16 April 2013
23:42 -
Халқаро Валюта Фонди бу йилги глобал ўсиш прогонозини 0,2 фоизга туширди, ўзбекларга барибир
Бу йил жаҳон иқтисоди 3,5% ортади деб шу йил январнинг бошида ХВФ томонидан прогноз қилинган эди. Ўтган уч ойнинг натижаларига қараб, прогноз 0,2 фоизга туширилибди. Янги прогноз - 3,3%. 2014 йил учун прогноз ўзгартирилмаган - 4%.АҚШнинг иқтисоди эса, бу йил 1,9%, 2014 да 3% фоизга ўсиши прогноз қилинибди.
Табиий, ўзбекларни бундай кичкина рақамлар қизиқтирмайди. Чунки, бизда бу йил ўсиш 8% бўлади деб аллақачон эълон қилиб бўлинган. Айтилдими, тамом, ўзгариш бўлмайди. Аммо, энди Ислом Карим айтган рақамларга унинг ўзидан бошқа ишонадиган аҳмоқ йўқ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения
