15 May 2013
23:18 - Бечора вазиримиз Абдулазиз Комилов бекор қолган шекилли янги ва собиқ элчиларни қабул қилмоқда

Кеча Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Жанубий Африка Республикаси янги тайинланган элчисини қабул қилгани ҳақида ёзгандик. Бугун эса вазир Грузиянинг дипломатик миссиясини тугатаётган Георгий Кублашвилини қабул қилибди. Учрашувда Ўзбекистон – Грузия муносабатларига оид мулоқот бўлибди.

Аввалги хабаримизда эслатганимиздек, вазирликдаги ҳатто АҚШ, Россия ва Хитой элчилари билан учрашувларда ҳам расмийларимизнинг номи зикр қилинмасди. Комиловнинг айнан аллақандай ЖАР элчиси-ю, миссиясини тугатган шахслар билан билан учрашуви, боз устига бунинг расмий хабар сифатида қўйилишида бир гап бор, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону