26 February 2013
15:26 - Глобаллашув амалда: Италиядаги сайловлар Нью-Йорк фондлар бозорини урди, Ислом Карим чапак чалаётган бўлса керак
Якшанба куни Италия парламентига ўтказилган сайловларнинг душанба куни эълон қилинган ва ниҳоий бўлмаган натижаларига кўра, парламентнинг қуйи палатаси – Депутатлар палатасида сўл-марказчиларнинг блоки, юқори палата Сенатда эса ўнг-марказчиларнинг блоки ғалаба қозонмоқда. Кўринишидан, ниҳоий натижалар ҳам шундай бўлади ва Европадаги молиявий-иқтисодий кризисдан чиқиш ҳал қилувчи босқичга кирган пайтда Италияда сиёсий кризис юзага келади. Натижада моливий-иқтисодий кризисдан чиқиш хавф остида қолади. Бу шунчаки хавф башорати, хавф ҳали йўқ, аммо дунё ундан таъсирланишга тушди.

Кеча Италиядаги сайловлар натижасининг хавфи остида Нью-Йорк фондлар биржаси таҳликали кун кечирди, биржанинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 216 поғанага тушиб кетди.

Бу дунё шунақа, глобаллашув жараёнлари борган сари чуқурлашиб бормоқда. Дунёнинг бир чеккасидаги воқеалар иккинчи чеккасини урмоқда.

Бор-йўқлиги ҳам номаълум бўлган Ислом Карим чапак чалаётган бўлса керак, Ўзбекистонни бундай таҳликлардан узоқда тутмоқдаман деб. Аммо, у бечора билмайдики, унинг “биз иқтисодий кризисни усталик билан айланиб ўтдик” маъносидаги гаплари, ҳовлисида фақатгина ўрта асрлардан қолган ҳожотхонаси бор одамнинг кўп қаватли уйда сув йўқ бўлиб қолгани туфайли ўз туалетидан фойдалана олмаётганлар устидан кулишига ўхшайди. Чунки, сув ишлатилмайдиган ҳожатхонада сув кризиси бўлармиди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону