21 April 2013
17:55 -
АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакилининг Ўзбекистон билан иши йўқ
У аввал Покистон ва Афғонистонга ташриф буюриб, бу икки мамлакат расмийлари билан учрашади. 23-24 апрель кунлари Брюсселда ўтказиладиган НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этадиган Давлат Котиби Жон Керрига шериклик қилади.
Брюсселда Олмотага учадиган Давид Пиэрс бу шаҳарда 25 апрелда ўтказиладиган "Осиёнинг юраги" номли конференцияда иштирок этади. Аввалиги хабарларимидан маълумки, бу конференцияга Давлат Котибининг ўринбосари Уилям Бернс ва Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ҳам келади.
Давид Пиэрснинг Ўзбекистон билан иши йўқлигини алоҳида урғулашимиз тасодифий нарса эмас. Маълумки, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим узоқ йиллардан бери Афғонистон муаммоларини ечиш бўйича унинг атрофдаги мамлакатлар ҳамда АҚШ, Хитой ва Россиянинг иштирокида конференция ўтказиш таклифини тўтиқушдек қайтаради, аммо уруш битаётган бўлса ҳам, ҳеч ким унинг таклифига эътибор ҳам бермайди. Мана энди АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Қозоғистонга келмоқда, яккамоховга айланган Қорамолбоши билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения
