31 May 2008
03:00 -
19:00 - Светлана Иномова ишдан олинди 10:00 - Жуҳудларнинг Бош раввини Ўзбекистонга сиғмаяпти - Икки чўнтак партия қўшиладими? 8:00 - “Газпром” маъмурияти Ўзбекистонга келди - Меҳмонхона маъмурияти ичкилик сотишда айбланяпт

19:00 - Светлана Иномова ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Светлана Иномова қўмита раислигидан олиган. Бугун бу ҳақда маълумот берган қўмита ходимаси унинг нима сабабдан ишдан олинганини билмаслиги, раиснинг истъефоси билан боғлиқ масала кейинги ҳафтада қўмита фаоллари йиғилишида расмийлаштирилишини айтди.
Шўро замонидан қолган мазкур қўмита фаолияти-ю унинг режим идеологияси, сиёсатидаги ўрни муҳимлигини таъкидлаш керак. Светлана Иномова шахсига келсак, у Президент оиласи билан яқин, ҳукумат доираларида ўзига хос мавқега эга эди, дейди мухбиримиз.
10:00 - Жуҳудларнинг Бош раввини Ўзбекистонга сиғмаяпти
Жуҳуд матбуотининг ёзишича, Тошкентда истиқомат қиладиган Марказий Осиёнинг Бош раввини Довуд Гуревич ва унинг аёли Малка хонимни депортация кутмоқда. Ўзбекистон расмийлари раввинни молиявий қоидабузарлик ҳамда ваколатидан четга чиқишда айбламоқда. Бундан бир муддат олдин аккередетация ҳуқуқидан маҳрум бўлган Гуревич иши ҳали кўп машмаша бўладиган кўринади, дейди мухбиримиз.
Икки чўнтак партия қўшиладими?
Шу кунларда “Миллий тикланиш” ва “Фидокорлар” партиясининг навбатдаги қурултойига тайёргарлик бошланган. Бу ҳақда маълум қилган “Миллий тикланиш” газетаси таҳририяти ходими яқин келажакда икки партиянинг бирлашиши, тўғрироғи, уларни бирлаштириш ҳақида Президентдан топшириқ бўлганини таъкидлади. Партия бирлаштирилгач, уларнинг муассислигида чоп этиладиган газеталар таҳририяти ҳам қўшилади ва “Фидокор” номи билан чиқа бошлайди. Тахминларга кўра, бирлашган партияга “Миллий тикланиш” раиси Хуршид Дўстмуҳаммад раис этиб тайинланади.
2000 йилнинг май ойида Президент Ислом Каримнинг кўрсатмаси билан “Ватан тараққиёти” партияси “Фидокорлар” сафига қўшиб юборилганди. Аммо сиёсий майдонда ҳам, партия фаолиятида ҳам ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Шу боисдан нафақат икки партиянинг, балки барча партияларнинг қўшилиши ҳам ўзгаришга олиб келмайди, дейди мухбиримиз.
8:00 - “Газпром” маъмурияти Ўзбекистонга келди
Режимбоши Ислом Каримнинг феъли тез-тез айниб турган шу кунларда “Газпром” акциядорлик жамияти Алексей Миллиер Ўзбекистонга келди ва Россия-Ўзбекистон муносабатлари илиқ пайтларда имзоланган шартномаларнинг амалиёти билан танишишга бошлади. Алексей Миллерни қабул қилган Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Устюрт инвестицион блогининг геологик тадқиқоти борасидаги келишув истиқболлари хусусида сўзлашди. “Газпром” раҳбари ҳукуматнинг энергетика мажмуаси раҳбари Эргаш Шоисматов билан ҳам музокаралр олиб борди.
Меҳмонхона маъмурияти ичкилик сотишда айбланяпти
Тошкент шаҳар прокуратурасининг солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти Тошкентдаги машҳур Radisson SAS меҳмонхонаси маъмуриятини ноқонуний равишда спиртли ичимликлар сотиш пайтида қўлга туширди. Департамент ходимларига кўра, ҳозирда 252 миллион сўмлик бу турдаги истеъмолга яроқсиз, сохта ҳужжатлар асосида олиб кирилган спиртли ичимликлар мусодара қилинган. Меҳмонхона маъмуриятига нисбатан бир қанча моддалар асосида жиноят иши қўзғатилган, дейди мухбиримиз. Аммо Rezidor Hotel таркибига кирувчи бу меҳмонхона имидж нуқтаи назарида зарар кўрмаслиги айтилмоқда.