09 July 2008
03:00 -
22:00 - Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Ирландияга етиб борса ҳам лўттибозлигича қолади 18:30 - В Подмосковье убит узбек

22:00 - Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Ирландияга етиб борса ҳам лўттибозлигича қолади
Ҳозир Инрландяда яшаётганини айтаётган қандайдир ўзбек ҳимоячиси Абдужалил Бойматов ўзи нима қилаётганини тушунишига шубҳамиз бор. Манa бир неча ойдан, балки йилдан бери у Ирландияда ўтириб олиб ҳаммани қандайдир “Фронт Лайн” ташкилоти номидан Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиш учун чақириш билан овора. Бир қарашдан савобли иш қилинаётгандек.
Аммо, “Бирлик” Партияси қайта-қайта гапираётганидек, тарих тажрибаси диктаторларга ташқи босим ўтказиб, демократик ўзгаришларга эришиш бефойда эканлигини кўрсатиб бўлди. Диктатураларни демократик дунёга интеграция қилиш, бир қарашда қанчалик мантиқсиз бўлмасин, чиройли политехнолигия эканлигини Ўзбекистон мисолида яна бир марта кўрдик. Аввал Европа Иттифоқи ва энди АҚШ “Бирлик” таклифлари йўналишида иш олиб боришга ўтишгач, Ўзбекистонда сиёсий муҳитни анчагина юмшатди. Бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилинди.
Тўғри, Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзига яраша ақлли политтехнологиялар олиб бормоқда. Ҳукумат шундай одамларни қамоқдан чиқардики, сиёсий муҳит юмшаган бўлса, ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмади. Ўзгаришлар бўлиши учун эса, биринчи навбатда, сиёсий маҳбуслар озод қилиниши керак, Пўлат Охун масаласи бўйича “Бирлик” таклиф қилган ишлар амалга оширилиши керак.
Агар ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ўз мамлакатларида ҳақиқий ўзгаришлар бўлишини исташса, “Бирлик”нинг таклиф ва талабларини қўллаб-қувватлаш йўлига ўтишдан бошқа иложлари йўқ. Барибир ўтишади, аммо, қанчалик тез ўтишса, миллат ва мамлакатимиз учун шунчалик фойда бўлади.
Энди Абдужалил Бойматовга қайтсак. У бугун Мўътабар Тожибоева Ўзбекистонда касаллигига адекват шаклда даволанмаётганини ёзиб, навбатдаги дод-войини солибди, шу масала бўйича ҳаммани Ўзбекистон президентига хат йўллашга чақирибди. Ёпирай, бирданига ҳамма Ислом Каримга хат ёзишга бошласа ва у ҳам тўлқинланиб кетиб, Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бошлаб юборса-я!
У бола хат тарқатишдан олдин ўйлармикан, ким ўзи Ўзбекистонда касалига адекват даволанмоқда? Ўзбекистонда шунга яраша медицина хизмати борми ўзи? Иқтисоди барбод бўлган ўлкада медицина ҳам ўша аҳволда-ку. Бор имкниятлар ҳам пули борларга берилган. Соғлиғи яхши бўлмаган ҳуқуқ ҳимоячисига озгина пул юборилса, у тезда даволанадиган жойни ўзи ҳам тополади.
Тўғри, фақат бу ҳуқуқ ҳимоячиси эмас, юз минглаб ўзбеклар шу аҳволда. Уларнинг ҳаммасига чет элга келиб олган ҳуқуқ ҳимоячилари моддий ёрдам беролмайдилар. Демак, муаммони тўла ҳал қиладиган йўллар устида ишлаш керак.
Хуллас, демоқчимизки, ақли расо одам мамлакатимиздаги умумий аҳвол, хусусан, медициананинг аҳволини ўйлаши керак. Ўзбекистонда тубдан сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар қилинмаса, медицина соҳасидаги аҳвол ҳам ўзгармаслигини тушуниш керак. Ҳуқуқ ҳимочиларимиз буни тушуниб етишган дақиқадан бошлаб, асосий урғуни демократик ўзгаришлар, мухолифатни тан олиш ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби масалаларга ўтказишлари керак.
“Бирлик” ва бирликчи ҳуқуқ ҳимоячилар доим шундай қилиб келганлар ва шу йўлда давом этадилар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда барибир ўзгаришлар бўлади.
Бирликчиларнинг курашини томошабин бўлиб кузатишдан нарига ўтолмаётган Абдужалил Бойматов каби “ҳуқуқ ҳимоячилари” эса, бир халқнинг мақолида айтилганидек, сувни ҳовончада толқон қилиш билан оворалар. Ирландияда яшаш ва сувни толқон қилиш билан ҳаёт кечириш, агар бу - ҳаёт бўлса, албатта, ҳаммага ҳам берилавермайдиган бахт. Қандингни ур, э кечирасиз, бахтингни ур Бойжалил!
Дарвоқе, Европа Иттифоқи “Бирлик”нинг эмас, Европа оромгоҳларига жойлашиб олган ўзбек мухолифатчиларию ҳуқуқ ҳимоячиларининг талаблари йўналишида иш олиб борса эди, Мўътабар Тожибоева ҳали ҳам қамоқда ўтирган бўларди. Буни ҳам унутмайлик.
18:30 - В Подмосковье убит узбек
В Раменском районе Московской области рабочий по найму, гражданин Узбекистана, нанес смертельное ножевое ранение своему товарищу. Об этом сообщил источник в правоохранительных органах региона в среду. По его словам, труп 30-летнего гражданина Узбекистана был обнаружен в деревне Трошково, в 30 метрах от автобусной остановки «Дорстрой». Источник отметил, что мужчина скончался от ножевого ранения в грудь. Он добавил, что по горячим следам был задержан 29-летний рабочий из Узбекистана, который признался в содеянном и рассказал, что нанес ножевое ранение в ссоре. По данному факту было возбуждено уголовное дело, выясняются обстоятельства произошедшего. // «Интерфакс»