20 February 2013
01:03 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбек қорамолларини ҳурмат қилишга ваъда бераман!
Ҳурматли ўзбек қорамоллари! Авваллари сизларни "Эй, қорамоллар" деганим учун кечирим сўрайман. Бундан буён ҳурматингизни жойига қўйиб "Ҳурматли ўзбек қорамоллари" дейишга ваъда бераман.

Атрофингизда ҳали инсоният тарихида бўлмаган воқеалар бўлмоқда. 30 миллионлик бир миллатнинг ёнгинасизда унинг вакилларини  бир ҳовуч фашистлар тириклайин ёқдилар. 30 миллион ўзбек одам бўлганда, қирғизлар ўша куниёқ йўқ қилинган бўларди. Сизлар ҳеч бўлмаса столга бир мушт уриб “тўхтат қонхўрликни” ҳам демадингиз. Азиз ўзбеклар, инсонлик қиёфатини йўқотдингиз, тарихида умрбод қорамол сифатида қоласиз. Яъни, сизларда ғурур деган тушунчанинг ўзи йўқ.

Ўзини Амир Темир авлодлари деб, гўёки мағрурланаётган халқ мардикорларга айланган. Уялмайсизлар ҳам ҳурматли акалар! Маънавиятингиз ноль, ҳурматли қорамоллар. Аммо иқтисод соҳасида қандайсиз?

Ўзбекистон иқтисодининг қуввати, демак, халқнинг фаровонлик даражаси бўйича, қозоқлардан 8 марта, яъни 800 фоиз орқада. Тушунаяпсизларми, ҳурматли қорамоллар – 800 фоиз (!!!!!!). Ҳозир жаҳонда иқтисодий кризис бор. Кризис ривожланган мамлакатларда бўлди. Ўзбекистон каби ривожланмаган, қашшоқ, иштонсиз давлатларда бундай кризис принцип ўлароқ бўлолмайди. Қозоғистон каби биздан тузукроқ ривожланган мамлакатларга кризис энди етиб келмоқда. Шу сабабли, ўтган йили Қозоғистонда иқтисоднинг ўсиши 5,4 фоиз, бизда 8,2 фоиз бўлди. Демак, уларга 2,8 фоизга яқинлашдик. Агарда, фараз қилинг, Қозоғистон ҳеч қачон кризисдан чиқолмаса ҳам (аслида, бундай бўлолмайди, аммо фараз қилайлик), уларга етиб олишимиз учун 800/2,8 = 285,7 йил керак. Тушунаяпсизми, ҳурматли ўзбек қорамоллари? Қозоғистоннинг даражасига 285,7 йилдан кейин чиқасиз. Лекин, қозоқлар бир неча йил ичида кризисдан чиқади, демак, ҳар доим уларнинг қули бўлиб қолаверасиз.

Минг бор узр сўраб айтаманки ҳурматли қорамоллар, мен Ўзбек сифатида бунга чидаолмайман. Кўриб турибман, “Бирлик” партиясидагилар ҳам шундай. Партия раиси Абдураҳим Пўлаь “Ҳаракат” сайтидаги мақолларида ёзмоқдаки, қайтадан миллат бўлиш, саводсиз Ислом Карим чўктирган иқтисодни тиклаш учун ординар йўллар билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Демак, инқилобий ҳамлалар қилишдан бошқа йўқ. Ҳамма ўзгаришлар шок терапияси шаклида бўлиши керак.

Менинг бу ерга постинглар ёзишдан мақсадим – шок терапияси, яъни Абдураҳим Пўларнинг усуллари билан ўзбек қормолларни уйғотишдир. Улар уйғонгандан кейин, ҳақиқатни тушуниб етгунча ҳали анча вақт керак. Ундан кейин амалий ишлар қилишолади улар.

Бошқа йўл ҳам бор. Қорамолларни уйғотиш унчалик шарт ҳам эмас. Чунки, тарихни подалар эмас, шахслар қилади. Шунақа экан, “мў-мў” деб шахслар орқасидан кетишга тайёрланаверинг, севимли, ҳурматли, жонажон ўзбек қормоллари.

Атур Узакав

“Ҳаракат” таҳририятидан: Хатқутимизга келган бу лавҳа сайтимизнинг “Facebook”даги саҳифасига ҳам ёзилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону