ерда ўрнашиб олсаю кейингиларга ёрдам берса, бу жараён катта муаммоларсиз ўтган бўларди. Аммо, ҳозирги ўзбекларнинг миграцияси денгиздаги шиддатли тўлқин каби амалга ошмоқда. Бу жараённи назорат остига олиш, у яратадиган талофатларни иложи борича камайтиришга интилиш миллатнинг тақдирини ўйлайдиганларнинг вазифасидир.
Айнан шу фикрлардан келиб чиққан “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг давомчиси “Бирлик” Партияси чет элда яшайдиган ватандошларнинг муаммолари билан шуғулланиш, шиддатли миграция тўлқинини бошқариш масаласини диққат марказида тутишга интилмоқда. Хусусан, “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил 7 майда ўтказилган қурултойида қабул қилинган резолюциялардан бирига Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан қуйидаги сўзлар киритилган (бу резолюция "Ҳаракат" журналининг 2003 йил 2 (42) сонида ҳам эълон қилинган):
“Ўзбекистон аҳолисининг маълум қисмини давлатлараро шартномалар бўйича планли равишда ва давлатнинг ёрдами билан қўшни мамлакатларга миграция қилиш масаласини кун тартибига олиб келиш лозим.”
Табиий, биринчи навбатда ўзи ўтирган курси ғами билан яшаётган ўзбек ҳукумати бу таклиф билан қизиқмади. “Бирлик”нинг эса ҳозир бу йўналишдаги муаммолар билан шуғулланиш имкони йўқ эди.
Натижада, яна халқимиз азият чекмоқда. Ўзбек меҳнат муҳожирлари чет элларда сон саноқсиз муаммолар остида яшашмоқда. Ҳар ким ўз-ўзи билан овора. Миллат бу оғир аҳволда оёқда қолиш билан, ҳукумат ўз курсисини қўриқлаш билан.
Бу аҳвол давом этар экан, “Бирлик” Партияси раисининг 3 июль куни президент Ислом Каримга йўллаган мактуби мухолифат партиясининг ўз миллати олдида бурчини бажариш учун ҳаракатда эканлигини кўрсатмоқда.
Мухолифат лидери бу мактубида, ўзбек меҳнат муҳожирларининг оғир аҳволидан келиб чиқиб, ҳукуматни бу масала билан шуғулланишга чақирди. Чақириқ шунчаки расмиятчилик учун қилинмагани, унда бу кун учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган таклифлар айтилгани диққатга сазовордир.
Мактубнинг марказий таклифи қуйидагича: Ўзбекистонда чет эллик ватандошларнинг муаммолари билан шуғулланувчи вазирлик тузилсин, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун вазир этиб тайинлансин.
Ўзбекистон президенти ва мавжуд ҳукумат бу таклифларни дарҳол қабул қилишини кутиш ножиддийлик бўларди. Аммо, тарих бир неча марта кўрсатганидек, “Бирлик”нинг таклифлари барибир амалга ошади, ҳукумат буни истаса ҳам, истамаса ҳам.
Аммо, миллионлаб ватандошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган вазирликни бугуноқ яратиш фақатгина мавжуд ҳукуматнинг қўлида. Шу сабабли президент Ислом Карим ва мавжуд ҳукумат одамларини ўзбек миллати, қолаверса, виждонлари олдидага бурчларини бажаришга чақириш лозим.
Ҳукуматнингш ўзи бу каби таклифлар билан чиқишга қодир эмас экан, бундай ишларни бажарадиган мутахассислари йўқ экан, мухолифат билан мулоқот ва ҳамкорлик қилиши шарт. Мухолифат мулоқотдан, баъзибир талаблари бажарилса, ҳамкорликдан ҳам воз кечмаган ва кечмайди.
Ҳукумат мулоқот ўрнига бунинг тескарисини қилаётгани миллатимизнинг фожеасини кучайтиради, холос. Ҳукумат “Бирлик”нинг таклифи бўйича янги вазирлик тузиш ва вазирлик вазифасига Пўлат Охун каби сиёсатчини олиб келиш ўрнига, уни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаракатида. Унинг паспортини янгилаш каби оддий ишни бажариш ўрнига, ҳукумат 1,5 йилдан бери Пўлат Охуннинг Ўзбекистон фуқаролигини тан олмасдан келмоқда. Пўлат Охунга фуқароликни ҳукумат ёки президент берган эмас, Пўлат Охун шу тупроқда туғилган миллат фарзанди сифатида Ўзбекистон фуқаросидир. Уни фуқаролигини тан олмаслик, фуқароликдан чиқаришга ҳаракат қилиш жиноятдир.
Пўлат Охун каби сиёсатчилар Ўзбекистонни, миллатнинг тақдири билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда иштирок этишлари шарт. Унга ҳозир қанчалик қийин бўлмасин, ғалаба у тарафда бўлади.
Жанубий Африкада Нелсон Манделлани нима азобларга солмадилар, аммо вақти келиб, у мамлакат президенти бўлди. Пўлат Охун билан ҳам айнан шундай бўлади.
Чет эллардаги ватондошларимиз масаласига қайтсак. Бу масала фақат ўзбеклар учун актуал эмас. Россия ҳукуматининг раҳбарлари расмий минбарлардан туриб, чет элда яшаётган ватандошларининг муаммолари билан шуғуланиш лозимлигини гапирмоқдалар ва амалий ишлар қилмоқдалар. Бугун рус матбуотида эълон қилинган сўровнома натижаларига кўра, бу мамлакатдаги 78 фоиз одам чет элда яшаётган ватандошларни ҳимоя қилиш лозим, деган фикрда экан. Сўралганларнинг 37 фоизи Россия бу масалада етарлича иш қилмаяпти, деб ҳисобласа, 53 фоизи - рус ҳукумати бу муаммо бўйича сиёсий ечимлар излаши кераклигини айтибди.
“Бирлик” эса, айнан сиёсий таклифлар билан чиқмоқда. Яъни, ҳукумат таркибида махсус вазирлик тузиш, ватандошларнинг чет элларда ташкилотланишига ёрдам бериш ва ҳоказолар.
Бу масала билан ўзбек мухолифат ичида ҳам фақат “Бирлик” шуғулланаётгани тасодифий бўлмаса керак. Бошқа гуруҳлар, минг афсуски, йиғи-сиғи ва дод-вой қилувчиларга айланишган. Улар “Бирлик” кўтарарётган миллат муаммоларини тушунишмаса ҳам ажаб эмас. Демак, мухолифатни “Бирлик”да бирлаштирш фикри фақат фикргина эмас, альтернативаси бўлмаган ечимдир.
16:30 - Дадхон Ҳасан хоинми, ё халқ қаҳрамони
Собиқ “Бирлик”чи, шоир Дадахон Ҳасан яна тазйиқлар остида эканлиги, энди унга тўйларда ашула айтишга ҳам рухсат берилмаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқатилмоқда. Бўлиши мумкин.
Қайта қуриш йиллари Абдураҳим Пўлат ўн минглаб кишиларни ўзбек тилини ҳимоя қилиш учун майдонларга олиб чиққанда, Дадахон аканинг ўша майдонларда ашула айтиб, халққа хитоб қилиш имкони бор эди. Бир-икки бор шундай қилди ҳам. Аммо, кейин “Митинг қилиш кўча чангитишдир, Абдураҳим Пўлатов митинглар ташкил қилиб, халқимизни қон тўкилиш йўлига олиб кетаяпти” деган 53-54-чиларга қўшилди. Бу миллатга нисбатан хоинлик эди.
Жавахарлар Неру “Сотқинлик бор ерда қуллик бор”, деган. Демак, шу сотқинлик сабабли халқимиз бугун яна қул, истаганини қилолмайдиган ҳолга келтирилган экан, Дадахон акага ашула ҳам айттирилмагани мантиқли эмасми? Шу мантиқни тушунмасанг, нима қиласан ашула айтиб?
Бу хусусда эски гапларни такрорлайвермаслик учун шу йил бошларида эълон қилинган хабарларимидан бирини қисман такрорлаш ва халқимизнинг “Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама” деган мақолани эслатиш билан чегараланамиз.
6 январь 2008 йил: Ўзбек халқининг букилган қаддини ростлаш учун майдонга чиққан “Бирлик” халқ ҳаракатнинг 1989 йил 8 октябрь куни бўлиб ўтган “бўлиниш мажлиси” видеотасмаларга туширилган. Миллатимизнинг бугунги аҳволини тушуниш учун ўша тасмаларни кўриш лозим.
У тасмаларда ўзбек халқининг фарзандлари ўз ҳақларини талаб қилиб, хусусан, ўзбек тилига давлат тили мақомини беришни талаб қилиб ўтказган муҳташам митинларини кўрасиз. Милиционерлар уриб, юзларини қонатган мўйсафид бир чолнинг: “Мен Берлинни олганман, ўлимдан қўрқмайман, аммо ўлимимдан олдин, тилимизни олишни истайман” деган сўзларини эшитиб йиғлайсиз. Бу митинглар Дадахон Ҳасаннинг “Қўшил бизнинг сафларга - эй, майли кетса жон энди” деган сўзларини ҳам ўз ичига олган гўзал қўшиқлари остида бўлаётганини кўриб, шундай миллат эканлигимиздан фахрланасиз.
Ўша видеофильмдаги бу кадрлар ёнида “Бирлик”нинг айнан ўша кунлари ўтказилган “бўлиниш мажлисидан” кадрлар ҳам бор. У ерда “Митинг – бу кўча чангитишдир. Абдураҳим Пўлатов митинглар ўтказиб халқимизни қонга олиб кетмоқда, Каримов билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти” деб “Бирлик”ни бўлган бўлғуси 53-54-чиларнинг нутқлари бор. Миллатнинг муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаган ва Каримов ҳукуматининг хизматкорлигини қилишга бел боғлаган миллат хоинлари ичида Дадахон Ҳасан ҳам борлигини кўриб ёқангизни ушлайсиз.
Бир томондан одамларни “жон кетса ҳам майдонга чиқишга” чорлаб, айни замонда, майдонга чиқишни “кўча чангитиш” деганлар билан бирга бўлувчи Дадахон Ҳасан каби зиёлилари бор халқ “ҳашоратга” айланиши мутлақо табиий эмасми? Табиий.
Миллат ўзини шундай “зиёлилардан” тозалай олсагина миллат бўлади. Бу ҳам табиий.